Кимёнинг ахамияти ва халқ хўжалигидаги роли. Хозирги вақтда кимё хилқ хўжалигида катта ахамиятга эга, ишлаб чиқаришнинг кимё қўлланмайдиган бирорта хам тармоҚи йўқ деса бўлади. М.В.Ломоносов 1751 йилдаёқ “Кимё инсоннинг барча ишларига ўз қўлларини чўзмоқда, қаёққа қарамайлик хамма жойда кимё туфайли эришилган муваффақиятлар кўз ўнгимизда намоён бўлмоқда” деган эди.
Табиат бизга ёҚоч, туз, тошкўмир, нефть, табиий газ ва хоказо хом ашёларни беради. Бу моддалардан завод ва фабрикаларда зарур махсулотлар тайёрланади. Масалан, темир табиатда руда холида учрайди, уни кимёвий йўл билан қайта ишлаб тоза темир олинади. Темир эса ўз навбатида чўян ва пўлатга айлантирилади. Пўлатдан турли хил станоклар, уй-рўзҚор буюмлари ва хоказолар тайёрланади.
Саноатимиз кимёнинг ютуқларидан фойдаланиб, юқори сифатли махсус пўлат, қаттиқ қотишмалар, синтетик каучук, пластмассалар, сунъий толалар, минерал ўҚитлар, мотор ёқилҚилари, дори-дармон моддалар, бўёқлар ва хоказолар ишлаб чиқарилмоқда.
Јишлоқ хўжалигида минерал ўҚитлар ва ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликларга, бегона ўтларга қарши кураш учун ишлатиладиган кимёвий воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
1931 йилдан бошлаб Чирчиқ электрокимё комбинатини қуришга киришилди. 1946 йилда Јўқон шахрида фосфат ўҚитлари заводи, сульфат кислотаси заводи ташкил қилинди. Бухорода табиий газнинг битмас-туганмас запаси топилганлиги ўзбекистон кимё саноатини ривожлантиришда зўр омил бўлди.
ФарҚона ва Навоий шахарларида газ билан ишлайдиган азот ўҚитлари синтетик толалар ишлаб чиқарувчи комбинатлар қурилди. Хозирда ўзбекистон дехқонларининг азот ўҚитларига бўлган эхтиёжи шу тариқа узил-кесил хал қилинди.
Навқирон Олмалиқ шахри кимёгарлар масканига айланиб аммофос ўҚити ишлаб чиқарувчи йирик корхонага айланди. Эндиликда серқуёш ўзбекистон кимё фани ва саноати юксак тараққий этган республикага айланади.
Кимё фанининг тарихи. Јадим замонларда кимё фани Хиндистонда, Хитойда, Мисрда пайдо бўлган. Эрамиздан 5-6 минг йил илгари кишилар олтин, кумуш, мисни билган 3-4 минг йил илгари кишилар рудадаги мисни ажратиб олиш ва бронза тайёрлашни билганлар, 2 минг йил илгари рудадан темир ажратиб олишни ўрганган, 4-5 минг йил илгари кишилар шиша тайёрлашни, вино, сирка, дори-дармон, тери ошлашни, кулолчиликни билганлар.
Назарий кимё эса эрамиздан олдинги VII асрдан бошлаб юзага кела бошлади.
Масалан: Эмпидокл деган олим: хамма модда тўрт элементдан: сув, хаво, тупроқ ва оловдан ташкил топган дейди.
Демокрит биринчи бўлиб: хамма моддалар кўзга кўринмайдиган заррачалардан (атомлардан) ташкил топган - дейди.
VIII-асрдан бошлаб олимлар кимё амалиёти устида кўп ишлар қилдилар. ўша даврда ва хозирда хам машхур бўлган олимлар: араб Жобр Ибн Хайён, ўрта Осиё олими: Фаробий (950), Абу Райхон Беруний (973-1048), Мусо Хоразмий, Абу Али Ибн Сино (980-1037) ва бошқалар кимё сохасида дунёга маълумдир.
Берунийнинг 150 дан ортиқ асари бўлиб, кўпи минералларга оиддир. У кўп элементларни солиштирма оҚирликларини аниқлаган. Улар: материя абадийдир, материя хар хил формада мавжуд бўла олади, деган фикрни илгари сурганлар.
XVII асрда Ирландиялик олим Роберт Бойль: мураккаб моддаларни парчаланишидан хосил бўлган оддий моддаларни элемент деб атади ва унинг хақиқий маъносини фанга киритди.
Хақиқий илмий кимёни машхур рус олими М.В.Ломоносов “Флагистон” (“олов материяси”) деган назарияни пуч нгазария эканлигини кўрсатди. У 1748 йил ўз қонунини қуйидагича таърифлади: бир жисмдан қанча нарса камайса, бошқа жисмга шунча нарса қўшилади, бнобарин бир ерда қанча материя камайса, бошқа ерда шунча кўпаяди. Табиатнинг бу умумий қонуни харакатга хам тааллуқлидир. Ломоносовнинг бу қонуни хозирги вақтда массанинг сақланиш қонуни дейилади: реакцияга киришувчи моддаларнинг массаси реакциядан хосил бўлган моддаларнинг массасига тенгдир. Француз олими А.Лавуазье, Ломоносов қонунларини тажриба орқали тасдиқлади. В.М.Ломоносов 1781 йилда карбонат ангидрид газини 10 хил усул билан хосил қилди ва газ таркибида углерод билан кислород массалари орасидаги нисбат 3:8 эканлигини аниқлади. Шунга асосан: хар қандай кимёвий тоза бирикма, олиниш усулидан қаътий назар, ўзгармас миқдорий таркибга эга, деган хулоса чиқарилди. Бу таркибнинг доимийлик қонуни деб аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |