Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Ўқув йили охирида бола:
- 2-3 хил дарахт ва 2-3 хил ўсимликнинг номини билади; 

йил фасллари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари (ёзнинг иссиқ, 
қишнинг совуқ эканлиги) тўғрисида тасаввурга эга бўлади; 


70 

эрталаб, кундузи, кечқурун, кечаси сўзларининг маъносини ҳамда 
катталар ва болалар сутканинг турли вақтларида қандай ҳаракат 
қилишларини тушунади;

уй ва ёввойи ҳайвонлар боласининг номини айта олади;

ҳайвон ва қушларни ажратади. 
 
Ижод 
Тасвирий фаолият 
(3-4 ёш) 
Расм. Болани расм чизишга қизиқтириш, атроф-олам ҳақидаги 
тасаввур ва таассуротларини тасвирлашга ўргатиш. Йил давомида 
боланинг ранглар (қизил, кўк, сариқ, яшил, оқ, қора) ҳақидаги 
тушунчаларини аниқлаш ва мустаҳкамлаб бориш. 
Болага қалам ва мўйқаламни тўғри ушлашни ўргатишда давом этиш. 
Қаламни бош, ўрта ва кўрсаткич бармоқ билан учи очилган жойдан 
юқорироқдан, мўйқаламни темир билан қопланган қисмидан юқорироқ 
жойидан (ёғоч қисмидан) тўғри ушлаган ҳолда бармоқларини сиқмасдан, 
қоғоз сатҳида эркин, бемалол ҳаракатлантириб расм солиш, турли 
кўринишдаги горизонтал, вертикал, тўлқинсимон, эгри чизиқларни чизиш,
доғларни суркаб юбормаслигига алоҳида эътибор бериш.
Болада расмни (қалам ва мўйқалам билан) бўяш малакасини таркиб 
топтириш. Қаламни қаттиқ босмай бир текисда ҳаракатлантириб 
юқоридан-пастга, чапдан-ўнгга ёки қиялатиб; мўйқаламда эса тукларини 
фақат бир тарафга йўналтириб юқоридан, чапдан ўнгга узиб-узиб бўяш. 
Мўйқаламга етарли бўёқни суркаш, ортиқчасини сувли идиш четига 
суриб, сиқиб ташлаш; бошқа рангдан фойдаланиш учун мўйқаламни сувли 
идишга солиб яхшилаб ювиш. Мўйқаламни қоғоз салфетка ёки дока 
бўлакчаси ёрдамида қуритишга одатлантириш. 
Болани рангли қалам ва мўйқаламда кетма-кет такрорланиб келувчи 
ҳаракатларни тасвирлаётганда сўз ва ўйинга боғлаб (“Томчи томар – чак-
чак”, “Барг тўкилар – шитир-шитир”, “Қор ёғади – гуп-гуп”) 
ифодалашга ўргатиш. 
Доира ва квадрат шаклларни тасвирлаш бўйича тушунча бериш. Қўл 
сезгиси ва кўз билан чамалаш кўникмасини таркиб топтириш: болага 
турли ҳажмдаги (катта-кичик) квадарт ва доира шаклларни қўлида ушлаб 
кўриш, квадратнинг томонлари бўйлаб қўлни юргизиш, бурчакда тўхтаб, 
яна давом этишни; доира (ёки копток)нинг силлиқ сатҳи бўйлаб айланали, 
оҳиста, сирғалувчи ҳаракат орқали шакл ва мутаносибликни ҳис қилиш, 
чамалаш малакасини ҳосил қилиш. 
Доирадан – катта-кичик совун кўпиклари, рангли пуфаклар, копток, 
олма; квадратдан – дастрўмол чизишни ўргатиш.
Болани расмда ранглардан тўғри фойдаланишга, турли нарсалар ёки 
табиат ҳодисалари (қуёш – сариқ, арча – яшил, қор – оқ)ни тасвирлаш учун 
мувофиқ ранг танлашга ўргатиш. Ранг танлашга қийналаётган болага 
ёрдам бериш. 


71 
Табиат гўзаллиги (кўм-кўк осмонда оппоқ булутлар, чарақлаб турган 
қуёш); фаслларнинг ўзгариши: кузда ранг-баранг япроқлар; қиш фаслида 
қор бола, қор парчаси; баҳор фаслида гуллар, камалак; ёзда ўрик, олча, 
олмаларни тасвирлашга ўргатиш. Мураккаб бўлмаган воқеабанд расмлар 
чизиш (“Ўтлоқда сариқ ва қизил копток”).
Хоҳишига кўра ўйинчоқ ва турли табиат манзараларини чизиш, жамоа 
билан ишлашга ўргатиш (“Кўм-кўк майсалар ва гуллар”). 
Табиий бўёқлар (лавлаги, ўсма, сабзи, турп суви)дан фойдаланган 
ҳолда ноанъанавий усулларда (бармоқлар, кафтлар, тайёр шакллар 
асосида) расм солишга қизиқтиришни давом эттириш. 
Тасвирий фаолиятда фойдаланиладиган иш қуролларига эҳтиёткорлик 
билан муносабатда бўлишга одатлантириш.
Расм чизишда қоматни тўғри тутишни шакллантиришга (эркин 
ўтириш, қоғоз варағи устида бошни жуда паст эгилтирмаслик), бармоқ 
ва қўл ҳаракатларини ривожлантиришга доимо эътибор бериш. Қалам, 
мўйқалам ва бўёқлардан фойдалангач, қўлларини тозалаб ювиш ва сувдан 
тўғри фойдаланишга одатлантириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish