Сўзлар ҳақиқатга айланмоқда
Мен ДНКнинг фаоллашиши билан боғлиқ муҳим бир ҳодисани кашф этдим:
Фаоллаштириш амалга оширилгандан кейин айтилган сўзлар ва фикрларнинг
ҳақиқатга айланиши эҳтимоли сезиларли даражада ошади. Шунинг учун, ДНК
фаоллашувининг биринчи эффектлари пайдо бўлиши билан, позитив бўлиб қолиш
ва ҳаётингизда мўл-кўлчилик мавзусида аффирмацияларни такрорлаш жуда
муҳимдир. Ҳаётингизга қашшоқлик ва ноқулайлик келтирадиган салбий
аффирмациялардан сақланинг, чунки ДНКни фаоллаштиргандан сўнг сизнинг
сўзларингиз ва фикрларингиз ўн баравар кучаяди
199
Сизнинг мухит
ДНКни фаоллаштириш руҳий тебраниш даражасини оширади. Оила
аъзоларингиз ёки дўстларингиз сизникидан фарқли равишда пастроқ тебраниш
даражасида бўлиши мумкин ва ДНК фаоллашуви сизни бошқа одамларнинг
салбий таъсирига кўпроқ сезгир қилади. Шунинг учун, агар сизнинг
ҳамкасбларингиз ёки дўстларингиз ҳаётингизни яхшилашга ёрдам бермаса, улар
билан хайрлашинг. Агар сиз қониқарсиз муносабатларни сақласангиз, уни
тўғрилашингиз ёки ижобий ҳолатга келтиришингиз керак.
ДНКни фаоллаштиргандан сўнг, турмуш ўртоғингизни ҳам ушбу жараёндан
ўтказинг , чунки сизнинг умумий руҳий тебранишингиз тезлашади керак, акс
ҳолда сизлар ажралишга қарор қилишингиз мумкин. Ҳамкорларингизнинг сизга
муносабатлари ёқмаса улар билан ҳам хайрлашишингиз мумкин.Турмуш
ўртоғингизни ДНКи табиий фаоллашиши ҳам мумкин, чунки сиз у билан битта
тўшакда ухлайсиз. Бу эр-хотинларнинг ҳужайралари бир-бири билан алоқа
қилишлари сабабли содир бўлади. Аммо сиз сабрли бўлишингиз керак, чунки бу
бир неча ойга чўзилиши мумкин ..
ГЕНЛАРНИ АЛМАШТИРИШ.
Мен генларни алмаштириш жараёнини тавсифловчи бобларни китобнинг
охирида ёздим, чунки бу услуб қийин бўлгани учун эмас. Агар сиз жараённи
тушунсангиз, бу жуда осон. Шунга қарамай, қоида қуйидагича: ген алмашинувини
ўрганишга ўтишдан олдин, сиз "ўқиш", "шифо" ва эътиқодлар билан ишлашни
ўрганишингиз керак. Эътиқодлар билан ишлаш генларга ҳам таъсир қилиши
мумкин; ўз-ўзидан, у аллақачон билвосита ДНКнинг шикастланишини
тикланмоқда. Ва генларни алмаштириш жараёни бузилган ДНКдаги жисмоний
ирсий анормаллик (бузилиш)ларни тўғридан-тўғри тузатиш усулидир. Аслида, бу
Тета шифо амалиётида энг осон бажариладиган усул.
Жисмоний генларни ўзгартирганда, бу жараён жуда тез содир бўлади; ҳамма
нарса аллақачон содир бўлганлигини тушунишга ҳатто вақтингиз бўлмаслиги
мумкин. Сиз кўришингиз мумкин бўлган ягона нарса - бу бир ўчиб-ёнишдир. Ген
ўзгариши фақат бир сонияни олади. Тета амалиётининг барча усулларининг
калити бу даволанувчининг даволанишига гувоҳликдир, шунинг учун агар сиз
ҳамма нарсани тўғри кўриб чиқишни истасангиз, Яратувчидан жараённи
секинлаштириб такрорлашини сўранг.
200
Do'stlaringiz bilan baham: |