“Ижарага олувчи”дан коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ хизматлар ҳақини ўз вақтидатўланишини талаб қилиш.
меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи ва ҳ.к) бўйича "Ижарага олувчи" билан алоҳида шартномалар тузиш;
коммунал авария ҳолати юзага келганда (“Ижарага олувчи”нинг айби бўлмаса) таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан амалга ошириш;
- ижарага олинган худудда “Ижарага олувчи” томонидан ноқонуний қурилиш ишларини олиб бормаслик, кўчмас объектларни жойлаштирмаслик ҳамда саноат зонасида ётоқхонаташкил этмасликни назорат қилиш.
ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ЁКИ БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга ва шартнома шартларини. бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди. • х
Мазкур шартномага мувофиқ ижара даври мобайнида инвестиция мажбуриятлари бўйича ўзгартиришлар киритилмайди (4-иловага мувофиқ).
Ушбу шартномага киритилган хар кандай ўзгартириш ёки қўшимчалар тарафларнинг ёзма шаклда расмийлаштирилган ва тарафлар томонидан имзоланган ҳамда муҳр қўйилган тақдирда ҳақикий ҳисобланади.
Мазкур шартномани бекор килишга карор килган тараф иккинчи тарафга бир ой олдин хат билан билан ёзма билдиришнома юбориши шарт.
Шартномани муддатидан олдин бекор қилишга тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган асосларга кўра йўл қўйилади. Тарафлар ўртасида шартнома белгиланган тартибда бекор қилинганда, “Объект”га киритилган инвестициялар (ажратиб олинадиган мулклардан ташқари) “Ижарага олувчи”га қайтарилмдйди ва компенсация тўланмайди.
Мазкур шартномани бекор қилишга қарор қилган тараф иккинчи тарафга бир ой олдин хат билан ёзма билдиришнома юбориши шарт.
“Ижарага олувчи” томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар уч ой муддат ичида бажармаганда, "Ижарага берувчи" уч ой муддат ўтганидан кейин 10 кун муддат ичида шартномага ўзгартириш ёки бекор қилиш гўғрисида "Ижарага олувчига” ёзма таклиф’ киритади. “Ижарага олувчи” мазкур таклиф бўйича бир ой муддат ичида тегишли жавобини бермаган тақдирда “Ижарага берувчи” шартномани бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш хуқуқига эга.