119
Дарахт ва буталар баргсиз, ҳаракатсиз ҳолатда. Ҳашаротлар ҳам, улар билан
озиқланувчи қушлар ҳам йўқ. Улар иссиқ ўлкаларга учиб кетишган. Қишлаб қолувчи қушлар
ўт-ўланларнинг уруғларини ва ўсимликларнинг меваларини, одам яшаб турган жой олдидаги
овқат қолдиқларини ейдилар. Одамлар қушларни боқиб турадилар.
Ёввойи ҳайвонларнинг баҳор давридаги ҳаёти ва табиатга мосланганлиги билан
болаларни таништиришни давом эттириш, улар уйқудан уйғонадилар, дам олиш ҳолатидан
чиқадилар, туллайдилар, жой қурадилар...
Ҳайвонларнинг ривожланиши ҳақидаги билимларини кенгайтириш. Қушлар ин(уя)
қуради, тухум қўяди, болалайди, балиқлар уруғ
қўяди ва болалайди.
Болаларни аквариумда боқиладиган балиқларнинг тана тузилиши ва ҳаракатлари,
буларнинг ҳаммаси ҳаётга мослашиш белгилари эканлиги билан таништириш. Балиқларнинг
танаси, шакли, ҳажми, кўзлари ва оғзининг тузилишини ажрата билишга, бу хусусиятларни
уларнинг хатти-ҳаракти, хусусиятлари(яшаш жойи, ҳаракат усули, овқатланиши) билан
қиёслашга ўргатиш.
Болаларда баҳор ҳақидаги умумлашган тасаввурни шакллантириш: Кунлар иссиқроқ
бўлади, қуёш равшанроқ ёритади, қор ва музлар эрийди, ўтлар, наврўзгуллар пайдо бўлади,
куртаклар тўлишади ва биринчи гуллар, япроқлар пайдо бўлади. Жониворлар уйқудан
уйғонади(ҳашаротлар, ҳайвонлар), учиб кетган қушлар қайтиб келиши ҳақидаги
тушунчаларини кенгайтириш.
Болаларга ўзларига таниш уй ҳайвонлари, уларнинг ёз фаслидаги ҳаёти ҳақидаги
болалар билимларини аниқлаш, улар ҳақида умумлашган тасаввурни мустаҳкамлаш. Қандай
белгилар асосида у ёки бу ҳайвон уй ҳайвони гуруҳига кириши ҳақида болалар билимларини
аниқлаш. Ҳайвон ва паррандаларнинг инсон учун фойдали томонлари ҳақидаги
тасаввурларини аниқлаш. Уларни парвариш қилишга ўргатиш.
Болалар билан ҳайвонларнинг ўсиши ва ривожланиши ҳақидаги тасаввурларини
кенгайтириш. Қушлар, ҳайвонларнинг болалари жуда нозик туғилиши, улар кўп жиҳатдан
катта ҳайвонлардан фарқ қилиши ҳақида суҳбатлашиш. Кичик ҳайвон ёки парранда кўпинча
юнг ёки пат билан қопланмаган, кўзи юмуқ, мустақил юра олмайдиган ва овқатлана
олмайдиган бўлади. Ота-оналари улар ҳақида ғамхўрлик қилишлари, иситишлари,
овқатлантиришлари, душманлардан қўриқлаши, овқат излаб топиш, юриш, учиш, тирмашиб
чиқиш ва сакрашга ўргатишлари ҳақидаги тушунчаларини аниқлаш ва кенгайтириш
Балиқлар балиқчалари ҳақида ғамхўрлик қилмайдилар. Балиқларнинг балиқчалари мустақил
равишда овқат излайдилар, душманлардан яширинадилар.
Ёввойи ва қўлга ўргатилган ҳайвонларни таний олишга болаларни ўргатиш. Қандай
белгилари билан улар у ёки бу гуруҳга тааллуқли бўлишини тушунтириш.
Ёз фасли ҳақида умумлашган тасаввурни шакллантириш: илиқ, иссиқ, ёмғир ёғади,
момақалдироқ бўлади. Ҳашаротлар кўп. Ҳайвонлар фаоллашадилар, болалайдилар.
Ўсимликлар гуллайди, етилади, хосил беради.
Ёз фаслида полиз, боғ ва далаларда мевалар пишиши, айрим сабзавотларнинг ер остида
мева тугиши ва пишиши(картошка, сабзи, ерёнғоқ) ҳақида маълумот бериш, меваларни
меваси ҳидидан ажратишга ўргатиш, сабзавот ва меваларни инсон организмига таъсири ва
фойдаси ҳақида болаларга тушунтириш ҳамда уларни қандай истеъмол қилиш ҳақида
суҳбатлашиш.
Do'stlaringiz bilan baham: