Кимё фани, унинг ривожланиши тарихи ва халқ хўжалигидаги ахамияти. Кимёнинг асосий қонунлари
Режа:
1. Кимё фани асослари.
2. Кимёнинг ахамияти ва халқ хўжалигидаги роли.
3. Кимё фанининг тарихи.
4. Кимёнинг асосий қонунлари.
Кимё фани. Кимё табиатни ўргатувчи фанлардан биридир. Табиатдаги жисм ва ходисалар жуда хилма хиллигига қарамай, улар орасида бирлик мавжуд, бу бирлик оламнинг моддийлигидан иборат. Бизни ўраб турган олам, борлиқ киши онгига боҚлиқ бўлмаган холда мавжуддир.
Жисмлар турли моддалардан тузилгандир. Моддалар - ўз хоссалари жихатидан бир-бирларидан фарқ қилади. Моддаларнинг хоссаларини энг сезги органларимиз ва тафаккуримиз орқали биламиз. Масалан: қант, тош, сув ва хоказо.
Моддаларнинг ички боҚланишларини (қонуниятларини) фикр юритиш ва тажриба ўтказиш йўли билан биламиз.
Моддаларни хоссаларига қараб бир неча синфларга бўлинади.
1. Элементлар заррачалар (электрон, протон, нейтрон, позитрон, мезон ва хоказо) бўлиб, уларнинг сони 100 дан ортиқ.
2. Оддий моддалар. Кимёвий элементларни эркин холатда мавжуд бўладиган тури. Хар қайси оддий модда бир элементдан иборат уларнинг сони 400 дан ортиқ (кимёвий элементларни изотоплари билан хисобланганда).
3. Мураккаб моддалар. Кимёвий бирикмалар буни ўз навбатида органик ва анорганик бирикмаларга бўлинади.
4. Аралашмалар.
Кимё фани-шу моддаларни таркиби тузилиши ва хоссаларини, шунингдек, уларнинг бир турдан иккинчи турга ўтишидаги содир бўладиган ходисаларни ўргатадиган фандир.
Шуларга мисол тариқасида бир қанча тажрибаларни кўриб чиқамиз.
1. Бирикиш реакцияси: NH3 + HCl NH4Cl
2. Ажралиш реакцияси: (NH4)2Cr2O7 t Cr2O3 + 4H2O + N2
Вулқон пайдо бўлади.
3. Алмашиниш реакцияси: FeCl3+3KCNS Fe(CNS)3+3KCl
Јон рангли бирикма хосил бўлади. сариқ қизил
4. KMnO4+H2SO4 K2SO4+H2O+Mn2O7
Mn2O7+3C2H5OH 2MnO2+6CO2+9H2O
Гугуртсиз аланга хосил бўлади.
5. “Фараон илони” хосил қилиш:
4Hg(CNS)2+15O2 2HgS+2HgO+6SO2+2N2
6. Рангли фонтан хосил қилиш:
Ca(OH)2+2NH4Cl CaCl2+2H2O+NH3 (фенофталин)
7. ўчирувчи газ (СО2) хосил қилиш:
CaCO3+2HCl CaCl2+2H2O+CO2
Биз кимёвий жараёнларни маълум мақсад билан амалга оширишимиз ва уларни ўзимиз учун керакли томонга йўналтириб, исталган физикавий, кимёвий, биологик ва хоказо хоссаларга эга бўлган моддалар хосил қилишимиз мумкин. Кимёгарлар моддаларнинг айрим хоссаларини ўрганишда физика, математика, биология ва бошқа фанларнинг усулларидан фойдаланади.
Хозирги даврда хамма сохаларнинг ўзаро боҚлиқлиги, бир фаннинг ривожланишида иккинчи фаннинг роли анча каттадир. Жумладан кимё махсулотлари асосан хамма сохаларда ишлатилиниб келинилади. Шунинг учун хам кимё фани ва саноатини янада ривожланиши,кўплаб турли хил кимёвий моддаларни ишлаб чиқарилиши халқ хўжалигининг хамма сохасини юксак даражада ривожланишига катта хисса қўшган бўлади. Шу боисдан хам кимё фанини чуқир ва мустахкам эгаллашимиз, фан-техника сохасида, қолаверса бутун кундалик турмушимизда керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |