6.
Популяцион – тур – организмдан юкори тартибли популяциялар тизимини
хосил килидиган яшаш жойи бир булган бир турга мансуб организмлар йиғиндиси.
7.
Биогеоценоз – тузилиш даражаси турлича мураккабликда бўлган ва хар хил
турларга мансуб организмлар йиғиндиси. Биогеценознинг асосий функцияси – энергияни
аккумиляция қилиш ва қайта тақсимлаш.
Биосфера тириклик тузилишининг энг юқори даражаси. Унда тирик ва нотирик
ажратилади. Барча тирик организмларнинг йиғиндиси. Бу даражада моддалар ва энергия
айланиши содир бўлади.
Эволюцияни исботлаш эволюцион жараёнларни ўрганиш методлари билан
боғланиб кетади. Барча тирик организмлар тузилишининг асосида оқсил типидаги мураккаб
юқори молекулали моддалар ётади. Барча тирик формаларда ДНК ирсий ахборатни
сақловчи субстрат бўлиб оқсиллар билан жуда яқин алоқада бўлиб нуклеопротеидларни
ҳосил қилади. ( бактериялар бундан мустасно ). Хайвон ва ўсимликлар кимёвий таркибининг
бир бутунлиги хлорофил ( ўсимликларда ), гемоглобин (умуртқалиларда ) ва гемоцианин
(умуртқасизларда) тузилишларининг принципиал ўхшашлиги билан исботланади. Барча
тирик организмларда асосий биокимёвий жараёонлар: оксидланиши, гликолиз, ёғ
кислаталарнинг парчаланиши, специфик моддаларнинг хужайра мембранаси орқали ўтиши
кабилар ўхшашдир. Умумий кимёвий таркиб ва моддалар алмашинувининг хусусиятлари
Ерда хаётнинг биокимёвий жихатдан универсаллиги хақидаги хулосага олиб келади ва у
хаёт келиб чиқишининг бир бутунлигини исботловчи далиллардан биридир. Хар бир
биогеографик областлардаги ўзига хос хайвонот ва ўсимликлар дунёси Ер шари
табиийгеографик кобиғининг шаклланиши билан тушунтирилди. Хозирда мавжуд турларни
шажара дарахтининг охирги шохлари деб фараз қиладиган бўлсак, у холда асосий тана ва
пастки шохлар ўтмишда йўқ бўлиб кетганлар. Бунда яқин қариндош турлар бита
авлодга(туркумга),
яқин
қариндош
авлодлар
оилаларга
,оилалар
гуруҳитуркумларга(хайвонларда) ва тартиб( ўсимликларда) бирлашади.
Табиатда бу таксонлар ( авлод– оила– туркум) ўртасида узилишлар мавжуд. Бу
оралиқ формаларнинг йўқлиги билан изохланади. Палеонтологик тадқиқотлар бу
узилишларни имкон даражасида тўлдириб бормоқдалар.
Генетика ва селекция эволюцион жараёнларнинг боришини исбот этадилар. Сунъий
танлаш орқасида чиқарилган хонаки ит зотларининг хилма –хил формалари умумий ёввойи
аждодлардан келиб чиққани билан характерланадилар.
Эволюцон таълимот
учун популяцияларда қайтарилмас жараён хисобланувчи
хар хил олимлар частаталарнинг ўзгариши билан боғлиқ популяцион генетика тараққиёти
мухим ахамият касб этади. Олинган далиллар эволюцион жараённинг мавжудлигини
исботлаб
қолмасдан, балки бу
жараённинг қонуниятларини, унинг тирик
материя тузулишининг хар хил даражаларида қай тариқа содир бўлишини аниқлаш
имконини беради.
Эволюцион жараённи ўрганишнинг асосий методлари.
Эволюцион ғояларнинг фанларга кириб боришига асосланган холда энг асосий
методлар устида тўхтаб ўтамиз: улар – палеонтологик, биогеографик, морфалогик,
эмбриологик, систематик, сўнг генетик, биокимё, молекуляр биология.
Do'stlaringiz bilan baham: