Кириш (фан доктор (DSc) диссертацияси аннотацияси) Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 174,5 Kb.
bet1/7
Sana24.02.2022
Hajmi174,5 Kb.
#195067
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
avtoreferat


КИРИШ (фан доктор (DSc) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. ХХ асрда бошланган илмий-техникавий инқилоб, туб ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ўзгаришлар ва дунё миқёсида давом этаётган глобаллашув, ахборот-коммуникацион ва интеграция жараёнларининг тезлашуви, ҳозирги даврда ҳар бир халқнинг маданияти дурдоналарини сақлаб қолиш ва келажак авлодларга етказиш масаласи нафақат маҳаллий, балки глобал аҳамият касб эта бошлади. Шу сабабли асрлар давомида келаётган жаҳон халқларининг анъана ва янгиликлари ҳамда маънавий-ахлоқий қадриятларнинг ўзига хос хусусиятларининг уйғунлиги миллий маданиятларда ўз аксини топмоқда. Айниқса, ХХI аср бошида аҳоли сонининг тез ўсиши, урбанизация жараёнларининг жадаллашуви ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг тобора ортиб бориши моддий маданиятда этник хусусиятларнинг унутилишига олиб келмоқда. 2000 йил 6-8 сентябрда БМТнинг 55-сессиясида “Минг йиллик саммити” ва ЮНЕСКОнинг 2001 йил “Маданий хилма-хиллик тўғрисида”ги умумжаҳон декларациясини қабул қилиши ва унда ўзига хослик инсоният учун муҳимлиги (1-3 модда), бу халқаро ҳужжатлар ўзбек халқининг этномаданиятини сақлашнинг ўзига хос намунасидир. Бунда дунё халқларининг маданий меросини ўрганишда, уларнинг этномаданияти, айниқса, моддий маданиятининг турли жиҳатларини ва трансформацион1 жараёнларнинг шу минтақага хос хусусиятларини тадқиқ этиш муҳим функционал вазифалардан бири ҳисобланади.
Жаҳоннинг етакчи институтлари ва илмий-тадқиқот марказларида этнология фани доирасида дунё халқларининг моддий маданиятини тадқиқ қилишга қизиқиш тобора кучаймоқда. Чунки, моддий маданият барча даврларда ҳам инсонлар турмуш тарзининг ўзига хос муҳим компоненти сифатида эътироф этилган. Бу эса дунё этнологлари томонидан турли минтақалардаги маданий ёдгорликларни ҳамда уларнинг трансформацияси билан боғлиқ хусусиятларни ва маҳаллий жиҳатларини илмий асосда тадқиқ қилишни кун тартибига қўймоқда. Уларда моддий маданиятдаги ўзгаришлар, маданий мерос, маҳаллий маданиятга нисбатан олиб борилган совет сиёсати масалалари (REEI, IU Bloomington; IEAS Berkley (АҚШ) ва б.); Ўрта Осиё ва Кавказ халқларининг тарихи, археологияси, этнологияси, антропологияси, лингвистикаси, миграция жараёнларини ўрганиш масалалари (RSAA, Cambridge (Буюк Британия) ва б.); Европа (ESCAS, CASCA), АҚШ (CESS) ва бошқа минтақалардаги марказлар ўз илмий изланишларини олиб бормоқдалар2. Бу ўз навбатида моддий маданиятни жаҳон маданиятининг ноёб дурдонаси тарзида талқин этиш ҳамда турли минтақаларда моддий маданият намуналарини ўрганишга ва махсус илмий изланишлар олиб боришни халқаро миқёсда ҳам долзарблигини ҳамда заруратини талаб этмоқда.
Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аждодларимиз қолдирган бой моддий ва маънавий меросни тиклаш ҳамда уни дунё жамоатчилигига етказиш борасида моддий маданиятимизни жаҳон маданиятининг ноёб дурдонаси тарзида талқин этиш, моддий маданият фондини сақлаш, таъмирлаш, тиклаш, бойитиш ва муайян тизимга келтириш, замонавий моддий маданиятни янада кенгроқ тарғиб этиш, ривожлантириш ва турли минтақаларда моддий маданият намуналарининг электрон базасини яратишга йўналтирилган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борада Жанубий Ўзбекистон ўзига хос ўрин тутади, ушбу ҳудудда турли халқларнинг хўжалик турмуш тарзи ва уларга хос моддий маданиятнинг ўзаро уйғунлашувини кўриш мумкин. Айнан, шу масканда аҳоли турмуш тарзининг моддий маданият намуналари, яъни маданий ёдгорликлари мамлакатимизнинг бошқа минтақаларига нисбатан яхшироқ сақланган. Шу боисдан бугун ҳудуд аҳолиси моддий маданияти намуналарини этнологик нуқтаи назардан халқ мероси ва анъанавий маданиятнинг феномени тарзида тадқиқ қилиш ва комплекс асосда илмий ўрганиш моддий маданият бўйича тадқиқотларни кенг тарзда устувор йўналишларини белгилаш имкониятини яратади.
Мазкур диссертация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” 3 ги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрда «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, 2018 йил 1 августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сонли “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сонли “Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонлари, 2019 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4539-сонли “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сонли “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари4 ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.

Download 174,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish