Кириш. “Матннинг лингвопоэтик таҳлили” фанининг предмети,мақсади ва вазифалари. РЕЖА : 1.Бадиий асар тилини ўрганиш муаммолари 2.Фаннинг предмети 3.Фаннинг мақсади ва вазифалари - Ўзбек тилига давлат мақомининг берилиши бу тилнинг ички ва ташқи имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратди. Ўзбек тили асрлар давомида неча минглаб туркий аждодларимиз томонидан яратилган бўлиб, ўзбек халқи орасида ўзаро алоқа воситаси ҳамда унинг матбуот ва бадиий адабиёт тили бўлиб хизмат қилмоқда.
- Бу тилда А. Навоий, Бобур, Абулғози Баҳодирхон, Машраб, Муқимий, Фурқат, Чўлпон, Фитрат ва бошқа қатор адибларимиз ўзларининг тарихий бадиий асарларини яратиб, унинг қудратини намойиш қилганлар. Ўзбек тилининг ўзига хос жилоси, унинг серқирралиги, бадиий образлар ярата олиш қудратини тўлароқ англаш учун мумтоз ва ҳозирги замон адибларимиз бадиий асарлари тилини ўрганиш замон талабидир.
- Оддий туюқлардан токи эпопеягача бўлган асарларнинг тили турли-тумандир. Айниқса, сўзлар бадиий тасвирда эстетик завқ берувчи санъатга айланганда янада мураккаблашади. Жумладан, асарда тасвирланган даврга хос сўзлар, шева сўзлари, касб-ҳунар сўзлари индивидуал муаллифга хос семантик қўлланиш, сўз ясаш, грамматик шаклларни ҳар хил маънода қўллаш, турли сўз бирикмалари тузиш ва ишлатиш хилма-хилдир.
- Саналган омилларни англаб таҳлил қилиш ушбу курснинг мазмуни ва мундарижасини ташкил қилади.
- Адабий асарнинг санъат даражасига кўтарила бориши унинг лисоний таркиби ва асар муаллифининг бадиий ифода балоғатига боғлиқ эканлиги шубҳасиз. Шундай экан, ҳар қандай адабий асарнинг моҳиятини холис баҳоламоқ учун, энг аввало, унинг лисоний таркибининг ўзига хослиги таҳлил этилмоғи лозим.
- “Бадиий матннинг лисоний таҳлили” курси “Тил тарихи”, “Ҳозирги ўзбек адабий тили”, “Услубият”, “Адабиёт тарихи”, “Адабиёт назарияси” фанлари билан узвий боғлангандир. Аммо бу курс адабий таҳлил ҳамда услубий таҳлил курсларидан фарқ қилади. Адабий таҳлилда маълум бир бадиий асарнинг композицион тузилиши, ғоявий йўналиши, образлар тизими, адабий-бадиий воситалари таҳлил этилса, услубий таҳлилда эса бадиий матндаги у ёки бу тил элементининг ўринли ва мақсадга мувофиқ равишда танлаб ишлатиш қонуниятлари ўрганилади. “Бадиий матннинг лисоний таҳлили”да эса тил элементларининг шу матндаги маъноси ва қўлланиш шакли, чегарасини белгилаш, шу асосда матннинг ғоявий мазмунини, эстетик қимматини, асар жанрига хос хусусиятларини билиб олиш ўргатилади.
“Бадиий матннинг лисоний таҳлили” фанининг мақсади: - ўзбек тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг умумфилологик савиясини кўтариш ва мустаҳкамлаш. Талабаларга лисоний таҳлил ҳақидаги тасаввурга эга бўлишларини, лисоний таҳлилнинг (фонетик, лексик, морфологик ва синтактик) қатламларидан хабардор бўлган ҳолда, мумтоз ва ҳозирги замон шоир ва ёзувчиларимиз бадиий асарлари тилини ўргатиш. Талабаларнинг тилшунослик ва адабиётшуносликдан олган билимларини янги илмий ва методологик босқичга кўтариш, ўзбек тилининг чиройи, эстетик жилосини англаш, нутқ маданиятини такомиллаштириш ва истаган бадиий матнни шарҳлаш малакасини ҳосил қилишдир.
“Бадиий матннинг лисоний таҳлили” фанининг вазифалари: - Талабаларни матн ва унинг типлари, бадиий матн ва унинг қисмларини боғловчи воситалар, бадиий нутқ услуби ва унинг кўринишлари, бадиий матннинг фонетик-фонологик, лексик-грамматик хусусиятлари, кўчимлар ҳамда бадиий матнни тадқиқ этиш тамойиллари билан таништириш ҳамда мазкур курс бўйича олган назарий билимларини бадиий асарлардан танланган матнлар таҳлилида синаб кўриш. Бу курсни ўқитишда таҳлил материали қилиб мазмуни ва мавзуси талабага бир қадар маълум бўлган шеър, ҳикоя, драматик парчалар олиниши мумкин. Таҳлил жараёнида турли луғатлардан фойдаланилади.
- Курснинг вазифаси филологик билимларни синтезлашдангина иборат бўлмай, балки турли жанрларга тегишли асарларни филологик таҳлил қилишга ўргатишдир. Тил элементларининг матнда қўлланиш чегарасини белгилаш ва таҳлил қилиш курснинг асосий мундарижасини ташкил этади. Тилни бундай аспектда ўрганиш талабалардан умумлингвистик тайёргарликни талаб этади.
Матн қисми, яъни икки хат боши ўртасидаги бўлак, бир-биридан ўз таркиби ва мавқеига кўра нутқда фарқланади. Бу қисмлар ўз навбатида, уч бўлакка ажралади:
абзацнинг бошланиши
Иккинчи бўлаклар умумий абзацдаги асосий марказий фикрни ташийди ва бевосита изоҳловчи бўлак билан боғлиқ бўлади ҳамда матннинг бошқа қисмидан ажратиб туради.
Биринчи йўналишдаги ишларда матннинг формал-грамматик ва маъно қурилишини ўрганишга эътибор қаратилди. Матнни бундай аспектда ўрганиш ишини бошлаб берган олимлардан бири А.А.Бруднийдир. У матнни бир неча қисмларга бўлиб, уларни қайта тиклаш юзасидан эксперимент ўтказди. Матнни қайта тиклашда унга ҳар хил ёндашиш мавжудлигини сезди.
Иккинчи йўналишдаги ишларда матнни турлича идрок қилишга сабаб бўладиган матн қурилишининг формал ва концептуал хусусиятлари таҳлил қилинади. Маълумки, матннинг формал ва концептуал белгиларига қараб, китобхон томонидан турлича қабул қилинади ва ўқилади. Матнни бундай аспектда ўрганишни бошлаб берганлардан бири Т.М.Дридзедир.
- комментария берувчи ёки изоҳловчи қисм
Учинчи йўналишдаги ишларда матннинг ўзини идрок қилиш масаласи ёритилади. Маълумки, матнни турли китобхон ҳар хил идрок қилади, тушунади ва изоҳлайди. Ана шу муаммони бошлаган олим Л.С.Школьник ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |