Кириш i-боб.Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари


-Боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари



Download 332 Kb.
bet2/9
Sana15.07.2022
Hajmi332 Kb.
#802104
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Davlat moliya statistikasi tizimi

1-Боб. Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни дотациядан чиқаришнинг назарий ва ҳуқуқий асослари


1.1. Маҳаллий бюджетлар даромадлари шаклланиши ва унда дотациянинг аҳамияти

Маҳаллий бюджетларда ижтимоий ва иқтисодий ривожларни таъминлаш, шубхасиз маҳаллий бошқарув органларининг мустаҳкам молиявий базасига эга бўлишини тақоза этади. Уларнинг энг йирик ва асосий молиявий базаси маҳаллий бюджетлар ҳисобланади.


“Маҳаллий бюджет – давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари жамғармасини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади”.3


-чизма. Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджетларининг тузилиши



Чизма: Курс иши ёзиш давомида тузилди.
Маҳаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетида муҳим таркибий қисмни ташкил этади (-чизма) ва маҳаллий ҳукумат органларининг фаолият кўрсатишларида молиявий манба бўлиб ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетлар ишлаб чиқаришнинг якуний натижаларини аҳолига етказишнинг асосий йўналишини белгилаб берувчи воситадир. Маҳаллий бюджетлар орқали ижтимоий истеъмол фондлари аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида тақсимланади.
Ҳудудлар, маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятининг баҳоланилиши, бизнинг фикримизча, Ўзбекистон Республикасида бюджетлараро муносабатлар самарали тизими шаклланиши учун зарурдир. Маҳаллий бюджетларнинг «молиявий тенглаштириш сиёсати» орқали бошқариш амалиётида айнан маҳаллий бюджетлар молиявий имкониятлари масаласи муҳим аҳамият касб этади.
Ҳудудларнинг бюджетдан амалга оширилаётган харажатларининг етарли даромадлар билан таъминланмаганлиги, маҳаллий бюджетларни давлат томонидан даромадларни тартибга солишда бирламчи Республика бюджетида йиғилган даромадларни бир қисмини қайта тақсимлашни талаб қилади. Бу мақсадда барча давлатлар амалиётида дотация ва субвенциялардан фойдаланилади. Чунки Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги қонунининг 5моддасига мувофиқ, бюджетларни шакллантиришда турли даражадаги бюджетлар ўзаро боғлиқлиги ҳамда Давлат бюджети баланслилигини таъминлаш шарт. Дотация бюджетни тартибга солиш усули сифатида – ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солишнинг бошқа маблағлари, хусусан, тартибга солувчи даромадларидан ажратмалар етишмаган тақдирда харажатлар ва даромадлар ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қатъий суммада беғараз ва қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағларидир.
Юқори бюджетлардан ажратиладиган дотация бошқа даромад турларидан фарқ қилиб, бу даромад турлари йил бошида тасдиқланган режа миқдорида олинади, яъни йил давомида ўзгартиришлар киритилмайди.
Бюджетлараро муносабатларда фақатгина ҳудудлар солиқ фаолиятигагина асосланиши ёки молиявий имкониятнинг қолган манбаларига у қадар эътибор бермаслик бюджет сиёсатининг қисқа муддатли ва фискал табиати билан белгиланувчи тор доирасини хусусиятлайди.
Маҳаллий бюджетни даромад базаларини мустаҳкамлашда улар ихтиёрига берилган маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича тадбирлар муҳим ўрин тутади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетлар маҳаллий солиқлар ва йиғимларни ташкил этиш ва бошқаришда мустақил бўлсаларда, Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган тегишли меъёрлар доирасида фаолият юритадилар. Маҳаллий бюджетлар амалиётидаги муҳим хусусият «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунда белгиланганидек, маҳаллий бюджетлар таўчиллигига йўл қўйилмаслигидир. Давлат молия сиёсатида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларининг баланслиги республика бюджети ажратмалари орқали кафолатланмоўда.
Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, турар жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ харажатлар ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш маҳаллий бюджетлар харажатларининг асосий йўналишини ташкил этади.
Бюджетлараро муносабатларни ташкил этиш ва бошқариш тизимида маҳаллий бюджетлар риоя қилиши лозим бўлган муайян чекланишлар муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида» қонунининг 24-моддасида ҳам қонуний мустаҳкамланган бўлиб, унда:
«… маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда:

  1. қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармалар ташкил этишга;

  2. маблағ жалб қилишни амалга оширишга (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);

  3. бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлашга;

  4. бюджет маблағлари ҳисобидан бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар беришга;

  5. юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссуддалари беришга йўл қўйилмайди» деб, таъкидланган.

Маҳаллий бюджетларнинг давлат бюджет сиёсатидаги тутган ўрни маҳаллий бюджетлар даромадларини ташкил этиш ҳамда унинг таркибини белгилашда молиявий асос ҳисобланади.
Маҳаллий бюджетларнинг мавкеини янада ошириш ҳукуматнинг бюджет сиёсати самарадорлигини оширишга хизмат киладиган муҳим омил эканлиги муҳим аҳамиятга моликдир. Бу ерда Президентимизнинг фикр-мулоҳазалари диққатга сазовордир: «Давлат бюджети даромадларининг катта қисмини жойларга бериш, маҳаллий бюджетларни мустаҳкамлаш зурур. Бу эса минтаўалар мустақиллигини ошириш, уларнинг ташаббускорлилигини, бюджетнинг ижросидан манфатдорлиги ва бу борадаги масъулиятини ошириш имконини беради. Бундан ташўари, бу нарса маҳаллий бюджетларга тушумларни янги манбаларини қидириб топишга рағбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустаҳкамлайди».4
Маҳаллий бюджетларни даромадларини шакллантириш Ўзбекистон Республикасини «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунининг 18-моддасига асосан амалга оширилади. Ушбу моддага мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;

  • қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрларга мувофиқ давлат мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар;

  • қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

  • юқори бюджетлардан бериладиган бюджет субвенциялари, бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари;

  • юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

  • қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади.

Шунга мувофиқ, маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари (маҳаллий солиқлар ва йиғимлар) ва юқори бюджетдан ажратиладиган ажратмалар (умумдавлат солиқларидан ажратмалар, дотациялар) ҳисобидан шаклланади. Маҳаллий бюджет даромадларининг манбалари таркиби қуйидаги -чизмада кўрсатилган.
Маҳаллий бюджетларнинг энг биринчи даромад манбаи бўлиб маҳаллий солиқлар ва йиғимлар хизмат қилади. Бу даромад турлари қонунчиликка асосан маҳаллий бюджетларга тўлиқ бириктирилган даромад манбаи ҳисобланади.
-чизма


Download 332 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish