Солиқ аудити:
аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаган (шу жумладан камерал текширув натижаларига кўра тақдим этилган, аниқлаштирилган талабномадан кейин) ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаган ёки тақдим этган асосномалари етарли эмас деб топилган солиқ тўловчилар бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг хавфини таҳлил этиш натижалари асосида белгиланадиган юқори даражадаги хавфга эга бўлган солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) тоифасига мансуб солиқ тўловчилар (солиқ агентлари) бўлган тадбиркорлик субъектларига нисбатан ўтказилади.
Текширувлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилиб, қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектига топширилади»;
41-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органнинг текшириш мақсадлари, текширувчи мансабдор шахслар таркиби, текширув ўтказиш муддатлари, Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидаги рўйхатга олиш рақами кўрсатилган буйруғининг кўчирма нусхаси, шунингдек текширувчи мансабдор шахсларнинг текширувлар ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномаси ҳамда шахсини тасдиқловчи гувоҳномаси бўлган тақдирда йўл қўйилади»; деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида”ги 717-И-сонли Қонуни:
2-моддасида солиқ текшируви орқали амалга ошириладиган давлат назоратининг ўзига хос хусусиятлари солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
6-моддасида назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишига текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳнома, шахсий гувоҳнома ва ушбу Қонуннинг 9- ва 12-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлгани тақдирда йўл қўйилиши белгилаб қўйилган.
Мазкур Қонуннинг 9- ва 12-моддаларида назарда тутилган солиқ текширувлари - режали, режадан ташқари ва молия-хўжалик фаолияти юзасидан текширишлар назарда тутилган.
Шу муносабат билан ушбу норма эски таҳрирдаги Солиқ кодексининг 92-моддасида давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси солиқ текширувини ўтказишни бошлашдан олдин, солиқ тўловчини солиқ текширувининг мақсади билан таништириши ва ўз хизмат гувоҳномасини, шунингдек, текширишларни ўтказишга рухсат берилганлиги тўғрисидаги махсус гувоҳномасини кўрсатиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |