Кимёвий-технологик жараёнларнинг асосий таркибий кисмлари
Хомашё.
Маълумки, кимё саноатида махсулот ишлаб чикариш жараёнида ишлатиладиган хомашё, ярим махсулот, ёрдамчи материаллар ташкил этади. Саноат хомашёси хаддан ташкари хилма-хилдир. Хомашё куйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Микдор жихатдан етарли даражада булиши;
Казиб олиш осон ва арзон булиши;
Технологик жараёнлар осон бориши керак.
Ер шари буйлаб элементларнинг таркалиши бир хил эмас. Ер шари огирлигининг ярмига якинроги кислород ва 20 % ни кремний ташкил этади, кейин алюминий (7,5%) ва темир (4,2 %) эгаллаган.
Хуллас, 10 га якин элементлар ер шари огирилигининг 98 % ни, 2 % ни эса 90-95 турдаги элементлар ташкил этади. Хаёт учун зарур бюулган углерод ер шари огирлигининг атиги 0,35 % ни ташкил этади.
Кимё саноатининг хомашёси турли белгиларига кура классификацияларга булинади. Келиб чикишига кура – табиий (минерал, усимликлар ва хайвонлар) ва сунъий (кокс, саноат газлари, сунъий толалар ва хоказо).
агрегат холатига кура - каттик (минерал, рудалар, кумир), суюк (сув, нефть, туз эритмалари) холида, газсимон (хаво ва газлар);
кимёвий таркибига кура – органик ва анорганик;
ишлатилишига кура озукали ва техникавий турларга булинади.
Нефт ва газни кайта ишлаш мутахассислиги буйича асосий хомашёсиз (нефт ва газ)дир.
Табиий газ.
Табиий газ микдори жихатдан жуда катта хажмда ва микдорда Зарафшон водийси ва Кашкадарё вохаларида мавжуд. Узбекистонда табиий газ ёкилги сифатида ишлатилади, лекин табиий газ жуда сифатли хомашёдир. Навоий кимё бирлашмасида, Тошкент вилоятидаги Охангарон ва Чирчик комбинатларида ишлатилади. Табиий газнинг таркибида анча микдорда хар хил аралашмалар мавжуд. Узбекистон табиий газнинг асосий таркиби метандан иборат, лекин табиий газ таркибидаги олтингугурт бирикмалари кимёвий кайта ишлашда анча халакит беради. шу учун табиий газ ишлаб чикариш конларининг ёнида газ тозалаш заводи курилган.
Бундай газ тозалаш курилмалари Коровулбозор ва Муборакда мавжуд.
Нефт. Узбекистонда нефт Фаргона водийисида ва Кашкадарё, Сурхондарёда мавжуд. Нефт пластларидан олинади. Пластларнинг чукурлиги олдин 100 м дан 6000 гача эди. Хозирги пайтда нефтни анча чукур пластлардан казиб олинади. Кашкадарё вохасида нефт конларининг чукурлиги 12 минг метргача булиб босими анча яхшидир.
Нефтдан асосан хар хил махсулотлар олинади. Нефтни курук хайдаганда газ, бензин, керосин. Солярка, соляр мойлари ва юкори молекулали углеводородлар, хар хил мойлар, мазут, парафин ва гудрон олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |