Қатъий регламентлаштирилган машқ услублари Қатъий регламентлаштирилган машқ усулублари ҳаракатли машқларни қатъий регламентлаштирилган шароитларда кўп марта қайта такрорлашдан иборат. Белгиланган ҳаракат дастурида; юкламанинг қатъий нормалаштириш ва машқ жараёнида унинг динамикасини тўла бошқаришда; дам олиш интервалини қатъий тартибга солиш ва уларни белгиланган тартибда юклама билан навбатлашишида қатъий регламентлаштирилган машқлар фойдаланилади.
Ҳаракатларни ўрганиш жараёнида машқ услублари. Ҳаракатли машқлар дастлаб яхлит ва қисмларга бўлиб ўзлаштирилиши мумкин. Ҳаракат амалларини қисмларга бўлиб ўзлаштиришда ҳаракатлар таркибий элементларга бўлинади ва улар навбат билан ўзлаштирилади. Қатъий регламентлаштирилган машқ усули икки асосий шаклга бўлинади.
1) машқларни қисмларга бўлиб, сўнг изчиллик билан бирлаштириб бажариш
2) қисмларни танлаб чиқариб юбориш билан бажариладиган яхлит машқ.
Ўрганилган ҳаракатлардан такомиллаштириш учун фойдаланиш ҳар хил бўлади. Бу ерда услубиёт йўналиши организм имкониятларини ошириш учун қаратилган талабларга боғлиқдир. Организмнинг ҳар хил функционал хусусиятларини умумий такомиллаштиришга қаратилган умумлаштирилган машқ услублари ва организмнинг айрим функцияларига танлаб таъсир кўрсатишни таъминловчи танлаб бажариладиган машқ услублари ҳам кенг фойдаланилади. Жисмоний фазилатларни ривожлантиришда усулларнинг йўналиши юкламани регламентлаштириш ва уни дам олиш билан қўшиб бажариш тартибини қандайлигига боғлиқ. Уни ҳисобга олиб машқ жараёнларини стандартловчи-стандарт машқ услублари ва машқ давомида таъсир этувчи омилнинг ўзгаришини белгиловчи ўзгарувчан машқ услубларини фарқлаш керак.
ХУЛОСАЛАР Талабаларни фавқулоддаги ходисалар, табиий офатларда ўзини тута билиш, жарохатланганда ва сувга чўкишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш коидаларга ўргатиб бориш зарур.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёргарликларини амалга оширади.
Жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари талабаларни касбни етук мутахассиси бўлишни таъминлайди.
Талабаларни касбий-амалий жисмоний тайёргарлик жараёнларини такомиллаштириш.
Таълим муассасасида жисмоний тарбияни жамоаси-таълим муассасаси директори, маънавият бўйича директор ўринбосари, жисмоний тарбия ўкитувчилари, спорт мураббийлари, тарбиячилар, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари, спортчи талабалар Магистрлик диссертатсияси мавзусига оид илмий маколалар ва тезислар тайёрланган, улар билан Республика ва вилоят микёсидаги илмий анжуманларда иштирок этилган. Маколалар тўплами нашр этилган.
Илмий тадкикотларимиз натижаларида шуни кўриш мумкинки таълим муассасида ташкил этиладиган жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш ишларида фаол иштирок этувчи тажриба гуруҳи аъзолари бўлган талабалар, касб-хунар эгаллашда ва фанлар бўйича назарий билимларни эгаллашда ҳам ижобий натижаларга эришадилар.
Шу билан бирга уларнинг организмининг жисмоний ривожланиши, организм системалари фаолиятининг такомиллашуви рўй беради. Жисмоний тарбия, спорт, соғломлаштириш тадбирлари талабаларни жисмонан баркамол маънавий етук инсон ҳамда, ахлокий пок, ватанпарвар ва касбий махорати етук касб эгалари бўлиб вояга етишларига катта замин яратади.
Жисмоний тарбиядан ишлар-яшаш жойларида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, эрталабки бадантарбия, табиат омиллари ёрдамида чиниқтириш, фойдали мехнат билан шуғулланиш.
Коллежда жисмоний тарбия дарсларига талабаларнинг 98,9% жалб этилган, колган талабалар жисмонан заиф ва касаллиги муносабати махсус тиббий гуруҳга киритилган. Махсус тиббий гуруҳ талабалари даволовчи жисмоний машқлар ва енгил ҳаракатли ўйинлар ҳамда сайрлар билан шуғулланадилар.
Талабалар билан жисмоний тарбия дарслари, спорт тўгаракларидаги машғулотлар олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тамонидан тасдикланган жисмоний тарбия дастури асосида ташкил этилади. Спорт мусобақалари ва байрамлари коллеж маъмурияти ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа асосида ташкил этилади.