Кириш Тадқиқотнинг илмий моҳияти Копоротив бошқарув тизими Таҳлил ва натижалар



Download 133,32 Kb.
bet2/3
Sana25.02.2022
Hajmi133,32 Kb.
#301539
1   2   3
Bog'liq
КОРПОРАТИВ БОШКАРУВ

Тадқиқотнинг илмий моҳияти.
Мақолада хориж амалиётида корпоратив бошқарув тизимининг ўзига хос хусусиятларини ўрганишга, таъсисчилар капиталидаги давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш, корпоратив бошқарувнинг хорижий моделларига бағишланган. Р.И.Яушевнинг илмий изланишлари интеграцион корпоратив тузилмалар ва таъсисчилар капиталида давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш муаммоларига бағишланган . М.Б.Хамидулин фонд бозорини ривожланиши, акциядорлик жамиятларида кузатув Кенгашининг роли ва аҳамияти масалалари устида фикр юритган . Корпоратив муносабатлар тизими корпоратив ва хусусий мулкни бошқаришни қўллаш жараёни сифатида америкалик ҳуқуқшунос олим А.Берли ва иқтисодчи Г.Минзнинг классик ишларида ўрганилган . Мамлакатимиз олимларидан Т.К.Мадиёров “корпоратив бошқарув ишлаб чиқаришни ривожлантириш фаолияти, мавжуд моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланишни капитал маблағларнинг янги техника ва технологияларни кўплаб жалб этилиши билан уйғунликда олиб борилади”, деб талқин қилган бўлса[4], Ш.Н.Зайнутдинов ва Д.Н.Рахимовалар “корпоратив бошқарув – манфаатдор шахсларнинг даромад олиш мақсадида биргаликдаги ҳаракатларидир”, деган таърифни келтиришган
Таҳлил ва натижалар.
Хорижий мамлакатларда акциядорлик капитални бошқариш тизими муайян мамлакатнинг шарт-шароитлари ва ўзига хосликларига мувофиқ ривожланмоқда. Корпоратив бошқарувнинг инглиз-америка, германия (контитентал) ва япон моделларини ажратиб кўрсатиш анъанавий ҳисобланади . Инглиз-америка моделига тарқоқ, аутсайдерлик акциядорлик мулки, корпоратив бошқарувнинг икки поғонали тизими (директорлар кенгаши ва ижроия дирекцияси) мавжудлиги, корпорациялар фаолияти устидан назорат қилишнинг либерал воситаси сифатида фонд бозорининг роли муҳим эканлиги хосдир. Германия модели қоидага кўра, марказлаштирилган характерга эга бўлган катта ҳажмдаги инсайдерлик мулки мавжудлиги билан тавсифланади. Германия модели доирасида уч поғонали корпоратив бошқарув тизими ўринга эга бўлиб, унда директорлар кенгаши ва ижроия дирекциясидан (корпорацияни жорий бошқариш органи) ташқари, корпоратив бошқарув тизими устидан мустақил назорат функциясини амалга оширадиган кузатув кенгаши ҳам мавжуд. Япония, Инглиз-америка ва Германия модели билан таққослаганда, корпоратив бошқарувнинг ахборот жиҳатидан кўпроқ «ёпиқ»лиги билан тавсифланади. Ушбу модель доирасида корпорацияларни бошқариш тизимини шакллантириш ва ривожлантиришга молия институтлари, биринчи навбатда, саноат корпорациялари фаолиятини молиялаштириш соҳасида ҳам, корпоратив назорат соҳасида ҳам кенг доирадаги функцияларни бажарадиган йирик банк тузилмалари жиддий таъсир кўрсатади . Умуман олганда, корпоратив секторда давлат мулки улушининг анча кичиклиги ва корпорациялар ривожланиши устидан давлат назоратининг етарли эмаслиги, хусусан, Дж.Стиглицнинг фикрига кўра, 2008-2009 йилларда глобал молиявийиқтисодий инқирозга олиб келган 2007 йилда АҚШ иқтисодиётидаги молиявий инқирознинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади . Германия иқтисодиёти учун минтақавий даражада шакллантириладиган одатий корпорациялар акцияларининг жиддий пакети минтақавий ҳукуматларга тегишли бўлган, ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга тегишли бўлган – қоидага кўра, шу ҳудуднинг резидентлари акциядорлар саналган компаниялар ҳисобланади. Бунда Германия минтақавий ҳукумат вакиллари, қоидага кўра, бу турдаги корпорация.


Жисмоний шахслар учун эса, давлатнинг бу турдаги компаниялар корпоратив бошқарув тизимидаги иштирок этиши, корхоналарнинг нисбатан самарали фаолият кўрсатишининг қўшимча кафолати ҳисобланади ва мос келувчи минтақалар аҳоли гуруҳларининг ижтимоий фаровонлик даражаси бевосита унга боғлиқ бўлиб, улар учун бундай корпорациялар ҳам иш берувчи, ҳам дивиденд ва қимматли қоғозлар қийматининг ўсиши кўринишида қўшимча даромад олиш манбаси ҳисобланади. Жанубий Корея модели доирасида давлат, қоидага кўра, янги, биринчи навбатда, инновацион-саноат корпоратив тузилмаларининг нормал рентабеллик даражасига чиқишини таъминлайди, шундан кейин эса акциялар давлат пакетини ташқи инвесторларга сотишни амалга оширилади. Шу тариқа, Жанубий Корея модели доирасида корпоратив механизмлар норасмий механизмлар билан алмашинади. Бу эса узоқ муддатли истиқболда корпорациялар ривожланишида жиддий рискларга олиб келиши мумкин. Давлатнинг корпорациялар капиталида иштирок этиши борасида Скандинавия моделини бошқалардан ажратиб турадиган асосий хусусият корпоратив бошқарув механизми ва давлат вакилларининг директорлар Кенгашида иштирок этиши воситасида муайян акциядорлик жамиятлари ва бутун миллий иқтисодиёт, унинг етакчи тармоқлари ва ҳудудий саноат кластерларини ривожлантириш стратегияларининг мувофиқлигини таъминлаш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг маълумотига кўра, 2020 йилнинг январь-июнь ойларида 462 та корхона ва объектлар хусусийлаштирилди. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдика, энг кўп хусусийлаштирилган объектлар сони Тошкент вилоятида 82 та (17,8 %), Фарғона вилоятида – 63 та (13,6 %), Қашқадарё вилоятида – 52 та (11,3%), Жиззах вилоятида – 51 та (11,0%), Тошкент шаҳрида – 34 та (7,4 %), Самарқанд вилоятида – 33 та (7,1 %), Бухоро вилоятида – 25 та (5,4%) ни ташкил этди. Умуман, бизнинг фикримизча, давлат иштирокидаги компанияларда корпоратив бошқарув маҳаллий тизимини такомиллаштириш жараёнида кўриб чиқилган хорижий моделларнинг қуйидаги элементларидан фойдаланиш мумкин:


– ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бошқаришни минтақавий даражада ривожлантириш (Германия модели); – давлат бошқарув соҳасидаги кадрларни корпорациялар Директорлар Кенгаши ва топменежменти соҳасига тизимли, ошкора ва объектив ротация қилиш амалиётини ривожлантириш (Япония модели); – корпоратив механизмлар орқали давлат вакилларининг таъсирини мақсадли йўналтирилган тарзда ошириш воситасида корпорациялар ривожланиш стратегияси ва тармоқлар, ҳудудлар фаолияти стратегияларининг мувофиқлик даражасини ошириш (Скандинавия модели). Корпоратив бошқарувнинг халқаро тан олинган тамойиллари мавжуд бўлиб, Ўзбекистонда унга амал қилинишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ўз навбатида истиқбoлдa рeспубликaмиз иқтисoдиётидa корпоратив ташкилотлар фaoлиятини янaдa ривoжлaнтириш вa тaкoмиллaштириш aсoсидa миллий иқтисoдиётимизни мустaҳкaмлaнишигa вa рaқoбaтбардoшлигини oшишигa олиб келади [8]. Инсайдер модели кўпроқ Германия ва Япония компаниялари учун хос, яъни бу ерда банклар, кредит-молия муассасалари ва бошқа компаниялар (масалан, асосий етказиб берувчилар ёки фирманинг мижозлари) кўпинча компания акцияларининг эгалари ҳисобланишади. Ушбу модель аутсайдер моделидан шуниси билан фарқ қиладики, корпоратив молиялаш молиявий ва савдо алоқалари туфайли компанияда узоқ муддатли стратегик манфаатларга эга бўлган стратегик сармоядорлар томонидан амалга оширилади. Аутсайдер модели молия бозорларининг жадал ўсишига кўмаклашади, чунки унда ахборот ошкора ва тенг тақсимланади, бунда, айниқса, майда акциядорларни ҳимоялашга жиддий эътибор қаратилади. Аутсайдер модели кўпроқ инглизсаксония модели деб аталади ҳамда АҚШ ва Буюк Британияга хосдир, яъни ушбу мамлакатларда кўпчилик ўрта ва йирик компаниялар ўз сармоясини катта миқдорда акциялар чиқариш ҳисобидан кўпайтиради. Корпорация акциялари пакетининг майдаланиши ушбу ҳолатда акциядорлардан ҳеч бири менежментнинг ҳаракатини назорат қилиш имкониятига эга бўлмаслигини англатади. Назорат фақатгина акциядорларнинг жамоавий саъйҳаракатлари билан амалга оширилади. Айрим давлатлар (Германия, Япония)да инсайдер модели ва бошқа мамлакатларда, жумладан, АҚШ, Буюк Британияда аутсайдер моделининг устунлик қилиши қисман тарихий сабаблар ҳамда қонун ҳужжатлари билан изоҳланади. Масалан, АҚШда аутсайдер модели устунлик қилиши, кўп жиҳатдан, банкларга компаниялар акцияларига эгалик қилишни тақиқловчи қонуний нормалар мавжудлиги билан изоҳланади. Ҳар бир мамлакатда директорлар кенгашининг ташкил этилиши ҳам, одатда, корпоратив бошқарувнинг модели билан белгилаб берилади. Ҳозирги вақтда корпоратив бошқарувнинг моделига қараб директорлар кенгашини бир поғонали (унитар) ёки икки поғонали тарзда ташкил этиш қабул қилинган. Инглиз-америка моделида корпорация фаолиятига директорларнинг унитар кенгаши раҳбарлик қилади. АҚШда корпорация тўғрисидаги давлат қонунлари директорлар кенгаши аъзоларининг бошқариш ва кузатиш функцияларини ажратмайди, улар фақат корпорациянинг умумий иши учун жавоб беради. Ижрочи ва мустақил директорлар (яъни, компания манфаатларини намоён этувчи маъмурлар ва четдан таклиф этилган, мустақил маъмурлар) ўртасида кенгаш аъзоларининг функцияларини тақсимлаш тўғрисидаги қарор компания акциядорлари томонидан қабул қилинади ёки директорлар кенгашининг аъзолари ва менежерлар томонидан ҳал этилади. Шарқий Европа ва собиқ иттифоқнинг аксарият мамлакатларида корпоратив бошқарув тизимининг қонунчилик базасини шакллантиришда кўпроқ Германия моделидан фойдаланилди ва директорлар кенгашининг икки поғонали тизими қабул қилинди. Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизими қонуний жиҳатдан кўплаб ўтиш иқтисодиётига асосланган мамлакатларда қабул қилинган икки поғонали (инсайдер) моделга асосланади (Кузатув кенгаши ва бошқарув). Бироқ, мамлакатда корпоратив бошқарувнинг ҳозирги ҳолати сармоядорлар (акциядорлар)нинг компанияни (айниқса, хусусийлаштириш натижасида ташкил этилган акциядорлик жамиятларини) бошқаришдаги пассив роли билан тавсифланади[9]. Бугунги кунда Ўзбекистонда корпоратив бошқарув миллий моделини шакллантириш жараёни кечмоқда. Инглиз-америка, германия ва япон корпоратив моделлари, уларнинг афзалликлари ва камчиликлари, кучсиз ва кучли томонларининг солиштирма таҳлили қуйидагиларни таъкидлашга имкон беради: – инглиз-америка модели тузилиш характери бўйича бошқарув тизимларнинг юқори мослашувчанлигини қўллаб-қувватлаш, компанияни ташқи муҳитнинг юқори харакатчанлигига, лойиҳаларнинг етарли даражада хавф-хатарлилиги ва инновативликка мослаштиришга йўналтирилади; – япон-германия модели компания учун ҳам ички, ҳам ташқи омилларнинг юқори барқарорлиги, банкротга учраш ва вайрон қилувчи “манфаатлар тўқнашуви” хавф-хатарининг пастлиги билан тавсифланади; – япон- германия тизимининг кучли томони худди шу мақсадда АҚШ ва Буюк Британияда қўлланиладиган нисбатан “қимматга тушадиган” бирлаштириш ва қўшиб олиш усуллари билан таққослаганда банклар ва йирик акциядорлар томонидан бошқарув персонали фаолияти нисбатан кам харажатли тўғридан-тўғри мониторингидан фойдаланиш ҳисобланади (2-жадвал).



Хулоса.
Жаҳон амалиёти шундан далолат бермоқдаки, корпоратив бошқариш механизмлари давлат тартибга солувчи органлари, суд органлари, ишбилармон доираларнинг ўзлари томонидан ишлаб чиқилган маълум бир қоидалар, меъёрлар доирасида фаолият кўрсатади. Ушбу қоидалар, меъёрлар ва андозалар йиғиндиси корпоратив бошқарувнинг институционал асосини ташкил қилади. Унинг асосий элементларини қуйидагича ажратиш мумкин: қонуний ҳуқуқлар меъёрлари ва қоидалари; ихтиёрий равишда қабул қилинган корпоратив бошқариш андозалари ҳақидаги келишувлар ва унинг компаниялар даражасида амалга оширилишини тартибга солувчи ички меъёрлар бизнесни юритишнинг умумий қабул қилинган амалиёти ва маданияти. Бугунги кунда Ўзбекистонда корпоратив бошқарувнинг миллий модели шаклланиш босқичида турибди. Миллий қонун ҳужжатларида корпоратив бошқарувнинг кўплаб умумий қабул қилинган тамойиллари ўз аксини топган. Бироқ, уларни амалга ошириш амалиёти ва корпоратив хулқ-атвор анъаналари эндигина шакллана бошлади. Корпоратив хулқ-атвор билан боғлиқ кўплаб масалалар қонун доирасига кирмаган ва юридик хусусиятга эга эмас, балки ахлоқий хусусиятга эга. Шунинг учун чет эл тажрибаси ҳамда корпоратив бошқарув миллий амалиёти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда корпоратив хулқатвор кодексини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Унда эса корпоратив бошқарув ва корпоратив маданият соҳасидаги ахлоқий андозаларни шакллантириш учун асос солинган бўлиши керак. Бу ҳам миллий компанияларнинг инвестициявий жозибадорлиги ошишига кўмаклашади. Корпоратив бошқарувнинг машҳур инглизамерика модели билан япон-герман модели ўртасидаги мавжуд фарқлар менежментнинг мавжуд мактаблари доирасида юзага келади. Агар корпоратив бошқарувнинг инглиз-америка моделига чуқур ва тор ихтисослашув хос бўлса, япон мактабининг асосида универсаллашув ётади. Келгусида корпоратив назоратнинг таъсирчан миллий моделини шакллантириш учун иккала тизим асосий унсурларининг оптимал тарзда уйғунлашуви йўлини фаол қидириш туфайли уларнинг ўзаро чамбарчас боғланиб кетиши кутилмоқда.


Download 133,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish