ТAТУ Самарқанд филиали ТТКТ факултети Aхборот Хавфсизлиги йўналиши .
407-гуруҳ талабаси Расулов Фаёзнинг Киберхавфсизлик сиёсати фанидан
Мустақил иши
Бажарди: Расулов Ф
Текширди: Aчилов С
Мавзу : Киберхавфсизлик воситалари
РЕЖA :
Кириш
Заифликларни сканерлаш воситалари.
Рақамли криминалистика воситалари.
Суқилиб кириш тестлари (Penetrating testing).
Хулоса
Янги қабул қилинган «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонунга биноан, Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи деб белгиланди. Қонун билан ДХХга давлат ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг турар жойларига тўсқинликсиз кириш, уларни кўздан кечириш ва бошқа ҳуқуқлар берилди. Kun.uz ҳужжатнинг асосий нуқталари билан таништиради.
15 март куни «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 25 феврал куни қабул қилинган, Сенатда 17 март куни маъқуллаган. 40 та моддадан иборат мазкур қонун расман эълон қилинганидан 3 ой ўтиб, 2022 йил 17 июлдан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини президент белгилайди (10-модда), Давлат хавфсизлик хизмати эса киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Қонунда соҳадаги асосий тушунчаларга таъриф берилган. Унга кўра, кибержиноятчилик – ахборотни эгаллаш, уни ўзгартириш, йўқ қилиш ёки ахборот тизимлари ва ресурсларини ишдан чиқариш мақсадида кибермаконда дастурий таъминот ва техник воситалардан фойдаланилган ҳолда амалга ошириладиган жиноятлар йиғиндиси ҳисобланади. Кибермакон эса – ахборот технологиялари ёрдамида яратилган виртуал муҳитдир. Шунингдек, қонунда бошқа кўплаб зарурий атамаларга ҳам изоҳ берилган. (3-модда)
Киберхавфсизликни таъминлашдаги асосий принциплар – қонунийлик, шахс ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳага ягона ёндашув, тизимни яратишда (давлат харидларида) маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга устуворлик бериш, халқаро ҳамкорлик учун очиқлик ҳисобланади. (4-модда)
Ушбу қонунда ҳам, бошқа кўплаб ҳужжатлар каби Ўзбекистон қўшилган халқаро шартномаларда кўзда тутилган бошқача қоидаларда устуворлик берилган. Яъни, халқаро шартномада «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонундан бошқача қоида назарда тутилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. (2-модда)
Киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли орган – ДХХга кўплаб ваколатлар берилган, хусусан:
соҳага доир норматив ҳужжатлар ва дастурлар ишлаб чиқиш, уларнинг ижросини назорат қилиш;
киберхавфсизлик ҳодисалари юзасидан
Do'stlaringiz bilan baham: |