НЕФТ ВА НЕФТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҲАЙДАШ УСУЛЛАРИ
Ишдан мақсад.
Суюқ ёқилғи, эритувчилар ва бошқа енгил нефт махсулотларини фракция таркибини аниқлаш. Бунинг учун тахлил қилинадиган моддадан 100 см3 ўлчаб олинади ва уни маҳсус аппаратда (1-расм) ҳайдалади.
Нефт ва нефт махсулотларини ҳайдаш усуллари нефт ва нефт махсулотларининг сифатини аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Нефтни тахлил қилганда унинг сифати тўғрисида биринчи таасуратга эга бўламиз. Ёқилғи махсулотларини хайдаб, улар автомашиналарнинг моторларида қандай ишлашлари ҳақида олдиндан ахборот олишимиз мумкин бўлади.
Ишлатиладиган ускуна, қурилма ва идишлар.
Нефт маҳсулотларини фракция таркибини аниқлаш учун 1-расмда кўрсатилган аппаратдан фойдаланилади. Ҳайдаш учун ишлатиладиган хажми 125 см3 га тенг бўлган колба (1-расм). Булардан ташқари ҳажми 100 см3 га тенг 1 см3 да белги қўйилган ўлчов цилиндри. Хайдалаётган моддани совутиб туриш учун цилиндрни махсус идишга жойланади. Бу идишга цилиндрнинг 100 см3 белгиси баландлигигача совутувчи модда солинади. Шиша термометрлар керак бўлади.
Расм 1. Нефт маҳсулотини стандарт қурилмада ҳайдаш:
1 — колба; 2 — термометр; з — совутгич трубкаси; 4, в —сувнинг кириши ва чиқиши учун; 5 — совутгич ҳаммоми; 7 — ўлчов цилиндри; 8 — асбест қоғоз; 9 —қоплама.
Кимёвий таркиби бир хил бўлган моддалар аниқ бир хароратда ҳайдалади. Шу сабабларга кўра уларга деярли махсус талаблар қўйилмайди. Нефт ва нефт махсулотлари хар хил углеводородлардан ташкил топган мураккаб органик бирикма бўлганлиги учун, уларни махсус тузилишдаги ускуналарда ҳайдаб, тахлил қилинади.
Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби.
Агарда махсулотда сув бўлса, уни махсус усуллар билан сувдан тозалаб, кейин тахлил қилинади.
Ускунанинг совутгичини сув билан тўлдирилади. Агарда енгилроқ нефт махсулотларини тахлил қиладиган бўлса, совутгич муз ёки уни ўрнини босувчи махсулот тўлдирилиб, сувни тўхтатиб қўямиз.
Совутгичнинг трубкаси учидаги илгари хайдалган махсулот қолдиғини юмшоқ материалга шимдириб оламиз.
Цилиндрда 100 см3 ҳажмда анализ қилинадиган нефт махсулотини ўлчаб олиб, ускунани колбасига эхтиётлик билан қуямиз–модда колбанинг моддани буғи кетадиган найчасини деворларига тегмаслиги шарт. Термометрга пўкак пробка кийгизиб, колбани оғзига ўрнатамиз.
Термометр колбанинг оғзини ўрта қисмига жойланган бўлиши шарт. Термометрнинг симоб жойлашган қисми колбанинг буғ ўтказгич найчасини тўғрисида бўлишига эътибор бериш керак. Колбани пўкак пробка воситасида совутгичга бириктирамиз. Колбанинг буғ кетадиган найчаси совутгичнинг трубкасига 25-30 мм кириб туриш керак. Моддани ўлчаб олинган цилиндрда ювиб қуритамиз, совутгич трубкасини иккинчи учини остига қуямиз. Трубканинг учи цилиндрнинг ўртасида 25 мм масофада тушиб туриши тавсия этилади. Агарда бензинни хайдайдиган бўлса цилиндрни махсус идиш-совутгичга жойлаштириб, совутгичга сув ва муз соламиз. Муз ва сув аралашмасининг баландлиги цилиндрнинг 100 см3 ўлчов белгисилан паст бўлмаслиги керак.
Цилиндрнинг оғзини қоғоз билан беркитамиз.
Тажрибани бориши.
Колбадаги моддани қиздира бошлаймиз. Колбадаги модда 10-15мин. ичида қайнашни бошласа, демак хайдаш жараёни бошланганидан далолат беради. Совутгич трубкасини учидан ўлчов цилиндрига модданинг биринчи томчиси тушиши, модданинг қайнаш хароратини бошланиши дейилади. Модданинг биринчи томчиси тушгандан кейин цилиндрни бироз суриб, унинг деворини совутгични трубкасини учига теккизиб қўямиз, бунда хайдалган модданинг кейинги томчилари цилиндрнинг деворларига оқиб тушади. қиздириш тезлигини шундай олиб бориш керакки, тахлил қилинаётган модданинг 95 см3 хажми хайдалиб чиқкунча, хар бир минутда 4-5 см3 модда хайдалиб турсин. Модданинг 95 см3 хажми хайдалиб бўлгандан кейин, то қайнаш хароратининг охиригача 3-5 мин вақт ўтиши мумкин деб хисобланади. Бу вақтда нефт махсулоти ўлчов цилиндрига йиғилиб боришда давом этади. Моддани цилиндрга тушиши тўхтаганда термометрда қайнаш хароратини охирги курсатгичини белгилаб олинади. Цилиндрдаги модданинг хажми хам белгиланади.
Колбада хайдалмай қолган модданинг хажмини қолдиқ деб хисобланади.
Колба совугандан сўнг, колбадаги қолдикни цилиндрга қуямиз ва умумий хажмини аниқлаймиз. Умумий хажм, яъни 100 дан қолдиқ қиймматни миқдори олиб ташланса, қанча модда йўқолганлиги топилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |