Кимёвий технология Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус талим вазирлиги н. Каттаев, М. Мухаммадиев, Х. Мирзохидов


I I I – Б О Б. Кимёвий саноатнинг хом ашёси ва уни бойитиш усуллари ва энергия



Download 2,12 Mb.
bet21/119
Sana25.06.2022
Hajmi2,12 Mb.
#702050
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119
Bog'liq
DarslikKattayev

I I I – Б О Б. Кимёвий саноатнинг хом ашёси ва уни бойитиш усуллари ва энергия.


3.1 Хом ашё
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг муҳим таркибий қисмларидан бири хом ашёдир. Хом ашё деб, истеъмол маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш воситалари олиш учун саноатда ишлатиладиган табиий моддаларга айтилади. Кимё саноатида хом ашё асосий омил бўлиб, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот тан нархининг 60-70 фоизини ташкил этади.
Саноат ишлаб чиқаришда хом ашё тушунчасидан ташқари дастлабки ашё, тайёр маҳсулот ва чиқинди тушунчалари ҳам қўлланилади. Хом ашё ва дастлабки ашёни бир – бирисидан фарқ қилиш керак. Хом ашё, саноатда қайта ишловдан ўтмаган табиий моддалардир. Бирор – бир ишлаб чиқариш учун хом ашё, ярим фабрикат, оралиқ маҳсулот, ярим маҳсулот (асосий материал) кўшимча маҳсулот ва иккиламчи ашёлар, дастлабки ашё бўлиши мумкин. Ярим фабрикат бу табиий хом ашёни саноатда дастлабки ишлов бериш натижасида олинган материалдир. Оралиқ маҳсулот деб, хом ашё ёки ярим фабрикатдан олинган индивидуал моддаларга айтиладии. Қайсики, у айни корхонада бошқа маҳсулот ишлаб чиқариш учун дастлабки ашё бўлиб хизмат қилиши мумкин. Қўшимча маҳсулот деб корхонада ишлаб чиқариш жараёнида асосий маҳсулот билан бирга қўшимча реакциялар натижасида ҳосил бўлган индивидуал модда ёки аралашмага айтилади. Иккиламчи хом ашё деб, ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган нарсаларга ва материалларни – саноатда ишлов берганда ҳосил бўладиган чиқиндиларига айтилади. Қайсиким, у чиқиндиларни саноатда қайта ишлаб тайёр маҳсулотга айлантириш иқтисодий фойдалидир. Тайёр маҳсулот деб халқ хўжалигининг турли тармоқларида амалда фойдаланиш учун корхонадан жўнатиладиган моддалар ёки материалларга айтилади. Чиқинди деб, технологик тараққиётнинг айни даврида амалий ишлатиш соҳасини тоамаган ташландиқ моддалар ёки материалларга айтилади. Бундай бўлишлар, албатта, нисбийдир. Масалан, нитрат кислота, шу кислотани ишлаб чиқариш корхонасининг тайёр маҳсулоти бўлса, ўғит ишлаб чиқариш корхонасининг эса дастлабки ашёси ҳисобланади.
Хом ашёлар турли белгиларига қараб синфларга бўлинади. Келиб чиқишига қараб, улар минерал, ўсимлик ва ҳайвон хом ашёларига, агрегат ҳолатларига қараб, қаттиқ, суюқ, нефть шўробалари, газсимон ҳаво, табиий газ хом ашёларга, таркибига қараб анорганик ва органик хом ашёларга бўлинади. Минерал хом ашёлар ўз навбатида рудали, рудасиз ва органик ёки ёнувчи хом ашёларга бўлинади. Рудали минераллар тўғридан тўғри руда деб аталади. Руда деб, таркибида металл оқловчи тоғ жинслари ёки бошқа минерал бирикмаларга айтилади. Улардан металлар ажратьиб олинади. Металлар руда таркибида асосан оксидлар ва сульфидлар шаклида бўладилар. Руда таркибидаги асосий компонент – металлдан ташқари ҳар доим бегона аралашмалар ҳам ушлайди. Ишлаб чиқаришда фойдаланилмайдиган бегона аралашмаларни чиқинди, баъзан “бекорча жисм” деб аталади. Таркибида ажратиб олишга етарли миқдорда бир неча металл сақловчи рудаларга полиметалл рудалар дейилади. Ўзбекистондаги рангли металл рудалари (масалан: мис-рухли, қўрғошин – рух - кумушли) асосан полиметалл рудалардир.
Рудасиз минераллар деб, металмас моддалар олинадиган (масалан: фосфор, хлор, олтингугурт, ўғитлар, сода, ишқорлар, кислоталар, цемент, шиша ва бошқалар) ёки бевосита кимёвий ишлов берилмай фойдаланиладиган тоғ жинслари ёки минералларга айтилади. Рудасиз қазилмалар ишлатиш соҳасига қараб шартли равишда тўрт группага бўлинади:
а) Қурилиш материаллари. (тупроқ, қум, шағал, қурилиш тошлари, ғишт,керамика ва бошқалар)
б) Индустриал ашёлар, кимёвий қайта ишланмай фойдаланилади. (слюда, асбест, графит, магнезит, корунд ва бошқалар)
в) кимёвий минерал ашёлар, кимёвий ишлов берилиб, ёки тўғридан – тўғри фойдаланилади. (олтингугурт, фосфор, апатит, сильвинит, тоштуз ва бошқа кўпгина тузлар)
г) қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва ишлов бериб тайёрланадиган, ашёлар, қайсиким, механик ишлов берилгандан сўнг фойдаланилади. (олмос, ёқут, зумрад, қаҳрабо, малахит, феруза, яшма, мармар ва бошқалар).
Органик ёки ёнувчи ашёлар учга: қазилма, ўсимлик ва ҳайвон хом ашёларига бўлинади. Қазилма органик ёки ёнувчи хом ашёлар (торф, сланец, кўмир, нефть, табиий ва йўлдош газлар) энергия манбаи сифатида ҳамда, қимматбаҳо кимёвий ашё сифатида ишлатилади.
Ўсимлик ва ҳайвон хом ашёлари қишлоқ хўжалик, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик хўжаликларининг маҳсулотлари ҳисобланади.
Ўсимлик ва ҳайвон ашёлари ишлатиш соҳасига қараб иккига: озиқ-овқат ва техник ашёларига бўлинади. Озиқ-овқат ашёларига, асосан, озуқа сифатида истеъмол қилинадиган (картошка, лавлаги, сут, ғалла, ўсимлик, ҳайвон ва балиқ ёғлари ва бошқалар) маҳсулотлар киради.
Техник ашёларга эса, озиқ-овқат сифатида ишлатишга яроқсиз бўлган, аммо кимёвий ва механик ишлов берилгач, турмуш ва саноатда, техник мақсадларда ишлатиш мумкин бўлган ашёлар киради. Масалан: пахта, ёғоч, ёғоч смоласи, сомон, зиғир пояси, наша пояси (каноп), ҳинд канопи, чарм, жун, мўйна, баъзи ўсимлик ва ҳайвон ёғлари (ҳинд канопи мойи, тунг мойи – тунг дарахти мевасидан олинадиган мой, кит, треска балиқлари ёғи турли кунжара, ҳайвон суяклари ва бошқалар). Аммо бундай техник ва озиқ-овқат ашёларига бўлиш бу нисбийдир. Чунки баъзан озиқ-овқат ашёлари техник мақсадларда ва аксинча, тахник ашёлар, озиқ-овқат мақсадида ишлатилиши мумкин. Масалан: баъзи озиқ-овқат ёғлари қайта ишланиб улардан совун, олиф ва косметика воситалари олинади.



Download 2,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish