топишни маслаҳат берди. У билардики, мен жуда
уятчан эдим. Сотувчиликка ўрганиш
- мен учун энг
охирги ўринда турадиган касб эди. Мен икки йил
мобайнида компаниядаги энг ёмон сотувчи бўлдим.
Мен чўкаётган одамга консерва сота олмасдим.
М енинг уятчанлигим сотувчи сифатида нафақат
ўзимга, балки олувчига ҳам қийинчилик туғдирарди.
Ш у икки йил ичида мен бир кўтарилиб бир пастлаб,
ютуқ ва мағлубият орасида ишладим.
Мен
омадсизлигим
учун
иқтисодиётни
ва
маҳсулотни, ҳатто олувчиларни ҳам айблардим. Бой
отам бунга бошқача қарарди. “Қачонки одамлар чўлоқ
бўлишса, бунинг учун ҳамиша айблашни ва шикоят
қилишни яхши кўришади”, дерди у.
Бу
шуни билдирадики, умидсизликка тушиш ҳисси
шунчалар кучли руҳий оғриқки, инсон ўзининг
камчиликларини
кимгадир
юкламоқчи
бўлади.
Сотувчиликни ўрганиш учун мен умидсизлик ҳиссини
енгишим зарур эди. Савдо-сотиқ сирларини ўрганиш
жараёни менга жуда қимматли сабоқ такдим этди:
умидсизликни активга айлантиришга эришдим.
(
Мен кўпинча бирор янги ишни бошлашга қўрқиб
турган
одамларни
кўрсам,
биламанки
уларнинг
хавотирлари ичига умидсизликдан қўрқиш ҳисси
яширинган. Улар хато қилишдан ва рад жавобини
олишдан қўрқишади. Агар сиз ўз мустаҳкам молиявий
йўлингизни топиш учун саёҳатга отланган бўлсангиз,
бой отамнинг бир вақтлар мени қўллаб айтган
маслаҳатини сизга ҳам тавсия этаман:
“Умидсизликка тайёр тур”.
У бу сўзларни ёмонлик
сифатида эмас, балки
яхшиликни кўзлаб айтганди. Агар сиз ўз ишингиздан
кўнглингиз қолишига тайёр бўлсангиз, бу ҳиссиётни
активга айлантира оласиз, деб ўйларди у. Кўпчилик
129
бундан
узоқ
мудцатли
қаздорликни
келтириб
чиқаришади. Кейин улар навбатдаги сўзларни
айтиб
юришади: “Мен яна бу ишни энди ҳеч қачон
қилмайман” ёки “Мен муваффақиятсизликка чидашни
билишим керак эди”.
Ҳар бир муаммонинг ичида маълум имкониятлар
яширинганидек, ҳар бир умидсизлик ичида ҳам жуда
қиммат донолик тоши яширинган. Доим “Мен энди
буни қила олмайман” деган сўзларни эшитсам, демак,
ўша одам ўқиб-ўрганишни тўхтатибди, деб ўйлайман.
Бундай
одамларни
умидсизлик
ҳисси
тўхтатган
бўлади. Умидсизлик уларнинг ривожланишларига
ёрдам бериш ўрнига, улар атрофига қўрғон
мисол
девор қурибди. Менга бой отам бу ҳиссиётдан қандай
қутулишни ўргатди. “Ўзларини ббйга айлантирган
одамларнинг камлигига сабаб шуки, умидсизлик
ҳиссиётини ҳам жуда камчилик енга олади. Умидсиз-
ликка юзма-юз чиқиш ўрнига ундан. қочишади”, дерди
бой отам. Ўз
фикрини давом эттириб, у яна шундай
деганди: “Ундан қочиш ўрнига умидсизликка тайёр
тур.
Умидсизлик - ўрганишнинг муҳим қисми
саналади. Ўз хатоларимиздан ўрганамиз ва феъл-
атворимизни умидсизлик орқали шакллантирамиз”.
Ш у йиллар давомида менга берган бир нечта
маслаҳатларини сизга ҳам тавсия этаман:
1.
У м и д си зли кка ту ш иш ин ги зн и кути нг. Бой
отам кўпинча шундай дерди: “Фақат аҳмоқларгина
улар хохдагандек бўлишини кутишади. Ўз
ишидан
кўнгли -қолишини кутиш ҳаракатсиз ёки мағлуб бўлган
омадсиз одамни англатмайди. Умидсизликка тушишни
кутиш - кутилмаган натижаларга >ш-хаёллар ва ҳис-
туйғуларни
тайёрлаш
демакдир.
Ҳис-туйғуларни
жиловлаш иш кўнгилдагидек амалга ошмаган пайтда
хотиржам ҳаракат қилишга ўргатади.
Агар сиз
130
хотиржам бўлсангиз, тўғри хулоса чиқара оласиз”.
Мен янги катта ғоялар билан иш бошлаган кўп
одамларни
Do'stlaringiz bilan baham: