КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
СУВНИНГ УМУМИЙ ҚАТТИҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ
НАЗАРИЙ ҚИСМ
Муваққат ва доимий қаттиқлиги биргаликда умумий қаттиқликни ҳосил
қилади.
Табиий сув қаттиқлигига қараб қуйидаги синфларга бўлинади:
Сувнинг қаттиқлик даражаси: 1 л сувда Са
2+
ва Мg
2+
ионларининг мг. -экв.
миқдори
Жуда юмшоқ 0 – 1,5
Юмшоқ 1,5 – 3
Ўртача қаттиқ 3 – 6
Қаттиқ 6 – 10
Жуда қаттиқ 10
Саноатда сувни тайёрлаш деб табиий сувни турли амаллар ва усуллар орқали
зарарли қўшимчалардан тозалашга айтилади.
Сувни зарарсизлантириш уни хлорлаш ёки озонлаш орқали амалга
оширилади.
Газсизлантириш учун сувда эриган газларни кимёвий реагентларга юттирш
орқали амалга оширилади.
Тузсизлантириш ионалмашинув, дистиллаш ёки электродиализ усуллари
орқали амалга оширилиб, бундай усуллар билан тозаланган сувни кўпинча
фармакологияда, тоза кимёвий реактивлар олишда, яримўтказгичлар тайёрлаш
сохалари ва бошқа сохаларда ишлатилади.
Сувни юмшатиш деб уни қаттиқлигини, яъни сувдаги кальций ва магний
ионларининг концентрациясини камайтиришга айтилади.
Саноатда сувни тайёрлашда механик, физик, кимёвий ва физик-кимёвий
усуллар: тиниқлаштириш, юмшатиш, ион алмашиниш, кремнийсизлантириш ва
газсизлантириш ишлатилади. Ичимлик сувини бундан ташқари дезинфекция ҳам
қилинади.
Саноатда сувни тайёрлашнинг асосий усуллари
АМАЛИЙ ҚИСМ
Ишнинг мақсади.
Комплексонометрия усулида сувнинг умумий
қаттивлигини аниқлаш
Керакли жиҳозлар ва реагентлар:
Конуссимон 250 мл ҳажмли колба, 100
мл ҳажмли бюретка, 100 мл ҳажмли пипетка, 25 мл ҳажмли цилиндр, 0,05 моль/л
концентрацияли трилон Б эритмаси, буфер эритма индикатор кўк ёки қора
хромоген, натрий сульфиди, 1% ли гидроксиламинхлорид эритмаси.
Ишнинг бажарилиши:
Колбага текшириладиган сувдан 100 мл солинади. Унинг устига 5 мл буфер
эритма (аммиакли аралашма) ва 5-7 томчи индикатор (қора ёки кўк хромоген)
томизилади. Титрлаш қизил-бинафша рангдан кўк бинафша ранг ҳосил бўлгунча
яъни эквивалент нуқтасигача давом эттирилади.
Агар титрлашга 10 мл дан кўп трилон Б сарфлаанса, олинган сувда Ca
2+
ва
Mg
2+
ионларининг бирликдаги миқдори 5 моль/л дан ортиқ эканлигини
кўрсатади.У ҳолда текшириладиган сувдан камгина олиб уни устига 100 мл
дистилланган сув қуйиб бошқадан титрланади.
Сувнинг таркибида мис, рух, марганес ионлари, ҳамда кўп миқдорда
карбонатли ва гидрокарбонатли тузлар бўлса умумий қаттиқликни аниқлашга
ҳалақит беради. Агар титрлаганда эквивалент нуқтада рангнинг ўзгариши аниқ
равшан бўлмаса, бу сув таркибида рух ва мис ионлари борлигидан далолат беради.
Уларни юқотиш учун текшириладиган сувга 1-2 мл натрий сульфид эритмасидан
қўшиб юқорида айтилгандек титрланади. Агар текшириладиган сувга буфер эритма
ва индикатор қўшилгач эритма секинлик билан рангсизланиб кул ранг ҳолатга
ўтса, сувда марганец ионлари бўлади. У ҳолда текшириладиган сувга аввал 5 томчи
гидроксиламин хлорид эритмасидан томизилади ва сўнгра реактивлар қўшиб
юқорида айтилгандек титрланади. Агар титрлаш қийин бўлса чўзилиб кетса
эквивалент нуқтада аниқ ранг ҳосил бўлмаса ранг беқарор тез ўзгарувчан бўлса бу
ҳолат текшириладиган сувнинг ишқорийлик даражаси юқорилигин кўрсатади.
Ишқорийлигини юқотиш учун текшириладиган сувга 0,1 моль/л концентрацияли
хлорид кислота эритмасидан озгина қўшилади, сўнгра эритмага 5 минут мобайнида
ҳаво пуфлаб турилади. Шундан сўнг буфер эритма ва индикатор қўшиб
титрланади.
Умумий қаттиқлик қуйидаги формула билан аниқланади:
𝐾
У
=
V
1
∗ C ∗ 1000
V
2
Бунда: К
У
– сувнинг умумий қаттиқлиги, V
1
–трилон Б нинг титрлаш учун
кетган ҳажми, мл; С – трилон Б нинг концентрацияси, моль/л; V
2
– текшириш учун
олинган сув ҳажми, мл.
Do'stlaringiz bilan baham: |