Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet44/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Чангитиб куйдириш печлари. Чангитиб куйдириш печлари (48-расм) майдалаб кукун ҳолига келтирилган қуруқ колчеданни ҳаво оқими билан печ ичида чангитиб пуркашга асосланган бўлиб, механик печлардан кўра анча такомиллашган ва ундан устун туради. Бунда колчедан кукуни сиқилган ҳаво билан печнинг остидан форсунка (суюқлик ёки кукунсимон моддаларни ҳаво билан аралаштириб пуркайдиган асбоб) орқали печ ичига пуркалади. Бунда ҳар бир чанг заррачаси ҳар томондан ҳаво билан тўқнашади ва ўчиб бораётган пайтда ёнади. Фазалар таъсир сатҳи юза тўқнашуви ортади. Натижада ёниш жараёни интенсив тусга келади, заррачаларнинг бир-бирига ёпишиб қолиш ҳоллари кескин камаяди. Шунинг учун ҳам бунда ҳароратнинг 11000C гача ошириш мумкин. Ҳосил бўлган куюнди печнинг остки конуссимон қисмидан чиқариб ташланади. Куюнди газлари эса 900-10000С ҳароратда печнинг ён томонидаги штуцер (штуцер- сирти резбали қувирча) орқали сиқиб, сув буғи ҳосил қилувчи қозон орқали ўтади. Натижада газнинг иссиқлигидан фойдаланилади.
Бунда олинган куюнди гази таркибида 13% гача SO2 бўлади, куюнди таркибида эса 1-1,5% S қолади. Печнинг интенсивлиги 700-1000 кг/м3 суткага тенг.
Аммо бу печлар учун фақат қуритилган ва бойитилган колчедангина ишлатилади. Чунки ҳўл бўлса форсунка тиқилиб қолади. Бунинг яна бир камчилиги шундан иборатки, куюнди газлар таркибида чанги кўп бўлади. Механик печларнинг куюнди гази таркиби 10 г/м3 чанг бўлгани ҳолда, чангитиб куйдириш печиннинг куйинди газида 100 г/м3 чанг бўлади.Мана шу камчиликлар учун бу печ кенг тарқалмаган.
Қайновчи қаватда куйдириш печлари (50-расм). Ишлаш принципини тушуниш учун қуйидага тажрибани кўз ўнгимизга келтирайлик. Тахминан бир хил ўлчамдаги заррачалар жойлашган қувурчадан ҳаво юборамиз. Газ оқими заррачалар орасидан ўтади. Бунда заррачалар қавати ҳаракатга келмай тураверади. Энди секин аста ҳаво оқимини оширайлик, бунда заррачалар ҳаракатга келади ва уларнинг бир қисми ёки ҳаммаси ҳаво оқими билан чиқиб кетади. Бундай ҳолатда заррачалар оралиғи ортади, ҳар бир алоҳида заррача газ босими остида юқорига кўтарилиши ва ўз оғирлиги таъсирида пастга тушиш имкониятига эга бўлади. Заррачалар бир-бири билан тўқнашиши туфайли, ҳар томонга ҳаракат қилади. Руда қавати ғовак бўлиб қолади, унинг баландлиги 1,5-2 баравар ортади. Бу ҳолат суюқлик қайнашини эслатади, шунинг учун у “қайновчи қават” деб номланган.
Қайновчи қаватда заррачалар тез аралашиши сабабли уни осонлик билан иситиш ва совутиш мумкин. Жумлдан, ёниш жараёни ҳам интенсив кетади. Қаватнинг ҳамма жойида, тахминан би р хил ҳароратни ҳосил қилиш осон.
Печнинг тузилиши 50-расмда тасвирланган. У цилиндрсимон пўлатдан ясалган қурилма бўлиб ичи ўтга чидамли ғиштлар билан қопланган. Печ остки қисмининг ичида горизонтал ҳолда ўрнатилган кўп сонли майда тешикчалари бўлган чамбара ўрнатилган. Шу тешиклардан ҳаво пуркалади, натижада чамбарак юзасида қайновчи қават ҳосил бўлади. Қайновчи қаватга печнинг ён томонидан тўхтовсиз колчедан тушиб туради. Колчедан заррачаларининг катталиги тахминан бир хил бўлиши керак, чунки келадиган ҳаво оқимининг тезлиги заррача катталигига пропорционал бўлади, яъни қайновчи қават ҳосил бўлиши керак. Қайновчи қаватда ҳамда куйинди газ оқимида буғ ҳосил қилувчи қувирлар ўрнатилган бўлиб, уларга сув кириб, буғ бўлиб чиқади. Натижада қайновчи қават ҳароратсини тахминан бир хилда 8000С да сақлаб туриш мумкин бўлади. Печнинг остки қисмидан ҳаво киритилиб турилади, юқори қисмидан куюнди газ чиқариб олинади. Куюнди (кул) эса печнинг ён томонидан махсус қисқа қувурча 5 орқали чиқади.
Печнинг интенсивлиги 1000-1800 кг/м3 суткага тенг. Куюнди гази таркибида 15% гача SO2 бўлади. Куюнди таркибида эса 0,5 S қолади. Бу печ интенсивлигининг катталиги ва куюнди гази таркибида SO2 нинг масса улуши кўплиги ҳамда колчедан таркибидаги Sнинг тўлиқроқ ёниши каби ютуқлари туфайли бу хил печлар кенг тарқалди.
Олтингугуртни ёқиш SO2 гази тоза олтингугуртни ёқиш йўли билан ҳам олинади. Колчеданни куйдириб олинган SO2 га нисбатан S ни ёқиб олинган SO2 анча тоза ва концентрацияси анча катта бўлади. Ҳавода ёқилган 21% гача SO2 сақловчи куюнди гази олиш мумкин, аммо ҳавони кўпроқ қўшиш билан SO2 миқдори камайтирилади.
Амалда S ни ёқишдан 9-11% SO2 ва 12-10% O2 дан иборат куюнди газ олинади (чунки S ни SO3 га оксидлаш учун ҳам кислород керак бўлади.) колчедандан эса амалда 7-9% SO2 ва 11-9% O2 сақловчи куюнди газ олинади.
Тоза S ни ёқиш учун пуркагичли ва циклонли (71-расм) печлардан фойдаланилади. Олтингугурт печга келишдан олдин суюқлантирувчи қозонда буғ ёрдамида суюқлантирилади, бегона аралашмалардан филтирлаб тозалангач форсунка орқали сиқилган ҳаво ёрдами билан печ ичига пуркалади. Печ ичида буғланиб ҳаво ёрдамида ёнади. Форсункали печларда олтингугуртнинг ҳаво билан аралашуви диффузцион экстенсив жараён бўлганлиги учун етарли даражада аралашмайди. Циклон печларида ҳаво тангенциал (эгри чизиққа уринма чизиқ бўйича йўналган) оқимда берилгани учун ҳам S буғлари ҳаво билан жуда кучли ва тез аралашади. Натижада Sнинг ёниши жуда интенсив кетади. Шунинг учун ҳам циклонли печлар ўз қулайликлари билан форсункали печларни орадан сиқиб чиқармоқда.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish