Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг аҳоли фаровонлигини оширишдаги аҳамияти


Иш билан банд аҳоли сони динамикаси1



Download 264,41 Kb.
bet15/17
Sana22.07.2022
Hajmi264,41 Kb.
#835735
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
2 5224701782847917082

Иш билан банд аҳоли сони динамикаси1








Ўлчов бирлиги



Январь-декабрь

Олдинги йилнинг январ-декабр
ойларига нисбатан % да

2011
йил

2012
йил

2011
йил

2012
йил



















Иш билан банд аҳоли сони

минг киши

11919,1

12223,8

102,5

102,6

мулкчилик шаклига кўра:
















давлат

%

19,9


19,3


х


х


нодавлат

%

80,1

80,7

х

х

соҳалар бўйича:
















саноат

минг киши

1563,7


1589,7


101,6


101,7


қурилиш

минг киши

1093,4

1130,3

102,7

103,4

қишлоқ ва ўрмон хўжалиги

минг киши

3239,4

3330,0

103,6

102,8

транспорт ва алоқа

минг киши

619,9

636,3

102,7

102,6

савдо ва умумий овқатланиш

минг киши

1283,4

1329,4

103,2

103,6

уй-коммунал хўжалиги

минг киши

417,5

428,3

104,2

102,6

соғлиқни сақлаш, жисмоний
тарбия ва спорт

минг киши

908,5

924,1

101,6

101,7

таълим, маданият, санъат,
фан хизсатлари

минг киши

1636,9

1642,9

101,7

100,4

молия, кредитлаш ва суғурта

минг киши

67,7

67,8

102,1

100,1

бошқалар

минг киши

1088,7

1145,0

101,0

105,2

Жадвал маълумотларидан иш билан банд бўлган аҳоли сонининг ўтган йилга нисбатан 2,6 фоизга ортганлигини кўришимиз мумкин. Маълумотлар шуни кўрсатадики, айнан аҳолини иш билан таъминлашда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг улуши анча юқори кўрсаткичга эга. 2013 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича статистик маълумотлари шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда айни пайтдаги ҳақиқий ишсизлик даражаси 4,9 фоизга тенг. Биз биламизки, ишсизлик даражасининг ортиши ялпи ички маҳсулотни ишлаб чиқаришга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Шу сабабли,





1 Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган
аҳолининг иш билан таъминланганлик даражасининг ортиши ялпи ишлаб чиқаришнинг ҳам ўсишига олиб келади.
Шу ўринда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги улушига эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Бандлик
80


70


60

50


40

30


20

10


0
2000 й. 2001 й. 2002 й. 2003 й. 2004 й. 2005 й. 2006 й. 2007 й. 2008 й. 2009 й. 2010 й. 2011й. 2012й.


6-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги улуши1

Жадвал маълумотларига назар ташласак, йиллар бўйича кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг бандликдаги улуши ортиб бориш тенденциясига эга эканлигини кўришимиз мумкин. Жумладан, 2012 йилда бу кўрсаткич 75,7 фоизга эга эканлигини кўришимиз мумкин.


Дастурни рўёбга чиқариш доирасида 2012 йилда бўш турган ва янги ташкил этилган иш ўринларига 487,3 минг киши ишга жойлаштирилди, улардан 215,7 минг нафари аёллар, 347 минг нафари қишлоқ туманларида яшовчилардир. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан ишга жойлаштирилганларнинг кўпчилигини биринчи марта иш
1 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.
қидираётганлар, шунингдек, ўз хоҳишига кўра ва корхоналар қайта ташкил қилиниши қамда тугатилиши муносабати билан ишдан бўшаганлар - 241,9 минг киши, касбий маълумотга эга бўлган шахслар - 214,9 минг киши, 30 ёшгача бўлган ёшлар - 262,1 минг кишини ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда ҳудудий бандлик дастурларининг амалга эширилиши натижасида яратилган иш ўринлари сони кўпаймоқда. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга ёрдам беради.
    1. Аҳоли турмуш даражасини оширишда касаначиликни ривожлантириш истиқболлари


Тадбиркорликнинг турли йўналиш ва кўринишлари мавжуд. Касаначилик ҳам тадбиркорликнинг бир кўриниши сифатида аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг даромадларини кўпайтириш, фаровонлигини ошириш учун асосий омиллардан биридир. Шу туфайли ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган махсус фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Бу борада мамлакатимизда 2006 йилдан бошлаб янги босқичга қадам қўйилди. Президентимизнинг 2006 йил 5 январда имзо чеккан “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ -3706-сонли Фармони ушбу соҳани янгидан шакллантириш ва ривожлантиришнинг маъёрий ҳуқуқини яратиш борасида сезиларли ҳужжат бўлди. Мазкур фармонни амалга ошириш чораларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январда 4-сонли қарори қабул қилинди. Шу қарор билан “Касаначилик тўғрисида Низом” қабул қилинди. Буларнинг ҳаммаси касаначиликни янги мазмунда ривожлантиришга қаратилган тадбирлардир.
Касаначилик деганда эса, иш берувчининг буюртмасига асосан шартнома асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатишни ўзининг уй хўжалигида ташкил қилиш билан боғлиқ фаолият тушинилади. Касаначилик касаначи билан иш берувчи ўртасидаги муносабатга асосланади. У ҳолда иш берувчи ким? Иш берувчи деганда касаначи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначи учун ишлаб чиқариш биносини белгилайдиган, уни асбоб ускуналар, жиҳозлар, материаллар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари билан таъминлайдиган, бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва унга ҳақ тўлайдиган юридик шахс тушунилади.
Касаначиликни ривожлантириш чора-тадбирларига бағишланган фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларда таъкидланишича, йирик саноат корхоналари билан касаначилик ўртасида кооперация алоқаларининг мустаҳкамланиши оила бюджети даромадларини оширишдек муҳим муаммони ҳал этади, иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини кескин қисқартириш ва фаол қисмини ишлаб чиқаришга жалб этиш имконини беради. Айни пайтда касаначилар иш стажини ҳисоблаш, уларга пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича нафақалар тайинлаш ҳуқуқи таъминланади.
Мамлакатимизда бозор муносабатлари шакллана борган сари, унинг таъмойиллари ҳаётимизга кириб бориши билан ишсизлик тушунчаси кескинлашиб бораверади. Эркин рақобат ҳам бу жараённи кучайтирувчи омиллардандир. Буларнинг олдини олиш, меҳнатга қобилиятли аҳолини иш билан таъминлашни йўлга қўйиш ҳар қандай мамлакат раҳбариятининг асосий вазифаларидан бирига киради. Шу туфайли бизда ҳам ушбу ишни яхши йўлга қўйиш учун кескин чоралар кўрилмоқда. Шу жумладан, “Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномаси”нинг шакли ҳам тасдиқланди.
Корхона билан касаначилар ўртасидаги муносабатлар “Касаначилик тўғрисидаги Низом” асосида амалга оширилади. Таъкидланганидек, ушбу низом 2006 йилнинг 11 январдаги Вазирлар Маҳкамасининг 4-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу низомда касаначилар билан меҳнат шартномасини тузиш тартиби, уларга асбоб-ускуналар, жиҳозлар, инвентарлар, хом ашё, материаллар ва ярим тайёр маҳсулотлар бериш тартиби, маҳсулотларни олиб кетиш ҳамда бажарилган ишлар учун ҳисоб-китоб қилиш кафолатлари ва техник хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш, касаначилар ҳаражатларини қоплаш тартиби, уларни ҳимоя қилиш механизмлари, томонларнинг ўзаро жавобгарликлари каби масалалар кўзда тутилган. Ушбу низомда касаначининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари, касаначининг иш
вақти, дам олиш ва татил муддати, касаначиларни ижтимоий суғурта қилиш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, касаначиларнинг меҳнат хавфсизлиги каби муҳим масалалар ҳам ўз ифодасини топган. Шунингдек, низомда касаначилар меҳнатидан фойдаланадиган иш берувчиларга бериладиган имтиёзлар ва уларнинг қўлланилишини солиқ органлари томонидан назорат қилиш тартиби ҳам алоҳида кўрсатилган.
Мазкур фармон ва қарорлар республика аҳолисининг бандлиги, айниқса қишлоқ жойлардаги иш билан банд бўлмаган аҳолини уйда маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш ишларига жалб этиш учун ва улар даромадларининг барқарор ўсишини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда касаначиликнинг турли шаклларини кенг ривожлантириш, жумладан, унинг йирик саноат корхоналари билан кооперациясини кенгайтиришга устуворликни беришни таъминлайди. Бу тадбирлар амалга оширилса, иш берувчиларга реал рағбатлар ва имкониятлар яратилади.
Шу ўринда мамлакатимизда касаначилик учун яратилаётган имтиёзлар хусусида ҳам маълумотлар келтириб ўтиш жоиз. Ҳозирги кунда мамлакатимизда касаначиликни ташкил қилган корхоналар учун ҳам ва касаначилик билан шуғулланадиган аҳоли учун ҳам бир қанча имтиёзлар берилган. Бу имтиёзларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчида, товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йил 1 февралидан бошлаб беш йил муддатга, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинади.
Иккинчидан, агар корхоналар касаначиларга ишлаб чиқариш ва иш бажариш учун шартнома асосида асбоб-ускуналар ва жиҳозларни текин фойдаланиш учун берган бўлса, шу фойдаланиш даврида ушбу жиҳозлар учун мулк солиғидан озод этилади.
Учинчидан, касаначилар томонидан буюртмачи корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилган тақдирда, уй шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни қўшимча сертификатлаш ва стандартлаш талаб этилмайди.
Тўртинчидан, касаначилар фаолияти алоҳида текширилмайди. Уларнинг фаолияти буюртмачи-корхона қонунчиликда белгиланган тартибда текширилгандагина назорат қилувчи органлар томонидан текширилиши мумкин. Бундай ҳолат нафақат корхоналар, балки касаначилик билан шуғулланган ахолининг ҳам иқтисодий эркинлигини таъминлаш имконини беради.
Бешинчидан, касаначилик меҳнати билан шуғулланадиган шахслар меҳнат шартномаси бўйича ишларни бажариш учун истеъмол қилинадиган коммунал хизматларга аҳоли учун қўлланиладиган таърифлар бўйича қатъий равишда ўлчов асбоблари кўрсаткичлари асосида ҳақ тўлайдилар.
Олтинчидан, касаначи ўз уйида меҳнат қилишига қарамасдан ҳар йили меҳнат татилини ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда олишга ҳақли. Унинг муддати 15 кундан кам бўлмаслиги лозим. Меҳнат татилини бериш вақти ва навбати касаначи билан келишилган ҳолда иш берувчи томонидан тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилади.
Еттинчидан, касаначи пенсия ва барча ижтимоий тўловлардан корхонада ишлаётган ходимлар сингари фойдаланишга ҳақли. Уларга ёши бўйича пенсия тайинланади ва иш фаолиятида касал бўлиб қолган тақдирда ижтимоий нафақа олишга ҳам ҳақли.
Мазкур фармон, қарор ва бошқа меъёрий ҳужжатларда, касаначилар ва шартнома асосида ишлаётган корхоналарга, таъкидланганидек, бирқанча имтиёзлар берилган экан. Аммо ушбу имтиёзларни қўллашда хато ва камчиликларга йўл қўйилса, тегишли тарзда чоралар ҳам кўрилади. Хозирги пайтда суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш бўйича солиқ органлари томонидан амалга ошириладиган назорат тизими ҳам ишлаб чиқилган.
мониторинг қилиб кўришлари, ўзларининг имкониятларидан келиб, чиқиб касаначиликни қай даражада ривожлантириш мумкинлигин аниқлаб олишлари лозим. Бунда қайси соҳалар бўйича касаначиликни ривожлантириш мумкин, уни ташкил қилиш учун қанақа чора-тадбирлар кўриш кераклиги ва уларнинг ҳаражатлари қандай ва қайси манбадан қопланиши лозимлигини белгилаб олишлари ҳам бугунги кунда ўта муҳимдир.
Кўриб чиққанимиздек, касаначиликни ривожлантириш аҳолининг турмуш даражасини оширишда нафақат даромадлилиги жиҳатидан, ўз навбатида, бу соҳага берилаётган имтиёзлари билан ҳам алоҳида аҳамиятга эга ҳисобланади. Чунки соҳага имтиёзларнинг берилиши ҳам аҳоли даромадларининг ортишига ва ўз-ўзидан жамғармаларининг ҳам кўпайишига имкон беради.

Download 264,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish