Киймат ва таннарх назарияси


Хусусий капитал к узок муддатли карзли капитал



Download 38,59 Kb.
bet9/10
Sana11.07.2022
Hajmi38,59 Kb.
#774490
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Киймат ва таннарх назарияси

Хусусий капитал к узок муддатли карзли капитал


Рентабеллик даражаси курсаткичининг юкори булиши корхона (фирма) ихтиёридаги асосий ва айланма фондлардан окилона фойдаланилаётганини ва корхона (фирма)нинг маълум микдорда фойда (даромад) олаётганлигини курсатади.


Рентабеллик даражасини кутариш учун саноатнинг барча тармоклари ва корхоналари сотилган махсулот хажмини оширишга, уни ишлаб чикариш учун сарфланаётган харажатларни камайтиришга, ишлаб чикарилган махсулот сифатини оширишга каратилган тадбирларни амалга оширишлари зарур.


Махсулот таннархини пасайтиришнинг манбалари ва омиллари

Мехнат унумдорлигини ошириш, хомашё ва материал, ёкилги ва электр энергия харажатларини камайтириш, хизмат курсатиш ва бошкариш сарфларини кискартириш, ишлаб чикаришдан ташкари, харажатларни тежаш саноат махсулоти таннархини пасайтиришнинг энг мухим манбалари хисобланади.


Мехнат унумдорлигини ошириш учун янги техника, технология жараёнларини ва ишлаб чикаришни устириш ёки ташкил этишнинг илгор усулларини жорий килиш оркали хар бир мехнатчи томонидан тайёрланаётган махсулотни купайтириш керак. Бу холда хар бир махсулот бирлигига сарфланадиган иш хаки кискаради, аммо ишчининг умумий иш хаки эса ортиб боради. Мехнат унумдорлиги иш хакига нисбатан жадал усгандагина таннарх пасаяди.
Мехнат унумдорлигининг усиш мохияти шундан иборатки, бунда махсулот ишлаб чикаришга кетадиган жонли мехнат улуши камаяди, илгари сарфланган мехнатнинг улуши эса ортади, бирок махсулот бирлиги учун кетадиган мехнат сарфи кискаради.
Материал, ёкилги ва электр энергия харажатларини камайтириш учун уларни тежаб сарфлаш, кимматбахо материалларни арзон, лекин яхши материаллар билан алмаштириш, уларни сотиб олиш ва корхонага келтириш билан боглик булган сарфларни кискартириш керак булади.
Хизмат курсатиш ва бошкариш учун кетадиган харажатларни кискартиришга эса тармок ва корхоналардаги маъмурий-бошкарув аппаратининг сарфларини камайтириш, асбоб-ускуна, бино ва иншоотларни саклаш, ёритиш, иситиш учун кетадиган маблагларни тежаб-тергаб сарфлаш оркали эришилади.
Унумсиз харажатларни (жарима тулаш, пеня ва хоказолар) тугатиш махсулот таннархини пасайтиришда мухим ахамият касб этади.
Техника тараккиёти ишлаб чикаришни ташкил этишнинг ижтимоий шаклларини такомиллаштириш, ишлаб чикаришни рационал жойлаштириш, ишлаб чикариш ва мехнатни корхонанинг ичида уюштиришни яхшилаш махсулот таннархини пасайтиришни таъминловчи омиллар хисобланади. Масалан, техника тараккиёти махсулот таннархини пасайтиришнинг барча манбаларига таъсир курсатади. Ишлаб чикаришни электрлаштириш ва электронизациялаш хамда комплекс автоматлаштириш, кимёлаш махсулот тайёрлаш учун сарфланадиган солиштирма харажатларни камайтиради.
Хар бир корхонада махсулот таннархини пасайтириш даражасини хисоблаш учун, энг аввало, ундаги захира, фойдаланилмаётган имкониятларни аниклаш керак. Улар кузга ташланадиган, юзаки, жуда мураккаб, куз илгамайдиган булиши мумкин. Факат чукур, хар тарафлама иктисодий-техник тахлилдан кейин уларни аниклаш, топиш мумкин булади.
Захиралар хар хил белгиларга караб гурухларга ажратилиши мумкин. Улар, энг аввало, тупланиш жойига кура, ички ишлаб чикариш ва ташки резервларга ажралади.
Ташки резервларга тармоклар буйича резервлар, регионал (худудий) ва табиий-экологик резервлар киради.
Резервлар сафарбар этилиши муддати буйича жорий ва истикболли резервларга ажралади.
Резервларни ишлаб чикариш жараёнларининг элементлари буйича хам гурухларга булиш мумкин. Бундай резервларга мехнат, моддий ва асосий фондлардан фойдаланиш резервлари киради.
Корхона ёки тармок фаолиятини тахлил этиш учун резервларни иккига булиб куриш мумкин:

    1. ташкилий-техникавий резервлар;

    2. ижтимоий-иктисодий резервлар.

Юкорида келтирилган барча резервлар, яъни фойдаланилмаётган имкониятларни сафарбар этиш, ишга солиш хамда шу асосда таннархни кескин пасайтириш учун бир катор омиллардан кенг фойдаланиш ва уларни хисоблаб чикиш керак. У ишнинг методикаси, усулини “Корхоналар фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш ва бошкариш” фани буйича маърузаларда, амалий машгулотларда чуккуррок ва хар томонлама тушунтириб берилади.
Махсулот таннархини режалаштириш мехнат, моддий ва молиявий маблаглардан окилона фойдаланиш асосида ишлаб чикаришнинг юкори самарадорлигига эришишга каратилгандир. Таннарх режаси куйидаги булимларни уз ичига олади:

  1. Махсулот таннархини пасайтириш режаси;

  2. Махсулот таннархини калькуляциялаш;

  3. Ишлаб чикариш харажатлари сметаси;

  4. Товар ва сотиладиган махсулот таннархининг хисоби.

Таннарх режаси, икки боскичда ишлаб чикилади. Биринчи боскичда, энг аввало, хисобот йилида режаларнинг бажаралиши тахлил этилади, махсулот таннархини пасайтириш, фойда ва рентабелликни ошириш резервлари аникланади ва аникланган резервлардан фойдаланиш тадбирлари белгиланади, режа лойихаси ишлаб чикилади. Иккинчи боскичда эса режанинг узил-кесил лойихаси ишлаб чикилади ва бу режа топшириклари корхона булимларига етказилади.
Махсулот таннархи ва уни пасайтириш топшириклари давлат ва корхона режасида юкоридан белгиланмайдиган, аксинча, корхоналарнинг узида хисоб килинадиган курсаткич хисобланади. Шунга карамай, махсулот таннархи саноат курсаткичларидан бири булиб колаверади. Чунки саноат махсулоти таннархини пасайтириш ишлаб чикаришнинг рентабеллик даражасини ошириш резервларидан бири хисобланади. Махсулот таннархи канчалик паст булса, албатта, бошка шарт-шароитлар бир хил булган холда (масалан, худди уша махсулотнинг нархи баркарор булганда) уни сотишдан келган фойда хам шунчалик куп булади.



Download 38,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish