Аппликация. Аппликацияга қизиқишни ривожлантириш, бунда турли тасвирий
ифодаларни яратишга, аппликация имкониятларидан кенгроқ фойдаланишга эътибор бериш.
Болаларни қайчини тўғри ушлаш ва қирқиш (кўндалангига кенг ва тор тасмачалар қирқиш,
улардан турли ифодаларни ҳосил қилиш: зина, девор, ўриндиқ, дарахт, бутоқ ва б.); ўсимлик
ва геометрик шакллардан квадрат, доира нақшлар ҳосил қилиш ва уларни елимлаш.
Бурчакларини доира шаклида қирқиш йўли билан квадрат ва тўғри бурчакдан доира
қирқишни ўргатиш (сабзавотлар, ҳўл мевалар, гуллар ва б.). 2-3 тайёр шаклларнинг
қисмларини қўйиб чиқиш ва елимлаш (уйча, қўзиқорин). Рангларига қараб навбати билан
думалоқ ва ясси шаклларни ёнма-ён ёпиштириш (пирамида, маржон). Болаларни жамоа
таркибида ишлашга ўргатиш.
Қоғоздан тўртбурчак ва тўғри бурчакли тўртбурчак кесиб олиш, тўртбурчакни
диагонал бўйлаб кесиш натижасида турли шакллар (қайиқ, уй) ҳосил қилиш, доирани икки
ва тўртга бўлиб ярим ва чорак айлана ҳосил қилиш, мазкур бўлакларни елимлаш натижасида
2-3 шакл вужудга келади (қўзиқорин, вагон).
Жамоавий меҳнат маҳсулотларини яратишга ўргатиш (яшнаб турган боғ). Қирқиш ва
ёпиштириш малакаларини мустаҳкамлаш.
Нақш, сюжет ва нарса тимсолларини яратиш билан ўз таассуротларини гавдалантириш.
Қуриш-ясаш. Болаларнинг қуриш-ясаш материалларини фарқлаш ва номларини
билишга оид лаёқатларини ривожлантиришни давом эттириш, болаларга қуриш-ясаш
жараёнида ушбу материалларнинг қуриш-ясаш хусусиятлари (шакли, катталиги,
пишиқлиги)ни ҳисобга олиб фойдаланишни ўргатиш (ғиштча, узун ва қисқа пластина,
ғўлача, призма).
Қуриш-ясаш намуналарини таҳлил этиш, асосий қисмларини фарқлаш, уларнинг катта-
кичиклиги ва ҳажмига мослаб уйғунлаштиришни билиш (паст уй ва унинг девори, томи).
Бирор объектнинг турли конструкцияларини амалга оширишни ўргатиш, умумий ва
турли жиҳатларини ажратиш, қиёслаш, қурилишнинг баландлиги, узунлиги ва кенглигини
мустақил ўлчаш, болаларга тарбиячи томонидан берилган кўрсатма (худди шундай гараж
қур, фақат кенгроқ бўлсин) асосида қуриш-ясаш тамойилларига риоя қилишга ўргатиш.
Қоғоздан конструкциялар ҳосил қилишга ўргатиш (қоғоз варағининг қоқ ўртасидан
буклаб, икки четини бир-бирининг устига текис қилиб устма-уст қўйиш ва шаклнинг асосий
қисмига деталларни ёпиштириш, табиий материал (бутоқ, япроқ, тухум пўчоғи)дан елим ёки
пластилин ёрдамида ёпиштириш йўли билан турли конструкциялар ҳосил қилиш).
Болаларни ўйинчоқ ҳажмига мувофиқ қуриш-ясаш ишларини амалга оширишга ва
уларни ўйнашга ўргатиш (айиқча учун ётоқ жойи).
Асосий шаклга деталлар (уйча ва автобус)ни ёпиштирган ҳолда, қоғоз варағини икки
тенг қисмга букишни машқ қилиш (уйча, автобус).
Турли рангли деталлардан фойдаланиб, майда ва йирик қуриш-ясаш материалларини
қўллаган ҳолда қуриш-ясаш ишларини амалга оширишга ўргатиш.
Табиий материаллардан турли нарса-буюмлар тайёрлаш, уларнинг қисмларни
мустаҳкамлаш учун пластилин ва елимдан фойдаланиш (қайиқча, қалпоқча).
Do'stlaringiz bilan baham: |