1.11.Ўқитувчи столининг унг тарафида синф ойнаси томонига тажриба намойишларини утказиш учун мурили шкаф (вытяжной шкаф) жойлаштирилади. Мурили шкаф синф деворидан 60см синф доскасидан 1,2 м узокликда жойлаштирилади.
1.12.Мурили шкафнингумумий баландлиги 2,5 м гача булиб, эни 85 смдан ошмаслиги баландликдаги 2 табакали тумба устига тажриба намойишларни курсатиш учун турт томони герметик ойна билан фпланган, синф доскаси томондан эса енгил очиладиган ва тажриба намойиш жараёнида кулай жойлаштириладиган эшик (ойнали) урнатилган бўлиши лозим.
1.13Шкафнинг тепа кисми тулик ёпилган ва тажриба жараёнидаги хар хил зарарли газларни чикиб кетиши учун вентиляцион муркон ўрнатилган ва у оркали ойнадан ташкарига камида 50 см чикарилади.
1.14.Мурили шкафнинг ичига тоза сув ва окава сув (канализация) тармоги ва электр токи (42В ва 220В кувватли) уланади.
1.15.Синф доскасининг унг тарафига электр таъминоти мослаштириб берувчи КЭХ мосламаси ўрнатилган.
1.16.Мазкур КЭХ мосламаси изоляцион трубалар оркали синфдаги мурили шкаф, ўқитувчининг тажриба намойиш столи ва ўқувчи столларини электр токи билан таъминлайди.
1.17.Кимё синф хонаси учун камида 5 та секциялик, шундан 3 таси очик, 2 таси эса эшикли секциядан иборат 4 та шкаф ва лаборатория хонаси учун эса 1 та темир (5 секцияли барча секциялари ёпик) ва 2 та махсус шкаф бўлиши лозим.
1.18.Кимё хонаси учун берилган (4 та) шкафлар синф хонасининг орка томонига жойлаштирилади ва унга коллекциялар туплами, ўқув-кургазмали куроллар, дарсликлар ва ўқув методик адабиётлар ўқувчилар томонидан тайёрланган материаллар кабилар куйилади.
1.19.Темир ва 2 та махсус шкафлар лаборатория хонасига жойлаштирилади.
1.20.Темир шкаф ичига факатгина ўқувчилар учун зарарли хиди тез таркалувчан (уткир) коронгу шароитда сакланадиган кимёвий моддалар сакланади.
1.21.2 та махсус шкафларда зарарсиз бўлган кимёвий моддалар,лаборатория ва амалий машгулотларда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар сакланади.
1.22.Ўқув-лаборатория хонасидаги махсус шкафларда сакланаётган кимёвий моддалар тартиб билан инвентар ракамлари асосида жойлаштирилади хамда уларни руйхати тузилиб, шкаф эшигининг ички тарафига илинади.
1.23.Темир шкафлардаги кимёвий моддалар классификация (моддалар синфланиши буйича) асосида тартиб билан жойлаштирилиб, уларнинг руйхати темир шкаф эшигининг ички деворига илинади.
1.24.Ўқув-лаборатория хонасида доимий равишда кимёвий элементларнинг даврий системаси, кимёвий моддаларнинг эрувчанлик жадвали ва металларнинг фаоллик катори жадваллари бўлиши ло- зим.
1.25.Ўқув-лаборатория хонасининг доскага карама-карши томо- нидаги деворга кимё фанининг ривожланишига хисса кушган йирик олимлар (3-5та) портрети ва уларнинг фаолиятига дойр кискача тариф берилган холда илиниши тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |