Кимё ўқитиш методикасининг методологик асоси миллий истиқлол ғоясидир.
Кимё методикасининг таъсир этиш объекти ҳар хил савияга, ҳар хил характерга, ҳар хил қизиқиш хусусиятларига эга бўлган ҳар хил ёшдаги ўқувчилардир. Мактаб учун ёзиладиган кимё фанлари дарсликлари ўқувчиларнинг ёшлик хусусиятлари ва билим даражаларига асосланиши керак.
Ўқувчиларнинг ёши билан боғлиқ бўлган ҳусисиятларни эса физиология ҳамда психология фанлари текширади.
Ўқувчиларга таълим бериш ва ва уларни тарбиялаш жараёнлари муаммоларини ҳал қилиш учун бўлажак кимё ўқитувчилари – ўқувчилар ёшлар физиологияси ва психология фанларини яхши билиши керак.
Кимё ўқитиш жараёнларига замонавий ўқитиш методлари – технологияларини жорий қилиниши муносабати билан кимё ўқитиш методикасининг информатика – яъни компьютер ёрдамида дарс ўта олиш методикасини эгаллаш функцияси ҳам вужудга келади.
Педагогик эксперимент натижаларини математик таҳлил қилиш масалаларини билиш учун ҳар бир ўқувчи математика фанлари асосларини билиши керак.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |