Кириш диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 16,94 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi16,94 Kb.
#254613
TuriДиссертация
  1   2   3
Bog'liq
КИРИШ


КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда бугунги кунда фан, техника ва технологиялар соҳасида, жумладан мехатроника ва робототехникада куч ва бошқариш функцияларини бажарувчи интеллектуал электр магнитли мехатрон системаларни яратилиши етакчи ўринда ҳисобланади. Бу ҳолат, конструкциянинг соддалиги ва ихчамлиги, катта куч ҳосил қилиши, қурилманинг қайд этилган ҳолатларда аниқлигини юқорилиги ва барқарорлиги, бошқаришни соддалиги ва юқори ишончлиликни олиш имкониятлари каби қатор ижобий сифатлар билан муҳим аҳамият касб этади. Хорижий мамлакатларда, жумладан Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Германия, Швеция, Россия ва бошқа мамлакатларда ушбу соҳада сифатли янги функциялар ва хоссаларга эга, бошланғич ахборотлари тўлиқ бўлмаган ва аниқланмаган, ташқи таъсирлар ноаниқлиги шароитларида ишлашга йўналтирилган мехатрон модуллар асосида интеллектуал машиналар ва ҳаракатланувчи системаларни қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳонда чизиқли ва бурчакли ҳаракатли кўринишдаги бир қанча чиқиш таъсирларини бир вақтда амалга ошириш имконини берадиган универсал электр магнитли мехатрон модулларни яратиш масалалари етарлича тадқиқ қилинмаган, натижада икки ва ундан ортиқ чиқишли чизиқли силжишга эга кўп ўлчамли мехатрон ижро системаларини яратишга жуда катта аҳамият берилмоқда. Одатда кўп ўлчамли бошқариш системаларининг электр магнитли ижро қурилмалари конструктив жиҳатдан ҳар бир ростлаш органи учун алоҳида яратилади ва системани мураккаблашувига олиб келади, айниқса, бошқарилувчи ўзгарувчилар бир жинсли бўлиб, объектнинг ростлаш органлари бир-бирига жуда яқин жойлашганда (масалан, автопилот, саноат роботларининг юклаш конструкциялари, кўп координатали график-чизиш ва ёзиш қурилмасида) ўзини оқламайди. Бундай ҳолларда ижро системасининг вазн-габарит кўрсаткичларини анча яхшилаш ва кинематик схемаларини соддалаштириш учун бир нечта чиқиш таъсирли ягона ижрочи мехатрон модулдан фойдаланишга қаратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
Республикамизда технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни бошқариш системаларини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора‑тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... иқтисодиётнинг энергия ва ресурс сарфини қисқартириш, ишлаб чиқаришга энергия тежамкор технологияларни жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларидаги меҳнат унумдорлигини ошириш, ... иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» вазифалари белгилаб берилган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан универсал кўп координатали мехатрон ижро системаларини чуқур тадқиқ қилиш бугунги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ–4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ивожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 26 майдаги ПҚ–3012-сон «Қайта тикланадиган энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада энергия самарадорликни ошириш чора‑тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 16,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish