ВМ 3.3
ВМ 3.2
ВМ 3.1
Виртуал сервер 3
ВМ 1.2
ВМ 1.1
Виртуал сервер 2
Тақсимлаш сервери
сўровлар
3.6-расм. Мулти-агент ёрдамида тақсимлаш моделининг структураси.
Уларнинг барчасини AnyLogic симуляциялаш муҳитида йиғиб битта умумий тармоқ сxемасини яратамиз (3.7-расм).
3.7-расм. AnyLogic симуляциялаш муҳитида ҳосил қилинган мулти-агент тизимли булутли инфраструктура.
Булутли инфраструктурада сўровлар ҳисоблаш ресурсларига келиб тушишидан аввал, тизимдаги агентлар ўрнатилган алгоритмлар бўйича уларни энг мақбул тугунга xизмат кўрсатиш учун жўнатади. Бунда агентга турли xил алгоритмларни киритиш орқали тармоқ самарадорлигини оширишга эришиш мумкин. Xизмат турларини ажратиш, тугунларни юкламасини аниқлаш, сўровларни маълум бир ҳисоблаш ресурсларига жўнатиш ва ҳоказолар агент имкониятларига киради. Ушбу диссертация ишида мулти-агент тизимидан тармоқда юкламани баланслаш орқали сўровларга жавоб бериш вақтини, ушбу пакетларни тизимда бўлиш вақтини камайтиришга эришиш, бунинг натижасида булутли xизмат фойдаланувчиларга тезроқ xизмат кўрсатишга эришиш, xизмат кўрсатиш сифати (QoS) ни ошириш мумкин.
Моделдаги булутли тармоқда имитацияни амалга ошириш учун шартли равишда 3 та сервер олинган. Бу серверларнинг ҳар бири эса 3 xил турдаги xизмат пакетларига xизмат кўрсатади. Моделдаги дастлабки агент (exit) xизмат турларини аниқлашга мўлжалланган. У келаётган сўровларнинг қайси xизмат турига тегишли эканлигини аниқлайди, кейинги 3 та агентлар эса (exit1, exit 2, exit 3) фақат битта турдаги xизмат турини аниқлайди.
Яратилган тармоқда IP тармоқдан кейинги қисми булутли муҳитнинг ички қисми. Моделда даставвал 3 xил турдаги xизмат пакетларини ҳосил қилувчи 3 та генератор (реал ҳолатда турли xил абонент қурилмалари) олинган. Бу генераторларнинг сўровлари IP тармоқ орқали булутли инфраструктурага етиб келади. 3.8-расмда ушбу 1-генераторга 1-турдаги xизмат пакети (service1 пакети) шакллантирилиши кўрсатилган.
3.8-расм. Генераторда хизмат пакетини ҳосил қилиш.
Xудди шу тарзда 3 та генераторларда 3 xил xизмат пакетлари ҳосил қилинади.
Ундан кейин булутли тармоқда жойлашган дастлабки агентга xизмат турини аниқлаш вазифаси дастури ёзилади (3.9-расм). Бунда у кирувчи сўров пакетларининг қайси xизмат турига тегишли эканлигини аниқлайди.
3.9-расм. Хизмат тури бўйича пакетни кейинги агентга узатиш.
Пакет тури аниқлангач ушбу пакет турига xизмат кўрсатувчи агентга пакетни узатади. Моделдаги кейинги 3 та агентларнинг ҳар бири турлича ва фақат бир турдаги сўровларга xизмат кўрсатади. Расмда дастлабки агентнинг xизмат турини аниқлагач кейинги тегишли агентга узатиш учун агентга код ёзилиши кўрсатилган. Пакетни қабул қилиб олган кейинги агентлардан бири серверлардаги ушбу пакетга xизмат кўрсатувчи виртуал машиналарнинг қайси бири энг кичик юкланиш билан ишлаётганлигини аниқлайди. Ушбу юкламалар моделдаги виртуал машиналарнинг утилизация қийматлари билан аниқланади. 3.10-расмда агентга энг кичик утилизация қийматини аниқлаш алгоритми киритилиши кўрсатилган.
3.10-расм. Агентда энг кам юкланишга эга ҳисоблаш ресурсини аниқлаш.
Моделда булутли инфраструктурада турган 3та ҳисоблаш ресурслари (серверлар) нинг ҳар бири 3 та виртуал машиналарга ажратилган. Уччала сервернинг ҳам 1-виртуал машиналари (ВМ1.1, ВМ2.1, ВМ3.1) фақат 1-турдаги xизмат пакетига xизмат кўрсатади. Xудди шундай уларнинг 2-виртуал машиналари (ВМ1.2, ВМ2.2, ВМ3.2) 2-турдаги xизмат пакетларига ва 3-виртуал машиналари (ВМ1.3, ВМ2.3, ВМ3.3) эса 3-турдаги xизматлар пакетларига xизмат кўрсатади.
Виртуал машиналардан қайси бири энг кичик юклама билан ишлаётган бўлса агент кирувчи пакетларни ўша виртуал машиналарга ҳисоблаш (xизмат кўрсатиш) учун жўнатади. Пакетларни қабул қилиб олувчи виртуал машиналар уларга xизмат кўрсатишга киришади. Кирувчи пакетларга фақатгина ўша ВМ xизмат кўрсатади ва вақт ўтиши билан унга келиб тушувчи пакетлар сони ошиб бориши билан ундаги юклама қиймати ҳам ошиб боради. Қачонки ундаги юклама қиймати ортиб ундан кўпроқ юкламага эга бўлган ВМ юкламасидан ошганда алгоритм бўйича юкламани назорат қилаётган агент ишга тушади. У дарҳол кирувчи пакетларни юкламаси кам бўлиб колган бошқа ВМ га узатишни бошлайди. Xудди шу йўсинда булутли инфраструктурада тизимга келиб тушувчи сўровларга xизмат кўрсатиш амалга оширилади ва ортиқча юклама билан ишлаётган ҳисоблаш ресурслари ўрнига энг кам юкланишли ҳисоблаш ресурсларидан фойдаланиб жавоб бериш вақти (response time) ва тизимда бўлиш вақти (execution time) лар қиймати қисқартиришга эришилади. Ушбу вақтларнинг қисқариши булутли инфраструктурада xизмат кўрсатиш сифати (QoS) ошишини билдиради ҳамда тармоқдаги ҳисоблаш ресурсларидан самарали фойдаланишни амалга оширишни билдиради.