«кимё» фанидан маъруза



Download 106 Kb.
bet1/7
Sana23.02.2022
Hajmi106 Kb.
#151456
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5- МАЪРУЗА


«КИМЁ» ФАНИДАН МАЪРУЗА


5. Мавзу: «Кимёвий кинетика ва кимёвий мувозанат».


Р Е Ж А :



  1. Кимёвий реакциялар тезлиги. Кимёвий реакция тезлигига таъсир этувчи омиллар.

  2. Кимёвий мувозанат.

  3. Кимёвий мувозанатга таъсир этувчи омиллар. Ле-Шателье принципи.



Таянч иборалар: кимёвий кинетика, реакция тезлиги, концентрация, Вант-Гофф қоидаси, активланиш энергияси, актив молекула, эффектив тўқнашув, температура коэффициенти, катализаторлар, кимёвий катализ, гетероген ва гомоген катализ, проматорлар, қайтар ва қайтмас жараёнлар, кимёвий мувозанат, мувозанат константаси, Ле-Шателье принципи, мувозанатнинг силжиши.

  1. Кимёвий реакциялар тезлиги.

Кимёвий реакция тезлигига таъсир этувчи омиллар.

Кимёвий реакцияларнинг тезлиги ҳақидаги тушунча кимёдаги энг муҳим тушунчалардан биридир. Кимёвий реакцияларнинг тезлиги ҳақидаги таълимот кимёвий кинетика дейилади.


Кимёвий реакциянинг тезлиги (v) -реакцияга киришувчи моддалар концентрациясининг вақт бирлиги ичида ўзгаришидир, яъни v = моль/мин.
Модданинг ҳажм бирлигидаги миқдори концентрация деб аталади. Реакцияларнинг тезлигини ўлчашда концентрациялар одатда 1 литр ҳажмдаги модданинг моллари (грамм-молекулалари) сони билан ифодаланади. Масалан, реакция тезлиги 2 моль/мин дейилса, бир минутда реакцияда иштирок этаётган модданинг концентрацияси 2 моль ўзгарган бўлади.
Кимёвий реакция тезлиги реакцияда иштирок этаётган моддаларнинг концентрациясига, температурага, катализатор иштирок этиш-этмаслигига боғлиқ.
Одатда, қутбсиз молекулали моддалар реакцияга секин киришади, осон қутбланувчи ёки қутбли моекулалар тезроқ, ион боғланишли моддалар сувдаги эритмаларда ўзаро жуда тез реакцияга киришади.
1. Реакция тезлигига реакцияга киришаётган моддалар концентрациясининг таъсири.
А ва В моддалар ўзаро кимёвий реакцияга киришиши учун уларнинг молекулалари ёки заррачалари бир-бири билан тўқнашиши керак. Тўқнашувлар қанчалик кўп бўлса, реакция шунчалик тез боради. Реакцияга киришаётган моддаларнинг концентрациялари қанчалик юқори бўлса, тўқнашувлар сони ҳам шунчалик кўп бўлади. Шу мулоҳазалар ва кўп тажрибалар асосида кимёвий кинетиканинг асосий қонуни, яъни массалар таъсири қонуни келиб чиқади:
Кимёвий реакциянинг тезлиги ўзгармас температурада реакцияга киришаётган моддалар концентрацияларининг кўпайтмасига тўғри пропорционалдир”.
Масалан, А ва В моддалар реакцияга киришиб, АВ ҳосил қилса А+В = АВ, у ҳолда v = k[A][B] бўлади. Бу формулада [A] ва [B] - А ва В моддаларнинг моляр концентрацияси; k - пропорционаллик коэффициенти бўлиб, реакциянинг тезлик константаси дейилади. Агар А ва В моддаларни, яъни ракцияга киришаётган моддалардан ҳар бирининг концентрацияси 1 мольга тенг бўлганда бу константа реакция тезлигига тенг бўлади.
Ўзгармас температурада хар қайси реакциянинг тезлик константаси k ўзгармас катталикдир. k - қанчалик катта бўлса, айни моддалар реакцияга шунчалик тез киришади. Мисол: водород йодид ҳосил бўлишини кўриб чикайлик. Бу жараённинг реакция тенгламаси: Н2 + I2 = 2HI, реакция тезлиги:

Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish