ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКДА ТАВАККАЛЧИЛИК
Таваккалчилик — бу қарорлар қабул қилишда ёки тадбиркорлик фаолияти бажаришдаги ишончсизликни, яъни ҳодиса ёки мақсадни рўёбга чиқиш ёки чиқмаслик эҳтимолига айтилади. Таваккалчиликнинг зарурлиги - бу бозор иқтисодиёти ш ароитида рақобатнинг кучайиб бориши ҳисобланади. Ана шу рақобат курашига бардош бериш учун ишлаб чиқариш жараёнига техникавий янгиликларни жорий этишга ҳаракат қилинади. Бу охирги натижада таваккалчиликка олиб келади. Бугунги кунда ишбилармонлик таваккалчилиги қуйидаги турларга бўлинади
1. Ишлаб чиқариш таваккалчилиги
2. Савдо-воситачилик таваккалчилиги
3. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги таваккалчилик
4. Молиявий таваккалчилик
Ишлаб чиқариш таваккалчилиги товарлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган фаолиятда намоён бўлади. Ушбу таваккалчиликнинг юзага келиши сабаблари қуйидагилардан иборат:
— Ишлаб чиқариш ҳажмининг режадагидан пасайиб кетиши. — Моддий ва материал харажатларининг ортиши.
— Юқори даражада солиқ ва бошқа тўловлар тўлаш юзага келиши. Тижорат таваккалчилиги - тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот ва товарларни сотиш жараёнида вужудга келади. Бу таваккалчиликнинг юзага келиши сабаблари:
— Бозор конъюнктураси ўзгариши оқибатида сотиш ҳажмининг пасайиб бориши.
— Товарлар баҳоси ортиши.
— Товарлар сотиб олиш ҳажмини кўзда тутилмаган ҳолда пасайишини вужудга келиши.
— муомала жараёнида товарлар йўқотилиши.
Молиявий таваккалчилик — бу тадбиркорлик субъектларининг банклар ва бошқа молиявий институтлар билан юзага келадиган таваккалчилиги. Хизмат қўрсатиш соҳасидаги таваккалчилик мазмун ва моҳиятига кўра, ишлаб чиқариш соҳасидаги таваккалчиликка ўхшаб кетади. Таваккалчилик пайдо бўлиш манбаларига кўра хўжалик таваккалчилигига, жисмоний шахе билан боғлиқ таваккалчиликка ва табиий омиллар таъсирида юзага келадиган таваккалчиликка бўлинади. Пайдо бўлиш сабабларига кўра келгуси давр ноаниқлиги билан боғлиқ таваккалчилик, ҳамкорлар хатги-ҳаракати қалтислиги билан боғлиқ таваккалчилик, бугунги бозор иқтисодиёти кескин ривожланиб бораётган шароитда таваккалчиликни қуйидаги усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофикдир: - статистик усул; - эксперт — баҳолаш усул и; - аралаш усул. Бозор шароитида тадбиркор кўп ҳолатларда таваккал қилади. Бу жараён тадбиркордан ўта эҳтиёткорликни ва масъулиятни (жавобгарликни) талаб этади. Энг маъсулиятли таваккалчилик ҳолати икки хил вазиятда юзага келади: Биринчидан, тадбиркор томонидан маълум бир бизнес ғояни амалга ошириш жараёнида. Иккинчидан, молиявий мажбуриятларга имзо чекиш ёки тасдиьугаш даврида. Доимо эсда тутиш керакки, таваккалчилик ўзини олдиндан кўра билишни ва бошқаришни ёқтиради. Шундай экан, олдин бизнеснинг ўз моҳиятини ва уни амалга оширишдаги ўз имкониятларимизни тўғри баҳолай олишимиз лозим. Бу ерда барча ижобий ва салбий вариантларни таҳлил этиб чиқинг, сўнгра ишни амалга ошириш ҳамда оширмаслик тўғрисида қарор қабул қилинганлик маъқулдир. Масалан, ҳозирги кунда бозорда ўз ўрнига эга бўлаётган бир фирма катта миқдорда россиялик ҳамкорларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жўнатди ва ўтган давр мобайнида валюта келиб тушишини кутди. Сўнгра чет эллик ҳамкорга қўнғироқ қилди, натижада аникланадики, белгиланган манзилгоҳда юқоридаги фирма бўлмаган. Натижада бизнинг фирмамиз банкротлик ёқасига келиб қолган. Сабаби фирма таваккалчиликнинг мавжуд омилларини ҳисобга олмаганлигидир. Биринчидан, фирма ҳамкор танлашда хатоликка йўл қўйди. Иккинчидан, фирма шартнома тузиш ва тўлов шартларини аникугашда эҳтиётсизликка йўл қўйди. Эсда тутинг! Ишончсиз ҳамкор олдиндан тўловни талаб қилади. Учинчидан, ушбу операциянинг оқибатидаги таваккалчиликни баҳолай олмади. Тўртинчидан, ҳеч қачон ўз сармоянгизнинг асосий қисмини ёки барчасини бир ишга сарфламанг. Юқоридаги ҳолатлар ҳозирда ҳам кўплаб учраб турибди. Ҳар қандай бизнесмен ёки тадбиркорнинг таваккал қилишига қуйидагилар сабаб бўлади: 1. Катта буюртма. 2. Қўшимча ходим ёллаш. 3. Ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш ёки янги фаолият тури ни бошлаш. 4. Рақобатлашув. Уларни тўғри баҳолай олиш тадбиркорликда яхши натижаларга эришишга олиб келади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг муваффақиятли фаолият юритиши бир қатор омилларга боғлиқ бўлади. Улар жумласига: талаб ва таклифга асосланган \олда, қачон, қайси вақтга, қанча, қандай сифатда маҳсулот ишлаб чиқаришни тўғри аниқлаш; ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технологиянинг оқилона ҳолатини танлаш; манбалар билан доимий равишда ва ўз вақтида таъминланишига эришиш; асосий ва айланма капитал миқдори, маҳсулотнинг сотиш шакллари ва усуллари киради. Бугунги иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида хўжалик фаолиятини юритишда юқоридаги омиллардан фойдаланиш даражаси нақадар улкандир. Шунинг учун ҳар бир корхона улардан оқилона фойдаланишга ҳаракат қилади. Бу эса ўз навбатида маълум бир дастаклардан ёки хўжалик юритишнинг механизмларидан фойдаланишни талаб этади. Бундай кўриниш корхона хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятини режалаштириш деб аталади. Бир қатор самарали иш юритувчи корхоналар тажрибаси шуни кўрсатдики, бозор шароитида кескин рақобат ҳолатида режалаштириш иқтисодий ўсиш ва юксалишнинг бош шарти ҳисобланади. Бу ўз-ўзидан маълумки, ишлаб чиқаришни бозордаги талаб ва таклифга оқилона мос келиши ҳамдир. Юқоридаги ҳолат режалаштиришнинг моҳиятини англатади ва қуйидагича намоён бўлади: - биринчидан, имкониятларни танлаб олиш гаққослаш мавжудлиги билан алоқадорликда; - иккинчидан, танлаб олинган усул (вариант) юзасидан қарор қабул қилишга асос бўлади; - учинчидан, режалаштириш қарорлар қабул қилишнинг узлуксиз жараёни, бу даврда доимий равишда вак^, мақсад ва вазифа ойдинлаштириб борилади, яъни маҳсулот ишлаб чиқаришдан тортиб то сотишга қадар бўлган жараёнлар; Режалаштириш ёрдамида корхоналарнинг мақсадга эришиш стратегияси ишлаб чиқилади. Стратегияда аниқ режанинг бўлимлари асосланилади ва барча кўрсаткичлари бўйича тегишли координация (тузатиш)лар амалга оширилади. - тўртинчидан, режалаштиришнинг асосий қонунияти: самарали фаолият олиб бориш ва корхона эгалари, таъсисчилар, акциядорлар жамоаси ва давлатнинг манфаатдорлигини таъминлашдан иборат; - бешинчидан, режалаштириш ишлаб чиқариш омиллари ва топширикдар хусусиятидан келиб чиқиб, узоқ, ўрта ва қисқа муддатли бўлади. Узоқ ва ўрта муддатли режалар ёрдамида корхоналарнинг машина ва қурилмалар сотиб олиши, улардан фойдаланилиши, маҳсулотлар турларини аниқлаш, янги турдаги маҳсулотларни яратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, кадрлар сиёсати, сотиш бозорларини танлаш каби муҳим масалалар ўз ечимини топади. Шу билан бир қаторда ишлаб чиқаришни хом ашё ва материаллар билан таъминлаш масалалари қисқа муддатли жорий режаларда ҳал этилади. Ҳозирги кунда юқоридаги узоқ муддатли, ўрта муддатли ва жорий режалардан ташқари стратегик режалардан ҳам кенг фойдаланилмокда. Режалаштиришнинг юқоридаги барча турлари ўзининг услуби, шакли, усуллари ва кўрсаткичларни ҳисоблаш тартибига эга. Бу эса “Истиқболни белгилаш ва иқтисодий фаолиятни режалаштириш”да кенг фойдаланилади. Режалаштириш жараёни товар ва хизматларга эҳтиёжни аниқлаш, ишлаб чиқарувчиларга топширикутрни етказиб бериш, бажарилишини таъминлашга қулай имкониятлар яратиш ва уни назорат қилишни ўз ичига олади. Топшириклар бажарилишини таъминлаш ва назорат қилиш режалаштиришнинг асосий ва ҳал қилувчи босқичидир. Стратегик режалаштириш — корхонанинг мамлакат иқтисодий-ижтимоий қурилишида ва иқтисодиётида, келгусидаги ўрни ҳамда ролини белгилаб бериш ҳисобланади, шу жумладан, унга эришишдаги асосий пулларни ҳам. У режада эмас атрофдан унинг иқтисодий тараққиётидаги эришган йўлларини ҳам ифодалайди, стратегик режаларни тузиб чиқишда атрофлича таэушл этилган кўрсаткичларда ва истиқболни белгиловчи барча турдаги тахминлардан фойдаланилади. Стратегик режалар 10-15 йилларга тузилади. Бу корхонанинг олий бошқарув органи воситаси ҳамдир. Стратегик режалар узоқ ва ўрта муддатли режаларнинг бошланғич маълумоти базаси ҳам ҳисобланади. Доимий равишда стратегик режа кўрсаткичлари шароитни ҳисобга олган ҳолда аниьутштирилиб берилади. Узок, муддатли режалаштириш натижаси барча фаолият турлари бўйича 3-5 йиллик режа тузиб чиқилади (сотиш, ишлаб чиқариш, харажат, молия ва ҳоказо). Узок, муддатли режалаштириш асосида қисқа муддатли режалар ишлаб чиқилади. Улар муддатига кўра 1-3 йилга мўлжалланган бўлади. Уларнинг алоҳидалик томонлари шундан иборатки, бу ерда биринчи йилига ойлар ва кварталларга тақсимланган ҳолда, сўнгра иккинчи ва учинчи йилларига ярим йиллик ва йилликка тақсимланиб кўрсатилади. Корхоналарда жорий режалар ҳам ишлаб чиқилади, одатда, улар 1 йилга тузилади. Унинг асоси бўлиб, талаб ва таклиф хизмат қилади. Бу режаларда йиллик кўрсаткичлар кварталларга тақсимланган ҳолда кўрсатилади. Ушбу режаларнинг биринчи уч ойлик кўрсаткичлари ўзгармас ва қатъий ҳисобланади, қолган 9 ойлиги корректировка қилиниши мумкин. Корхонанинг бошқа бўлимлари фаолиятини бир-бирига узвий равишда боғлашда оператив ёки календар режалар роли беқиёсдир. Ушбу режалар қисқа вақтга тузилади. Энг кенг тарқалгани 10 кунлик режалар ҳисобланади. Стратегик режа топширикдарини белгилащда ҳар томонлама ёндашиш мумкин.
Хулоса
Фикримизча, юқоридаги мулоҳазалар ўз навбатида ўринли бўлиб, кичик бизнес субъектлари йўлида тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этиш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Амалга оширилаётган ислоҳотлар давомида кичик бизнес субъектларини ривожлантириш жабҳаларидаги муаммоларни ҳал этиш ва тегишли чора-тадбирларини кўриб бориш ҳар биримизнинг вазифамизга айланиши керак. Шу нуқтаи назардан олганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва уларни эркин фаолиятлари учун ишбилармонлик муҳитини янада қулайлаштириш борасида қуйидаги чораларни қўриш мақсадга мувофиқдир, хусусан: −ҳар бир ҳудудий миқёсдан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бошқарув идоралари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга йўналтирилган чора-тадбирларни қўллаш; −кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида маҳсулот экспортини кучайтириш ва бу йўналишдаги муаммоларни ҳал этиш; −кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари учун инвестициялар жорий этишни янада кенгайтириш ва бунга кўмаклашиш; −2019 йил бошига қадар ва ҳозирги кунда «ноль» қиймати бўйича сотилган объектларни тўла-тўкис ишга тушириш чораларини кўриш ва бу борадаги муаммолар ечимини топиш; −хорижий инвестицияларни киритишда салоҳиятли инвесторларга эътибор қаратиш ва улардан модернизация жараёнларида унумли фойдаланиш; −хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва давлат томонидан уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлашга эришиш. Булардан ташқари, тадбиркорлар учун қулайликни ошириш мақсадида айниқса, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қурилиш учун рухсатномалар олиш, электр таъминоти тизимига уланиш, мулкни рўйхатдан ўтказиш, миноритар акциядорларни ҳимоя қилиш, халқаро савдо, контрактлар ижросини таъминлаш соҳаларида ислоҳотларни изчил давом эттириш зарур. Бу борада жорий йилнинг 5 феврал кунидан Республика Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-4160-сонли қарори кучга кирганлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Юқоридагилардан иборат чора-тадбирлар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади деб ҳисоблаймиз. Кичик бизнес ва тадбиркорликни фаоллаштиришга, инновацион ғояларни кенг жорий этишга ва технологияларни қўллаб-қувватлашга жиддий эътиборни қаратиш бу каби муаммоларни бартараф этишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |