Кириш магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг



Download 241,05 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana25.03.2022
Hajmi241,05 Kb.
#510487
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
Кириш намуна



КИРИШ 
Магистрлик диссертацияси мавзусининг асосланиши ва унинг 
долзарблиги. 
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида “меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига 
мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш, олий 
таълим муассасаларида таълим сифатини такомиллаштириш, математика 
каби муҳим ва талаб юқори бўлган предметларни чуқурлаштирилган тарзда 
ўрганиш” каби устувор вазифалар белгилаб берилди
1
.
Шахсни тарбиялашдек ўта масъулиятли вазифани амалга ошириш 
жараёни 
профессор-ўқитувчилардан 
талабаларни 
ўқитишга 
янгича 
ёндошишни, ўзлари ва таълим олувчиларга ўта талабчанлик билан 
муносабатда бўлишларини тақозо этади. Ёшларга замон талаблари асосида 
таълим ва тарбия бериш жараёнини тубдан қайта ишлаш, уларни юксак 
маънавиятли етук шахс сифатида камол топтириш мақсадида кейинги ўн 
йилликларда мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, маданий ва маънавий 
ҳаётида, айниқса, таълим соҳасида туб ўзгаришлар амалга оширилди. 
Ананавий ўқитиш методикасига кўра, талабанинг билим олишида
маъруза ўқитувчиси бирламчи, асосий ўринда туради, яъни ўқитувчи 
маърузани ташкил қилишда мавзу ўқув материалларидан қайсиларини 
маърузада қайсиларини амалий машғулотларда ўргатиш кераклигини ўзи 
белгилайди ва тизимлаштиради. Талабанинг фаол билиш, ўзлаштириш 
фаолияти эса кейинги ўринларда туради, яъни маъруза, амалий, семинар ёки 
лаборатория машғулотларига кўра талабага мустақил иш мавзулари ёки 
топшириқлари берилиб, уларни талаба уй вазифалари сифатида ўта пассив 
равишда бажаради.
Дунёдаги етакчи илмий марказлар томонидан таълим технологияси, 
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон 
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар Стратегияси тўғрисида»ги ПФ-
4947-сон Фармони. – Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-
сон, 70-модда.


ўқув жараёнларини лойиҳалаш ва ташкил этиш муаммоларига доир 
изланишлар олиб борилиб, ижобий натижаларга эришилмоқда. Мазкур 
тадқиқотлар таълим жараёнини технологиялаштириш назарияси, замонавий 
педагогик технологиялар ва тамойиллари асосида машғулотларни лойиҳалаш 
андазаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, математика фанини ўқитиш 
самарадорлигини ошириш мақсадига қаратилганлиги билан муҳим ўрин 
тутади.
Мамлакатимизда фан, таълим-тарбия ва ишлаб чиқариш интеграциясини 
таъминлаш, олий таълим тизимини ривожлантириш, моддий-техник базасини 
мустаҳкамлаш, таълим шакллари ва мазмуни такомиллаштириш борасида 
олиб борилаётган ислоҳотлар ўқув жараёнига илғор педагогик 
технологияларни жорий этиш имкониятларини кенгайтирмоқда.
Бунда энг самарали йўл – ўқув маълумотларини талабалар томонидан 
мустақил ўзлаштириш ва тизимлаштириш шарт-шароитларини яратишдир. 
Демак, талабаларнинг математикани ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, 
уларни замон билан ҳамнафас, етук мутахассислар қилиб камол топтиришда 
ҳар бир ўқув машғулоти билан биргаликда талабанинг мустақил фаол ўқув 
фаолиятини ҳам тўғри шакллантириш ниҳоятда муҳим бўлиб, ҳозирги кунда 
долзарб вазифалардан бирига айланган. 

Download 241,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish