Атом неча қисмдан иборат? Атом қисмлари қандай зарядланган? Атом асосан икки қисмдан иборат: марказида ядро ва унинг атрофида айланувчи электронлар. Ядро мусбат, электронлар эса манфий зарядланган.
Нима учун атом электронейтрал заррача деб аталади? Атомда ядронинг мусбат ва электронларнинг манфий зарядлари йиғиндиси нолга тенг бўлгани учун атом электронейтрал заррача деб аталади.
Ядрода қандай заррачалар мавжуд? Ядро икки хил заррачалар тўпламидан иборат: протонлар ва нейтронлар.
Протонлар мусбат зарядланган,нейтронлар зарядсиз заррачалардир. Протонлар ва нейтронлар биргаликда нуклонлар деб аталади.
Протонлар сони қандай аниқланади? Мисол келтиринг. Атом ядроси таркибидаги протонлар сони элементнинг тартиб рақамига тенг. Масалан, кислород атомида 8 та, темир атомида 26 та протон бор.
Нейтронлар сони қандай аниқланади? Мисол келтиринг. Атом таркибидаги нейтронлар сонини топиш учун унинг нисбий атом массасидан протонлар сони айириб ташланади. Масалан, алюминий атомида 14 та(27-13=14),
кумуш атомида 61 та(108-47=61) нейтрон бор.
Электронлар сони қандай аниқланади? Атом таркибидаги электронлар сони протонлар сонига, яъни элементнинг тартиб рақамига тенг. Масалан, Cu да 29 та, Sn да 50 та электрон бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |