Китобда даволанишнинг энг самарали усулларидан бири Тета Ҳеалинг



Download 2,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/186
Sana25.02.2022
Hajmi2,13 Mb.
#280900
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   186
Bog'liq
T H[@biznes kitob]

ТЕТА -ШИФО
Даволаш ва "ўқиш" турли хил амалиёт бўлса-да, Тета шифобахш дарахтининг
барча шохлари уларни бирлаштиради. Мен Тета шифо амалиётини саратон каби
хасталиклардан халос қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин деган хулосага
келдим ва бунинг далилини Яратгувчининг иродасини кўрсатувчи Саллининг
қуйидаги мактубидан топиш мумкин:
Менинг исмим Салли. 2001 йил июнь ойида менга бошимнинг орқа
тарафидаги холдан соғломсизлик ҳосил бўлди, шифокорлар томонидан менга
меланома ташхиси қўйилди. Ташхис мени тушкунликка солди, чунки меланома
учун самарали даволаш йўқ - кўпинча бу касалликнинг охири ўлим билан тугайди.
Жарроҳлик амалиётидан сўнг, 2001 йил 11 сентябрда шифокорларнинг бир
нечта тавсиялари ва текширувлари натижасида миямда ўсма топилди. Бу
янгилик мени ғоят хафа қилди, чунки ҳеч нарса миянинг меланомасини ўсишини
тўхтата олмайди, бу миянинг барча катта қисмларига таъсир қилади. Ушбу
касалликка чалинган беморларнинг ўртача умр кўриш муддати тўрт ойдан олти
ойгача, баъзан эса тўрт ҳафтадан ошмайди.
Кўп ўтмай, менга даҳшатли ташхис ҳақида хабар беришганида, мен дўстим
орқали Вианна ҳақида эшитдим. У жиддий касалликларга чалинган одамларга
муваффақиятли ёрдам беришини эшитган ва бу дўстимиз уни қандай топишимиз
мумкинлигини ҳам айтиб берди. Биринчи учрашувданоқ Вианна менга ажойиб
инсон бўлиб туюлди. У жуда банд бўлганида ҳам, менинг вазиятимни ҳисобга олиб,
мен учун режадан ташқари муолажани ташкил қилишга муваффақ бўлди. Ушбу
муолажа пайтида у миямдаги ўсимтани олиб ташлади. Кейинги магнит-резонанс
томографияси ўсманинг йўқ бўлиб кетишганини тасдиқлади. Кейинчалик Вианна
қонимни тозалади ва Жон Уейн саратон институтида ўтказилган таҳлил
қонимда саратон ҳужайралари қолмаганлигини тасдиқлади. Мен даволандим!
Аммо менинг мўъжизавий шифоим Вианани ҳайратга солган бир воқеадан узоқ
эди. Бизнинг биринчи учрашувимиз пайтида у менга тишларимнинг эски эски
томир каналларида "игналар" борлигини, бу эса соғлиққа муаммоларига олиб
келиши мумкинлигини айтди. Икки ой ўтгач, кўп йиллар олдин тишларнинг
томирларига жойлаштирилган кумуш игналар синиб, жиддий инфекцияни
келтириб чиқарди. Бундан ташқари, мияга нурланиш таъсир этгандан сўнг, мен
татиб кўриш қобилиятини йўқотдим, бу кўпинча ушбу турдаги даволашнинг ён
таъсири сифатида юз беради. Муолажалалардан бирида мен Вианнага бу ҳақида
гапириб бердим ва у нурланиш таъсирини тўғирлади - ўша оқшом мен яна
таъмдан завқланишни бошладим.
Вианна ҳар доим менга ва эримга ажойиб ҳурмат ва дўстона муносабатда
бўлган. У мен билан учрашиш учун вақт топишга муваффақ бўлди, ҳатто
бандлиги бунга имкон бермаса ҳам. У самимий, раҳмдил инсон бўлиб, ўзининг
даволаш қобилиятига хотиржамлик билан қарайди. У барчанинг даволаниши
биринчи Раббийнинг иродаси ва кучига кўра амалга оширилаётганига ва у


45
фақатгина воситачи эканлигини билдиради. Шифокорларнинг ҳеч бири менинг
танамдаги ўзгаришларни тушунтира олмаган; уларнинг барчаси ўлимга олиб
борувчи касалликнинг йўқ бўлиб кетиши билан ҳайратда қолдилар. Мўъжизавий
тикланишимнинг асл сабабини биламан ва бу усулнинг бутун инсониятга қандай
фойда келтиришини тушунаман. Вианна чиндан ҳам мўъжизалар содир қилади.
Бу ажойиб мисол. Саллининг онгости уни даволанишига халақит берадиган
дастурлардан холи эди. Унинг психологик тузилиши туфайли, у тезда шифо
топишга тайёр эди, худди мен унинг бажарилишини кўришга тайёр бўлганим
каби.
Унинг танасини сканердан ўтказаётганимда, меланоманинг келиб сабаби
кимёвий заводда ишлаганлиги эканлиги аниқланди. Ушбу хулосани тасдиқлаш
учун мен унинг хотирасига мурожаат қилишим керак эди ва Салли бир вақтлар
кимёвий заводда ишлаганлигини тасдиқлади. Соғайиш жараёнида Яратгувчи
унинг миясини ўсимтадан қандай қутқарганига гувоҳ бўлдим. Бу бир зумлик шифо
эди - мен унинг танаси Яратгувчининг мухаббати билан қандай ўзгарганини ва
тузалишини ҳис қилдим.
Кейинчалик, мен сизга бу жараённинг ҳар бир босқичини айтиб бераман.
Ўз кучи билан одамларни шифолайдиган Яратгувчи, аммо биз амалга оширилган
шифоларнинг гувоҳларимиз.

Download 2,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish