Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. 2,34% ли 500 г натрий хлорид эритмасини 48250 секунд давомида 2 А ток кучи билан электролиз қилинди. Анодда (инерт электрод) ажралган хлор массасини (г) аниқланг.
А) 7,1 В) 35,5 С) 3,55 Д) 14,2
2. 19300 секунд давомида 2 А ток кучи билан 250 мл 0,4 молярли кадмий сульфат эритмаси электролиз қилинганда, катодда (инерт электрод) ажралган кадмий массасини (г) ҳисобланг. (водороднинг ажралиши ҳисобга олинмасин)
А) 22,4 В) 104 С) 11,2 Д) 52
3. Мис(II) нитрат ва кумуш нитратларнинг 0,1 молярли эритмаларидан 400 мл дан аралаштириб, сўнгра 4 А ток кучи билан 1930 секунд давомида электролиз қилинди. Электролиз тугагандан кейин эритмада қолган тузнинг массасини (г) топинг.
А) 11,28 В) 3,76 С) 3,4 Д) 7,52
4. Биринчи электролизёрда 1 моль, иккинчисида 2 моль мис(II) сульфат бўлган эритмалар орқали 4 фарадей ток ўтканда катодларда ҳосил бўлган моддалар массаларини (г) аниқланг.
А) 66; 128 В) 128; 128 С) 64; 64 Д) 64; 128
5. Биринчи электролизёрда 1,5 моль, иккинчисида 2,5 моль мис(II) сульфат бўлган эритмалар орқали 5 фарадей ток ўтганда катодларда ажралиб чиққан моддалар массаларини (г) аниқланг.
А) 96; 160 В) 160; 160 С) 98; 160 Д) 64; 64
Гесс қонунларига доир тест масалаларини
ечиш усуллари!
1-мисол. Реакциянинг иссиқлик эффекти тенгламаси асосида 35,1 г бензолнинг тўла ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик ҳисобига неча грамм қайнаш температурасида турган сувни буғлатиш мумкин?
2С6Н6(г)+2О2(г)=12СО2+6Н2О+6600 кЖ Н2О(с)=Н2О(г)-40 кЖ
А) 1485 В) 37,12 С) 18 Д) 668,25
Ечиш:
1) Реакция тенгламасига мувофиқ, бензол тўлиқ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорини аниқланг;
2С6Н6(г)+2О2(г)=12СО2+6Н2О+6600 кЖ
156 г --------------------------- 6600 кЖ
35,1 г --------------------------- х кЖ х=1485 кЖ
2) Сувнинг буғланиш иссиқлигидан фойдаланиб, қанча сув буғланиши мумкинлигини ҳисоблаймиз;
Н2О(с)=Н2О(г)-40 кЖ
18 г ----------- 40 кЖ
х г ----------- 1485 кЖ х=668,25 г Жавоб: Д
Мустақил ишлаш учун тест масалалари.
1. 0,5 кг метил спирти ёнганда қанча иссиқлик (кЖ) ажралиб чиқишини қуйидаги реакция асосида ҳисобланг. СН3ОН+1,5О2→СО2+2Н2О+595,3 кЖ
А) 9301,6 В) 8807,5 С) 93,16 Д) 10000
2. 473.44 г метил спирти ёнганда қанча иссиқлик (кЖ) ажралиб чиқишини қуйидаги реакция асосида ҳисобланг. СН3ОН+1,5О2→СО2+2Н2О+595,3 кЖ
А) 9301,6 В) 8807,5 С) 93,16 Д) 10000
3. Қуйидаги термокимёвий тенглама асосида 10 та метан молекуласи ҳосил бўлишидаги боғланиш энергиясининг қийматини (Ж) топинг. С+4Н=СН4+1656 кЖ
А) 6,02•10-23 В) 2,75•10-20 С) 1,82•10-21 Д) 2,75•10-17
4. Водород ва метандан иборат 4,48 л (н.ш.да) аралашма ёндирилганда 83,03 кЖ иссиқлик ажралган. Термокимёвий тенгламалар асосида аралашмадаги метаннинг миқдорини (моль) ҳисобланг.
2Н2+О2=2Н2О+572 кЖ СН4+2О2=СО2+2Н2О+803 кЖ
А) 0,15 В) 0,01 С) 0,11 Д) 0,05
5. СН4 ва Н2 дан иборат 8,736 л (н.ш.) аралашма ёндирилганда 220,11 кЖ иссиқлик ажралган. Термокимёвий тенгламалар асосида аралашмадаги водород ҳажмини (мл, н.ш.) ҳисобланг.
СН4+2О2=СО2+2Н2О+803 кЖ. 2Н2+О2=2Н2О+572 кЖ.
А) 3357 В) 4704 С) 4032 Д) 5379
6. Этан ва этендан иборат 6,72 л (н.ш.) аралашма ёндирилганда 404,86 кЖ иссиқлик ажралган. Термокимёвий тенгламалар асосида бошланғич газлар аралашмасидаги ацетиленнинг миқдорини (моль) ҳисобланг. С2Н2+2,5О2=2СО2+Н2О+1301 кЖ С2Н4+3О2=2СО2+2Н2О+1413 кЖ
А) 0,17 В) 0,14 С) 0,09 Д) 0,13
7. Реакциянинг иссиқлик эффекти тенгламаси асосида 56 г метанолнинг тўла ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик ҳисобига неча грамм қайнаш температураси турган сувни буғлатиш мумкин?
2СН3ОН(г)+3O2(г)=2CO2(г)+4H2O(г)+1530 кЖ H2O(с)=H2O(г)-40 кЖ/моль
А) 602,43 В) 2975 С) 18 Д) 33,46
8. Реакциянинг иссиқлик эффекти тенгламаси асосида 40 г пропанолнинг тўла ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик ҳисобига неча грамм қайнаш температурасида турган сувни буғлатиш мумкин?
2СН3СН2СН2ОН(г)+9О2(г)= 6СО2(г)+8Н2О(г)+4020 кЖ Н2О(с)=Н2О(г)-40 кЖ/моль.
А) 2978 В) 33,5 С) 603 Д) 1340
9. Реакциянинг иссиқлик эффекти тенгламаси асосида 92,4 г пропанол-2 нинг тўла ёнишидан ҳосил бўлган иссиқлик ҳисобига неча грамм қайнаш температурасида турган сувни буғлатиш мумкин?
2СН3СН(ОН)СН3+9О2(г)= 6СО2(г)+8Н2О(г)+3972 кЖ Н2О(с)=Н2О(г)-40 кЖ/моль.
А) 76,46 В) 6796,5 С) 3058,4 Д) 1376,3
10. Метан ва водороддан иборат 11,2 л (н.ш.) аралашма ёндирилганда 323,95 кЖ иссиқлик ажралган. Термокимёвий тенгламалар асосида бошланғич аралашмадаги газларнинг моль нисбатини ҳисобланг.
СН4+2О2=СО2+2Н2О+803 кЖ 2Н2+О2=2Н2О+572 кЖ
А) 0,18: 0,32 В) 0,20: 0,30 С) 0,15: 0,35 Д) 0,10: 0,40
Do'stlaringiz bilan baham: |