Жонли табиат. Болани ўсимлик ва жониворлар ҳаётидаги айрим
ҳодисалар билан таништириш.
Болани дарахт, гул ва ўт-ўланни фарқлашга ўргатиш. Ўсимликларни
эҳтиётлаш, дарахт шохини эгиб синдирмаслик, гулларни, ўтларни пайҳон
қилмасликни тушунтириш.
Болани сабзавотлар (помидор, бодринг) ва мевалар (олма, ўрик,
гилос)нинг ташқи кўриниши, номи, таъми билан таништиришда давом
этиш. Уларни аслига қараб ва расмлардаги тасвири асосида фарқлаш
кўникмасини таркиб топтириш.
Расмда акс эттирилган ҳайвон (мушук, кучук, сигир ва бузоқча) ва
паррандалар (товуқ ва жўжалар)ни кўрсатиш, уларнинг номларини тўғри
айтиш, овозига тақлид қилишга ўргатиш. Боланинг эътиборини
жониворлар танасининг асосий қисмларига, ўзига хос фарқловчи
белгилари, ҳаракати (ҳайвонлар - юради, қушлар - учади)га қаратиш.
Ҳайвонларга нисбатан ғамхўр бўлишга, уларни парваришлашга ўргатиш.
Майдончага учиб келувчи қушлар билан таништириш, уларнинг хатти-
ҳаракатини кузатиш (учади, дарахтга қўнади, чўқийди).
Сайрда бола билан капалакни кузатиш, капалакнинг чиройли,
нозиклигини тушунтириш.
Табиат бурчагида аквариумдаги балиқни кузатиш ва бола билан у
ҳақида суҳбатлашиш.
47
Ўқув йили охирида бола:
-
табиат ҳодисаларини кузатади;
-
кун ва тунни ажрата олади;
-
ҳаводаги ўзгаришларни ажратади (масалан, қор ёғаётганда
ташқарига чиқишни хоҳлайди, ёмғир ёғаётганда соябонни олади);
-
уй ҳайвонларининг номларини билади, уларнинг овозларига тақлид
қилади;
-
ўсимлик ва дарахтларни фарқлайди.
Ижод
Тасвирий фаолият
(2-3 ёш)
Расм. 2 ёшли болани бадиий асар мазмуни бўйича ишланган
иллюстрациялар ва табиат манзаралари тасвирланган чиройли расмларни
томоша қилиш орқали тасвирий фаолиятга қизиқтириш, улардан
завқланиш каби ҳиссий идрокни таркиб топтириш мақсадга мувофиқдир.
Расм машғулотларида болани қумдан ва табиий бўёқлар (лавлаги,
ўсма, сабзи, турп суви)дан фойдаланиб – бармоқлар, кафтлар, тайёр
шакллар, иплар, пахтали таёқчалар орқали расм чизишга ўргатиш мумкин.
Ноанъанавий усулларни қўллаш боланинг қизиқиб, завқ билан расм
солишига ёрдам беради.
Бола бу ёшда қалам билан чизишга табиий равишда қизиқади;
нарсаларни ранги, ҳажми, шаклига кўра идрок қила бошлайди. Эндиликда
уни аста-секин оғзаки кўрсатма ва намуна бўйича тасвирий фаолият
машқига ўргатиб бориш мумкин.
Болани қоғоз, қалам ва ранглар (қизил, сариқ, кўк, яшил) билан
таништириш, қаламни тўғри (бош, ўрта ва кўрсаткич бармоқ билан учи
очилган жойдан юқорироқдан) ушлаш, расм чизиш ва бўяшни ўргатиш.
Кичкинтойнинг қалам ёрдамида доиралар, узун-қисқа, тўғри-эгри,
тўлқинли чизиқлар чизишини рағбатлантириш. Ўйин тарзида чизаётган бу
чизиқларни маъноли расм чизишга йўналтириш: қисқа чизиқларни кетма-
кетликда чизиб – майсалар; доирадан – копток, бўғирсоқ чизиш
мумкинлиги ҳақида тушунча бериш. Болани чизган расмлари ҳақида
сўзлаб беришга ундаш, қайси ранглардан фойдаланганлигини сўраш ва
ранглар номини тўғри айтишга ўргатиш.
Мўйқалам билан таништиришда, мўйқаламни темир билан қопланган
қисмидан юқорироқ жойидан (ёғоч қисмидан) ушлашга, қалам ва
мўйқаламни бир-биридан фарқлашга ўргатиш. Бўёқ билан ишлашнинг
техник усулларини: мўйқаламнинг тукини сув солинган идишга ботириб,
бўёқ устига бир томчи томизиш, сўнгра бўёқни мўйқаламнинг туки билан
аста-секин аралаштириш, мўйқаламдаги ортиқча бўёқни сувли идиш
четига суртиб туширишни тўғри ўргатиб бориш.
Болани чизиқ, доғ ва тасвирлар орқали атроф-борлиқдаги мавжуд
товушларни англаш ва фарқлашга (ёмғир ёғмоқда – “чак-чак”, қадам
товушлари – “тўп-тўп”); мустақил чизишга ва тарбиячи билан
48
биргаликда оддий мавзули расмлар ( “Чиройли қизил копток”, “Қор бола”,
“Чарақлаб турган қуёш”, “Бўғирсоқ йўлакча бўйлаб юмаламоқда”)ни
солишга ўргатиш .
Расм чизишда қоматни тўғри тутишга ўргатиш ( эркин ўтириш, қоғоз
варағи устида бошни жуда паст эгилтирмаслик). Бармоқ ва қўл
ҳаракатларини ривожлантириш.
Тасвирий фаолиятда фойдаланиладиган иш қуролларига эҳтиёткорлик
билан муносабатда бўлишга одатлантириш. Бола қалам, мўйқалам ва
бўёқлардан фойдалангач, қўлларини тозалаб ювиши ва сувдан тўғри
фойдаланишига доимо эътибор бериш.
Do'stlaringiz bilan baham: |