67
Фортепиано, доира чолғулари ҳамда металлофон, бубен, қўнғироқча
каби болалар
чолғулари билан таништириш, улар ижросидаги куйлардан баҳраманд қилиш.
Марш, рақс, қўшиқ ҳақида илк тушунчалар ҳосил қилиш.
Ўқув йили охирида бола:
- айрим чолғу асбобларида чалиш усулларини билади;
- айрим чолғу асбобларини овоз тембридан фарқлай олади;
- болалар чолғуларидан ташкил топган оркестрда каттталар ёрдамида иштирок эта
олади;
- ўз ҳаракатларини мусиқага мослай олади.
- хор бўлиб, ансамбл ва якка ҳолда куйлайди;
- фортепиано, доира, карнай чолғу асбобларини кўриниши ва овозидан
фарқлайди, номларини билади;
4-5 ёшли болалар билан ўтказиладиган эрталиклар
Эрталиклар
Ўтказиш вақти
1
Меҳржон
байрами
25-октябь-5 ноябрь
2
Арча байрами
25-декабрь-30-декабрь
3
Онажонлар байрами
5-7 март
4
1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя ҳилиш куни 1-июнь
Ўйин фаолияти
Воқеабанд–ролли ўйинлар. Ўйин мазмунини бойитиш ва ривожлантириш бўйича
олиб бориладиган ишни давом эттириш: билвосита раҳбарлик
методларидан фойдаланган
ҳолда, болаларни мустақил тарзда ўйин ғояларини яратишга олиб келиш.
Тарбиячи билан бирга ўйналадиган ва 2
–3 та ролни ўз ичига олган ўйинларда бирлаша
олиш, ролларни бўлиш (она, ота, болалар), ўйин ҳаракатларини бажариш, қоидаларга ва
умумий ўйин ғоясига мос тарзда ҳаракат қилиш кўникмаларини такомиллаштириш.
Ўйин учун зарур нарсаларни ва анжомларни танлашга ўргатиш.
Мактабгача ёшдаги болаларда воқеабанд
–ролли ўйинда қурилиш материалларидан
яратилган қурилмалардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш. Болаларни турли
мураккабликдаги тузилмаларни қуришга ундаш (масалан,
бир неча машиналар учун гараж,
2
–3 қаватли уй, машиналар ёки поездлар ўтиши учун мўлжалланган, икки йўналишда
ҳаракатланадиган кенг кўприк ва б.)
Болаларни нима қуриш ҳақида келишиб олишга, материалларни ўзаро бўлиб олишга,
ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ва биргаликдаги уринишлар орқали натижага эришишга
ўргатиш.
Болалар ўртасидаги дўстона
муносабатларни тарбиялаш, ўртоқларининг манфаатлари
билан ҳисоблашиш кўникмаларини ривожлантириш.
Болаларнинг рол танлашда, ғояни ишлаб чиқиш ва
амалга оширишда, анжомлардан
фойдаланишдаги мустақил ҳаракат соҳаларини кенгайтириш; ўйновчиларнинг
катталар
касбий фаолиятини мушоҳада қилишлари ҳисобига ижтимоий муносабатларни
ривожлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: