Катталик. Узунлиги, кенглиги ҳар хил бўлган бир неча предметни (10 тагача) бир-
бирининг устига узунлиги, кенглигига, қалин-юпқалигига кўра ортиб ва камайиб борадиган
тартибда қўйиб қиёслашни ўргатиш (энг кенг, торроқ, яна торроқ, энг тор лента).
Предметлар қандай тартибда териб чиқилганини тушунтириб беришга ўргатиш.
Турли узунликка, кенгликка, баландликка эга предметларни кўпайиб бориш ёки
камайиб бориш тартибида (10 тагача бўлган предметлардан фойдаланиб) териб чиқишга
ўргатиш, масалан: баланд, паст, янада паст, янада пастроқ, энг паст.
Бутунни 2 та, 4 та тенг қисмга бўлишни, бутун билан қисмни таққослашни
ўргатиш.
Шартли ўлчов билан таништириш. Таққосланаётган предметлардан бирига тенг бўлган
ўлчам ёрдамида иккита предметни узунлиги (кенглиги, баландлиги) га қараб таққослашга
ўргатиш.
Нарсаларни кўз билан чамалаб, миқдори, катталиги (узун (қисқа), кенг (тор), энли
(энсиз), баланд (паст), қалин (юпқа)) каби намуна ва унга тенг бўлган болалар учун таниш
нарсалар ёки ҳаракатлар натижасида қиёсланувчи нарсаларнинг ўлчамини аниқлашга
ўргатиш.
Геометрик шакллар. Шакллар ҳар хил ўлчамда бўлиши мумкинлиги ҳақида тасаввур
ҳосил қилиш (катта доира - кичик доира, катта квадрат – кичик квадрат).
Шакллар ва унинг айрим белгилари ҳақида тасаввур ҳосил қилиш: Масалан,
тўртбурчакнинг 4 та бурчаги ва 4 та томони (тўртбурчакнинг турли кўринишлари мисолида)
бор.
Болаларнинг шар, куб, цилиндрлар ҳақидаги тасаввурларини мустаҳкамлаш ва улар
ёрдамида турли мавзуларда лойиҳалар яратиш.
Доира ва овал шаклини фарқлашга доир турли машқларни бажартириш.
Қуршаб турган нарсалар орасидан таниш бўлган геометрик шаклларни топа олишга
ўргатиш: Масалан, лаган, нон доирага ўхшайди; столнинг усти, девор, эшик ва деразалар
тўртбурчакка, рўмолча квадратга, қизчалар бошидаги рўмол учбурчакка, стакан цилиндрга
ўхшайди ва ҳакозо.
Учбурчак ва тўртбурчаклардан турлича катта ўлчамдаги нарсалар ва шакллар тузиш.
Турли геометрик шакллар тўпламидан ҳар хил ўйинлар ўйнаш, махсус шакллар
тўпламидан фойдаланиб, намунадаги нарсаларни ясашни ўргатиш.
Таёқчалардан тўғри тўртбурчак, квадрат, учбурчак ясашга, бу шакллардан
фойдаланиб турли нарсалар ясашга ўргатиш.
Таёқчалардан ҳосил бўлган геометрик шакллардан бир нечта таёқчани олиш усули
билан кўринишини ўзгартиришга доир муаммоли вазифаларни ҳал этишни ўргатиш.
Махсус фигуралар тўпламидан фойдаланиб, намунадаги қисмлардан ташкил топган
шакл-силуэтлар ҳосил қилишга ўргатиш.
Лабиринтлар ва уларнинг ечими билан таништириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |