Кийосаки мактаби бойишга оид ўнта сабоқ



Download 3,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/54
Sana02.03.2022
Hajmi3,85 Mb.
#477939
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54
Bog'liq
RobertKiosakiMaktabi [ @biznes kitob ]

Пул' муомаласи тезлигини 
оширишнинг 
Роберт
Кийосаки мана бу мисолини келтиради. Дейлик, сиз
фалон компаниянинг 5000 акциясини 5 доллардан сотиб
олдингиз ва 25000 доллар туладингиз. Акцияларнинг
нархи орта бошлади ва бир йил утиб-утмай 1 акциянинг
нархи 10 долларга борди. Очкуз сармоядор акциянинг
нархи яна-да кўтарилишини кутади. Ақлли сармоядор
эса акцияларини 25000 долларга сотади. Шу тариқа сиз
пулларингизни қайтариб оласиз, тагин уларни сотиб
олганинингиздаги пуллар қайтиб келади, аввалгидек
бозорда қолаверади-да, сизга даромад келтиришда давом
этади. Аммо энди акцияларингиз нархи ҳатто тушиб кета
бошлайди ёки бундан буён даромад келтирмай қуяди,
лекин сизнинг парвоингизга келмайди бу, чунки сиз у з
пулларингизни қайтариб олгансиз.
Бу куплаб имконли стратегиялардан биттаси, холос.
Бозорни урганиб олгач, сиз пулларнинг тез айланишидаги
уз хусусий стратегиянгизни ишлаб чиқа бошлайсиз.
Бозорни ўрганинг, кириш имли булинг, купларнинг 
гап-сузларига учманг — ва сиз қайси бизнес ва қай- 
си тур сармоялар сизга тез даромад келтиради, қай- 
си 
корхоналарнинг 
акциялари 
пулларингизни 
ишончли қайтариш имконига эга — шулар ҳақидаги та- 
саввурларингизни пишитасиз. Роберт Кийосаки сар- 
мояни кучмас мулкка киритиш ни аф зал билади, уни 
ижарага қўйиши мумкин; шунингдек у ер ва ҳовли 
сотиб олади, кейинчалик уларни узи истаган фойдага 
сота олади; қимматли қоғозларнинг барча турлари ичи- 
дан кичик бизнес акцияларига алоҳида меҳр билан 
қарайди. Чунки улар пул айланиш и тезлигини оширади, 
йирик корпорациялар акцияларини эса бундай қилиб 
булмайди. Аммо бу ундан ибрат олмогингиз ш арт дегани 
эмас. Ўз йулингизни топинг, ф ақат у сизга м уваф ф ақият 
келтиради.
102


АМ АЛИЁТ
1 -м аш қ 
. А К ТИ ВЛА РИ Н ГИ ЗН И
ТЕКШ И РИ Б Ч И Қ И Н Г
Барча мулкингиз, омонатларингиз ва пул қуйилмала- 
рингизни фойдалилик маъносида таҳ/^ил қилиб чиқинг.
Бунинг учун бир варақ қоғоз оласиз-да, унга тик чи- 
зиқлар билан беш устунга қулинган жадвални чизасиз. 
Биринчи устунга “Н ом и” 
д е б
сарлавҳа қ ^ и н г , бу ерда 
сиз нималарга эга бўлсангиз, ҳаммаси номма-ном санаб 
ўтилган (хонадон, маш ина, гараж , пўстин, ж авоҳирот, 
омонатлар, акциялар, банк депозитлари, бизнес ва 
ҳ.к.). Иккинчи устунга “Қ ийм ат” деб сарлавҳа қўйинг, 
бу ерда айни дамдаги ҳар бир ҳолат бўйича бозор 
қийм атини қўйиб чиқасиз. Учинчи устун “Х араж атлар” 
деб аталади, бу ерда си з ҳар бир ҳолатнинг сақланиш и 
- ва хизматига қанча пул сарф лаш ингизни ёзиб қўясиз. 
Тўртинчи “Д аром адлар” устуни эса тегиш инча равиш да 
ҳар бир ҳолат сизга қанча даромад келтириш ини 
кўрсатади. Беш инчи устун — “Ф ойда”. Ҳар бир 
ҳолат нечоғли ф ойдалилигини аниқ.\аш учун учинчи 
устундаги суммани тўртинчи устундаги суммадан 
чегириш керак. Борди-ю , хараж атлар даромаддан кўп 
бўлса, фойдалилик нолга тенг бўлади.
Энди ўйлаб кўринг, пассивлар ҳалдан таш қари к ^ л и к
қилмаяптими, улар даромадингизнинг ҳаммасини еб 
қўймаяптими? Ўйланг, вазиятни яхши томонга буриш 
учун қандай қадамлар қўйишга тайёрсиз?
Қўлингиздан келадиганлари:
ҳаддан таш қари катта хараж атлар талаб қилувчи 
пассивларни қисқартириш , масалан, қимматбаҳо 
автомобилни сотиш ва кам роқ чиқим талаб этувчи 
арзонроқ русумини танлаш;
103


фойда келтирадиган пассивларни сотиш (масалан, 
заргарлик зийнатларнинг бир қисми — ҳолбуки 
улар “эгасидан ош -нон сўрамайди”, яъни чиқим 
талаб этмайди, аммо сизга ишламайди ҳам, чунки 
унга қўйилган пуллар ҳаракатсиз ётибди);
• 
кам фойдали активлардан, масалан, банк депозит­
лари дан воз кечиш;
қўлга тушган пулларга активларни сотиб олиш. 
Улар сизга сезиларли фойда келтиради, масалан, 
даромадли компанияларнинг акциялари.
2-м аш қ 
АКЦИЯЛАР ВА ҚИМ М АТЛИ Қ О ГО ЗЛ А Р 
Б О ЗО Р И Н И ЎРГАНИШГА КИ РИ Ш И Н Г
Маълумотномалар юргизинг, турли корхоналар ва 
корпорациялар акциялари нархи ҳақидаги ахборотларни 
тўпланг. Н аф ақат йирик фирмалар, балки кичик бизнес 
акцияларига ҳам эътибор қилинг. Ўзингиз яш аб турган 
жойдаги бизнеснинг турли шакллари фойдалилигига 
қизиқинг.
Сармояга қўйгани пулингиз бўлмаган тақдирда ҳам 
шуни қилинг. Охирги бир неча йил ичида акция нарх- 
ларининг ўзгариш ларини ўрганинг. Нархлар тушиши 
ва кўтарилиши паллалари нима билан боғлиқ бўлиши 
мумкинлигини ўзингизча таҳлил этишга ҳаракат қи- 
линг. Қаранг, бу ерда қандайдир қонуният борми, м а­
салан, нархлар гоҳ тушиб, гоҳ кўтарилиб турадиган 
даврийликми? Бу нархларнинг кейинги тақдири қан- 
дай кечишини сиз олдиндан айта оласизми? Буни 
даставвал ичингизда қилинг, билим ва таж рибангиз 
орта бориши баробарида нархларнинг к ^ а р и л и ш и ва 
тушиши даврларини олдингидан анча аниқ айта ола- 
диган бўласиз. Ш ундай қилиб, сиз ҳаётда сарм оя қўя 
бошлаганингизда, акцияларни қачон сотиб олишу қачон 
сотиш вақтларини эҳтимолликнинг катта улуши билан 
аниқлай оласиз.
104


3 -м аш қ 
КЎЧМ АС МУЛК Б О ЗО Р И Н И
ЎРГАНИШ ГА КИ РИ Ш И Н Г
Бундан кейин кучмас мулкда бизнес қиласизми ёки 
унга сармоя киритасизм и ёхуд даромадларнинг қан- 
дайдир бош қа шаклларини танлайсизми, бу муҳим эмас. 
Аммо кучмас мулк бозорини 
5
^рганиш сизга бебаҳо 
таж риба ва билим беради. Сиз молиявий саводхонликни 
шундай эгаллайсизки, бундайини китоблар ва семинар- 
лар буйича қилиш жуда амри маҳол.
Бунинг учун сиз шунчаки харидор ролини уйнасангиз, 
бас. С изнинг нархларни суриш тирганингиз ва саволлар 
берганингизга ҳеч ким сиздан пул сурамайди.
Бошламаси учун лоақал Интернетда (масалан, куч­
мас мулк агентликларидан биринииг сайтида) сизга 
манфаатли булган қандайдир объектни топинг. Қандай 
қилиб сиз бу объектни уз активингизга айлантиришингиз 
мумкинлигини уйлаб куринг. Масалан, уни ижарага 
топшириш. Ёки таъмирга пул киритишни ва сотиб 
олганингиздагидан қимматроққа сотиш. Кучмас мулк 
буйича агент билан сузлашиш, саволлар бериш, таф - 
силотларни аниқлаш, сўнг объектни куздан кечириш 
учун ж ойга чиқиб келишдан эринманг. Уни қоплашга 
яроқлилик маъносида баҳоланг — яъни объектни қай 
даражада осон сота биласиз. Агар бунинг имкони булса, 
сотувчи билан дангал суҳбатлашинг. Сиз — урганасиз, 
бебаҳо таж риба туплайсиз — шу боис буни вақтни зое 
кетказиш деб уйламанг. Натижада ақлингизни бошқалар 
кўрмайдиган фойдали сармояларни кўришда пешлайсиз.
Т ўҳқ и зи н ч и қадам
ЎЗ БИ ЗН Е С И Н ГИ ЗГА А С О С СО Л И Н Г
К ўпчилигим из “Ташаббус ж азосиз қолмас"
қабилидаги ж умлани эшитганмиз.
Б у м ен у ч у н ҳаётда ҳ е ч қачон муваффақият
қозонмайдиган одам нинг шиори.

Download 3,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish