Кириш. Фаннинг предмети мақсади ва вазифалари Режа 3


Компания тадбиркорликда маҳсулот сифатини бошқаришни ташкил қилиш



Download 141,32 Kb.
bet10/12
Sana07.02.2023
Hajmi141,32 Kb.
#908765
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
12 мавзу КТЭТ

Компания тадбиркорликда маҳсулот сифатини бошқаришни ташкил қилиш.

Ҳар қандай бошқаришнинг моҳияти бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш ва уни бошқарувчи объектда о`з таъсирини амалга ошириш ко`зда тутилади. Маҳсулот сифатини бошқариш деганда маҳсулотни яратишда унинг керакли сифатини таъминлаш ва меъёрида бо`либ туриш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатлар мажмуи тушунилади.
Маҳсулот сифати жараёнларнинг қандай ташкил этилганлигига, уларни қандай меъёрда ишлашига, назорат-о`лчаш асбобларининг нақадар текис ишлашига ва шу жараёнларда ишлаётган ходимларнинг малакасига со`зсиз бог`лиқдир.
Бошқариш таъсири бошқарилувчи жараёнларни амалдаги ҳолатини сақлаш ёки унга о`згартмалар киритишдан иборат.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизими деганда бошқариш идоралари ва бошқарилувчи объектларнинг маҳсулот сифатини бошқаришда моддий- техника ва ахборот воситалари ёрдамида о`заро бог`ланишнинг мажмуи тушунилади.
Шунинг учун бу тизим о`заро бог`ланган маҳсулот сифатини бошқаришни таъминлайдиган ташкилий, техникавий, иқтисодий ва ижтимоий тадбирларнинг йиг`индиси сифатида ко`зда тутилган бо`лмоқлиги лозим. Бошқаришнинг асосий мақсади эса маҳсулот сифатини керакли даражага эришилишини таъминлаш ҳисобланади.Маҳсулот сифатини оширишда уни олдиндан айтиш, режалаштириш ва меъёрлаш муҳим тадбирлардан ҳисобланади. Маҳсулот сифатини олдиндан айтиб бериш деганда, берилган вақтда ёки берилган вақт оралиг`ида емиришилиши мумкин бо`лган маҳсулот сифати ко`рсаткичларининг имконий қийматларини аниқланиши тушунилади. Маҳсулот сифатини режалаштириш деганда, маҳсулотни ишлаб чиқариш бо`йича берилган вақт ичида ёки берилган вақт оралиқида керакли сифат ко`рсаткичларининг қийматлари билан асосланган топшириқни белгилаш тушунилади.Маҳсулот сифатини бир меъёрда бо`лишини таъминлашда маҳсулот сифатини бошқариш алоҳида о`рин эгаллайди. Маҳсулот сифатини бошқариш тизими о`з таркибига инсон жамоаларини, техникавий қурилмаларни, моддий воситаларни ва кучли ахборот оқимини олади. Маҳсулот сифатини бошқариш о`зида қуйидаги бошқариш даврининг умумлашган элементларини мужассамлаштиради:
-олдиндан айтиб бериш ва режалаштириш;
-ишларни ташкил қилиш;
-о`заро мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
-фаол ҳаракатга келтириш ва рағбатлантириш;
-назорат, ҳисоб- китоб ва таҳлил қилиш.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизимидаги бошқариш жараёнлари 2 гуруҳга бо`линади: - ишлаб чиқариш тизимини деярли юқори даражага о`тказувчи (маҳсулотнинг деярли юқори техникавий даражасини ва сифатини яратиш ва о`злаштиришни таъминловчи);
- ишлаб чиқариш тизимидаги турқг`унликни ушлаб туриш ва о`злаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилишини режалаштирувчи сифат даражасида таъминлаш. Маҳсулот сифатини бошқариш жараёни бошқаришнинг умумий назариясига биноан қуйидаги ишлардан ташкил топади:
- бошқариш режасини ишлаб чиқиш;
- маҳсулот сифатини оширишни режалаштириш;
- маҳсулот сифатига таъсир этувчи ҳар қандай объект (буюм, жараён)нинг ҳолати ҳақида ахборотлар олиш ва таҳлил қилиш;
-сифатни бошқариш бо`йича қарор қабул қилиш ва объектга таъсир этиш усулини тайёрлаш;
-таъсир этадиган, бошқарувчи ко`рсатмалар бериш;
-таъсир этадиган, бошқарувчи ко`рсатмалар бериш натижасида объектдаги сифатнинг о`згариши ҳақидаги ахборотни олиш ва таҳлил қилиш.
Даставвал, бундай ахборот юқорида айтилганидек, маркетинг, сотув бозорини аниқлаш ва уни о`рганиш бо`лимининг ходимлари томонидан олинади. Бунда шу маҳсулотга нисбатан бозордаги эҳтиёж ва халқнинг шу маҳсулотга муносабати инобатга олинади. Бундай маълумотлар эса шу соҳадаги илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик ишларини олдиндан айтиб бериш ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ва маҳсулотнинг сифат даражасини режалаштириш учун асос бо`лади. Маҳсулотни ишлаб чиқариш учун шунга о`хшаш буюмларнинг сифатини ҳамда уларни ишлаб чиқариш усуллари ишлатилиши ва таъмирланишини тавсифловчи ахборот керак.Бу маълумотлар қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланиб, қарор қабул қилиши натижасида бошқарувчи идорага о`зининг муайян бошқарувчилик таъсирини о`тказади. Бу таъсир маҳсулотнинг ҳар қандай босқичига- ишлаб чиқишга, ишлатилишига таъллуқлидир.
Катта корхоналарда маҳсулот сифатини бошқариш соҳасиида автоматлаштирилган тизимлар яратилган. ЭҲМ ёрдамида меҳнат ва маҳсулот сифати ҳақидаги маълумотларга ҳамда меъёрий ҳужжатларга нисбатан ҳисоб китобига, маҳсулот ишлаб чиқаришдаги яроқсизликни ҳисоб-китобига ва таҳлилига, маҳсулотни ишлатилишидаги ва бошқа босқичлардаги уни сифат таҳлилига ишлов беради.Ҳамма бошқарувчи тизимларга умумийлик белгилари бо`либ – сифат даражасига топшириқ; бу топшириқни яратиш ва уни амалга ошириш; вақти- вақти билан сифат ҳолатини режалаштирилганига нисбатан бажралишини қиёслаш; ҳар қандай ог`ишлар бо`лган тақдирда о`згартиришлар киргазиш ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқарилишида, айниқса янги маҳсулот билан бог`лиқ бо`лса, турли хил муаммолар пайдо бо`лади. Бу ва шунга о`хшаш муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилишда маҳсулот сифатини бошқариш тизимлари ва уни бошқарувчи идоралари ҳал қилувчи вазифани бажаради.Маҳсулот сифатини оширишда стандартлаштириш фаолиятининг роли каттадир, чунки ҳар қандай технологик жараёнларни бир меъёрда ишлаши, уларни ҳар бир босқичида меъёрий ҳужжатларнинг бажралишига қанчалик риоя қилиниши, жамоанинг меҳнат ва технологик интизоми ҳал қилувчи рол о`йнайди. Вазифа сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш, уни сифатини тург`унлаштириш, янгиликларни тинмай жорий қилиш, янги бозорларни излаб топиш ва уни о`рганиш- буларнинг ҳаммаси маҳсулотни дунё бозорига олиб чиқишга, уни рақобатбардошлилик қобилиятини оширишга ва корхонанинг иқтисодий фаолиятини яхшилашга имкон беради, демак корхона о`з навбатида сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга кафолат олади.


  1. Download 141,32 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish