Ajratish va konsentrlashning kimyoviy, fizik0kimyoviy va konsentrlashning ekstraktsion va xromatografik usulari
Ажратиш ва концентрлаш усуллари таҳлил этилувчи аралашма таркибий қисмларини эрувчанлиги, қайнаш температураси, ташқи электр майдонида зарралар харакат тезлиги, сорбция ва бошқа хоссалари фарқидан фойдаланишга асосланган. Ажратиш ва концентрлаш усулларини энг кўп тарқалган турларига қуйидагилар киради.
Концентрланувчи модда бўлган эритмани буғлатиш усуллари (буғлатиш, хайдаш, сублиматлаш). Бу усулларнинг икки тури мавжуд бўлиб, қисман буғлатишда макротаркибий қисмни (эритувчини) бир қисми аралашмада қолади. Тўлиқ буғлатишда – аралашмадан қуруқ қолдиқ қолгунча буғлатилади ва макротаркибий қисм- эритувчи аралашмада қолмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |