Кириш 1-Боб


- БОБ . “Сурхон” меҳмонхонасидаги хизматлар таҳлили



Download 1,13 Mb.
bet5/7
Sana24.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#201242
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Ibo (4)

2- БОБ . “Сурхон” меҳмонхонасидаги хизматлар таҳлили.
2.1. “Сурхон” мехмонхонаси фаолиятининг таҳлили.
Меҳмонхона номерларида ўзбек маданияти, анъаналари ва қулайликлари акс этган бўлиб, ҳозирги замон талабларига жавоб беради. Тавсифи: «Сурхон» меҳмонҳонаси шаҳар марказида жойлашган бўлиб, туристлар кўнгил очар жойи учун меъморий обидаларга ҳамда маъмурий марказга яқин жойлашган. Энг яқин аеропорт бекати: Сурхондарё халқаро аеропортидир. Аеропорт меҳмонхонанинг шимоли-ғарбидан 7 км (автомобилда 15 дақиқалик йўл) узоқликда жойлашган. энг яқин темирйўл бекати: Сурхондарё темирйўл вокзали 800 м (автомобилда 3 дақиқалик йўл) узоқликда жойлашган. «Сурхон» меҳмонхонаси Сурхондарё шаҳридаги майдон жиҳатидан энг катта меҳмонхонадир. Меҳмонхона биноси мураккаб архетектура услубида қурилган Меҳмонхонада замонавий стандартларга мос қулайликлар ва хизматлар мавжуд. Кучланиш: 220 Вт 50 Гз (Европа континенти типига мувофиқ) Меҳмонхонада қабул қилиш вақти: кечаю-кунду Реcептион.
Меҳмонхонадан чиқиш вақти: соат 12 кундузи ва соат 12 кечаси энг кам тунаш вақти: 12 соатдир. Меҳмонхонанинг ресторан ва барида европача, миллий ўзбек ва корейс ошхонаси таомлари билан бирга спиртли ва яхна ичимликлар таклиф этилади. Меҳмонхонада телефон хизмати, факс, маил, э-маил, фотокопия, бош офисс, сканер, компютер ижараси хизматлари таклиф этилади. Меҳмонларнинг бўш вақтларини мароқли ўтказишлари учун меҳмонхонада ҳарорати доимий назорат остидаги (очиқ ва ёпиқ) бассейн мавжуд.

2.2.“Сурхон” меҳмонхонасида асосий хизматлар таҳлили.


Одатда меҳмонхоналарда овқатланиш туристик маҳсулотлар таркибида мажбурий хизмат ҳисобланмайди. Балки у турни амалга ошириш жараёнида кўрсатилмаслиги ҳам мумкин. Аммо шуни унутмаслик керак, инсоннинг овқатланишга бўлган эҳтиёжи физиологик талаб ҳисобланади. Шу сабабли саёҳат жараёнида ушбу хизматни тақдим этмасликда тур ташкилотчилари икки муаммо ҳақида қайғуришлари зарур бўлади:

  • маълум вақт давомида туристларнинг овқатланишини резервлаштириш муаммоси;

  • овқатланиладиган масканлар қаерда борлиги ҳақида туристларни олдиндан хабардор қилиш муаммоси.Хорижий мамлакатлар олимларининг овқатланиш корхоналари классификатсияси умумлаштирилган ишида қуйидагилар келтирилади:

  • корхоналар типлари бўйича: ресторанлар, барлар, кафе, ошхона, тамаддихона, кухни фабрикалар;

  • мулкий кўриниш бўйича: хусусий (ўзиники) ва ижарага олинганлар;

  • жойлашган ўрни бўйича: меҳмонхоналар таркибида; меҳмонхоналар ва туристик комплекслар таркибида; бошқа жойлаштириш воситалари таркибида; мустақил;

  • хизмат кўрсатиш усули бўйича: офитсиантлар хизмат кўрсатадиган; ўзига-ўзи хизмат кўрсатадиган; аралаш хизмат кўрсатиш;

  • класслиги бўйича: «Люкс», «олий»; «биринчи»; «категорияда эмас»;

  • ассортимент бўйича: таомлар кенг танлови; комплекс таомлар; миллий пазандачилик таомлари; тансиқ таомлар;

  • хизмат кўрсатиш режими бўйича: нонушта; ярим пансион; тўлиқ пансион; швед столи (буфет); махсус овқатланиш (пархез таомлар, вегетариан таомлар ва ҳ.к); болалар овқатлари.

Хоҳишга кўра ёки турга мувофиқ туристга меҳмонхона ресторанида комплекс бир марталик, икки марталик, уч марталик овқатланиш тақдим қилиниши мумкин. Меҳмонхоналарга номерда хизмат кўрсатишнинг махсус қоидалари мавжуд бўлиб, улар қўйидагилардан иборат:

  • буюртмани (нонушта, тушлик, кечки овқат) ё патнисда, ё кўчма сервис аравачаси ёки столчасида тақдим этиш зарур. Офитсиант патнисни чап қўлида кўтариб бориши лозим. Ўнг қўл эшикни очиш ёки ёпиш патнисга бирор нарсани қўйиш учун бўш қолиши керак ва ҳ.к. даҳлизда ёки йўлакда бораётганда патнис елкада ушланади ва фақат номерга киришда кўкракка туширилади;

  • номер олдин таққилатилади ва русхат олингачгина ичкарига кирилади;

  • меҳмон (меҳмонлар) билан саломлашиш керак;

  • агар меҳмон кроватда нонушта қилмоқчи бўлса, патнисни ташқи томондан узатиш зарур. Агар кроватда икки киши нонушта қиладиган бўлса, алоҳида патнислар кўзда тутилади;

  • бир киши учун буюртма (нонушта, тушлик, кечки овқат) тузалганда патнисга нарсалар ресторандаги столдагидек тартибида қўйилади;

  • агар меҳмон номерда столда ёки балконда овқатланмоқчи бўлса, унда столга дастурхон ёзиш керак бўлади. Патнисни столга қўйиш ёки нарсаларни патнисдан столга қўйиш мумкин;

  • офитсиант номерда талаб қилинганидан узоқ туриб қолмаслиги лозим. Меҳмон билан фақат унинг ўзи бирор нарса сўрагандагина гаплашиш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам офитсиант назокатли бўлиши зарур.

Бронлаштириш жараёнининг ўзини шартли равишда қуйидаги таркибий қисмга бўлиш мумкин: - Жойлаштиришнинг мақбул вариантини танлаш. Танлов танланган бронлаштириш тизими сайтида амалга оширилади ва унда сотувдаги жойлаштириш объекти тақдим қилинади. Маълумотлар объектни батафсил тасвирлаш тарзида берилади. Унинг инфратузилмаси ва номер фонди фотосуръатлари, рўйхатлари билан келтирилган бўлади. Шунингдек сайтда жойлаштириш нархи, қўшимча хизматлар билан танишиш ва ўрин борлигини билиш мумкин. - Ўринни бронлаштириш. Логин ва парол йўли билан мақбул вариант танлангач, турагент бронлаштириш тизимига тушади. Тизимда жойлаштириш типини танлаш ва турист ҳақида маълумотлар киритиш зарур. «Бронлаштирилсин» тугмачаси босилгач, танланган ўрин бронлашади. Турист учун ҳужжатларни тўлдириш ва агент учун тўловга ҳисоб очиш қолади. Ҳеч қандай қўшимча тасдиқланишни кутишга ҳожат бўлмайди. Тўлов бронлаштириш моментидан банк уч куни ичида амалга оширилади. Турли хил бронлаштириш тизимлари мавжуд (CРС – cомпутер ресер Ватион сйстемс) бўлиб, уларнинг ҳаммаси бир-биридан таклиф қилинаётган хизматлар тўплами, ишлаш технологиялари билан фарқ қилади. Транспорт хизмати – меҳмонхонада хизмат кўрсатишнинг муҳим турларидан бири ҳисобланади. Унга билетларни бронлаштириш, такси буюриш, автотранспортни прокатга бериш ва бошқалар киради. Турли транспорт турларига билетларни бронлаштириш энг янги ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Айрим глобал компютер тармоқлари бу соҳада катта ютуқларга эришганлар. Бронлаштиришнинг глобал тармоғига уланган меҳмонхоналар унинг маълумотлар банкига ўз меҳмонхонаси ҳақида ахборотларни жойлаштириш имконига эга бўлади: номерлар тури ҳақида, уларнинг тафсилотлари, нархлари шулар жумласидандир. Такси буюриш. Меҳмонхона меҳмонларга такси буюришнинг икки усули имкониятини беради:

  • шаҳар такси хизмати;

  • меҳмонхона ўзининг хусусий таксини тақдим қилиш. 2

Шаҳар такси хизматига буюртма қабул қилувчи меҳмонхона маъмури қуйидаги маълумотлардан иборат, карточка ёзиб беради: меҳмонхона номи, хона №, машина №, вақти, манзил жойи. Прокат (ижара) нархи автомобил классига боғлиқ бўлади. Автомобилни прокатга олиш ҳақида шартнома тузилгунча прокат қийматига нималар кириши билан таниши зарур. Одатда прокат тўловига қуйидагилар қўшилади:

  • чекланмаган ҳолда автомобил юриши;

  • мижозга автомашинани шаҳар чеккасига элтиб бериш;

  • техник носозлик рўй берса таъмирлаб бериш ёки алмаштириш, покришка, шамол ойнаси ёки давигател зарарланганидан ташқари;

  • йўл – транспорт ҳодисаси ҳолатида, агар ҳайдовчи айби билан ёки унинг мастлиги туфайли рўй бермаган бўлса, тўлиқ суғурталаш;

  • ҳайдовчи айбдор бўлса суғурта тўланмайди.

Кўпчилик мамлакатларда мутлақо қуруқ қонун йўқ, аммо қон таркибидаги алкогол миқдори 0,8 промилледан ошмаслиги керак, бу 73 г, ароқ 2 шиша пивога тенг;

  • мижоз айби билан содир этилган йўл – транспорт ҳодисасида автомобилга етказилган зарарни қоплаш суғуртаси;

  • йўловчиларни (ҳайдовчидан ташқари) бахтсиз ҳодисадан суғурталаш;

  • солиқлар. Прокатга автомобил берганда туристларни огоҳлантириш зарур яъни:

  • машинани фақат белгиланган жойига қўйиш;

  • ушбу мамлакатларда автомагистраллар ва шаҳарларда тезликка чеклов ўрнатилган.

Авария руй берганда қуйидаги маълумотларга эга бўлиш керак: авария куни ва вақти, аниқ вақти, гувоҳлар исми шарифи, манзили, политсия участкаси номери ва номи.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish