Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов



Download 2,12 Mb.
bet42/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

Ишлатилиши. Сульфат кислотанинг активлиги ва нисбатан арзонлиги унинг қўлланиш соҳалари жуда кенгайиб кетишига олиб келди. Сульфат кислота ёки унинг ҳосилалари қўлланилмайдиган бирор бир соҳани топиш қийн. Анорганик моддалар ичида энг кўп ишлаб чиқариладигани сульфат кислотадир.
Сульфат кислота кўп миқдорда ўғит саноатида: аммоний сульфат, суперфосфат ва бошқаларни ишлаб чиқаришда ишлатилади. Яна йирик ишлатиладиган соҳалари: нефть маҳсулотларини тозалаш, тошкўмир смоласини қайта ишлаш, кўп кислоталар (масалан, ортофосфат, сирка, фторид ва бошқалар) ва тузлар олиш, рангли ва нодир металлар ишлаб чиқариш, пўлатдан ясалган буюмларни бўяш, никеллаш, хромлашдан олдин ишлов бериш, лак ва бўёқлар олиш дори-дармонлар олиш ва бошқалардир.
Сульфат кислота турли органик синтезларда ишлатилади. Ундан этаноль ва бошқа спиртлар, баъзи эфирлар, синтетик ювиш воситалари, пестицидлар, бўёқлар, сахарин, пластмассалар олинади. Унинг тузлари сунъий ипак ишлаб чиқаришда, тўқимачилик саноатида, тола ёки газламаларни бўяшдан олдин ишлов беришда ишлатилади. Озиқ-овқат саноатида крахмал, патока ва бошқа маҳсулотларни олишда ҳам ишлатилади. У яна аккумулятор тайёрлашда газларни қуритишда, кислоталарни концентрлашда, нитроллаш реакцияларида, портловчи моддалар ишлаб чиқаришда, ионитларни регенерациялашда ва бошқа кўпгина соҳаларда ишлатилади.
Сульфат кислота Россияда 1913 йилда 0,15 миллион тонна, ишлаб чиқарилган бўлса 1990 йилга келиб 25 миллион тоннага етказилди. Ўзбекистонда сульфат кислота ишлаб чиқариш 1941 йил урушиидан кейин бошланди ва 1950 йилда 73 минг тонна ишлаб чиқарилди. 1990 йилга келиб эса бу кўрсатгич 2.5 миллион тоннага етқазилди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 4та сульфат кислота ишлаб чиқариш корхоналари: Чирчиқэлектрохимпром ишлаб чиқариш бирлашмаси, Самарқанд (1954йил), Олтинтопган (1965 йил) ва Олмалиқ (1980йил ) кимё заводлари ишлаб турибди. Ўзбекистон сульфат кислотани ишлаб чиқариш бўйича 1985 йилдаёқ жаҳоннинг кўпгина мамлакатларидан, масалан, Болгария, Венгрия, Руминия, Чехословакия, Югословия давлатларидан ўзиб кетди.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish