бажариш техникаси:
1) Пастки ўрта чизиқ лапаротомиядан кейин қорин бўшлиғида бачадон танасига
яқинлашишга ва бирламчи ёки такрорий корпорал кесар кесиш операциясини бажаришга
имкон бермайдиган ифодаланган битишмалар аниқланганда, жарроҳ чапдан киндикни
четлаб ўтиб, ўрта чизиқ бўйлаб бачадон тубининг битишмалар бўлмаган жойи топилгунга
қадар илгари бажарилган кесмани юқорига қараб узайтиради.
2) Бачадон кўндаланг кесилиши скальпель ёрдамида тубининг энг чиқиб турган қисмига
перпендикуляр равишда амалга оширилади, бачадон найлари бирикган жойга 10-15 мм
етиб бормайди.
3) Бачадоннинг тубини унинг юзасига ўткир бурчак остида кесганда, операциянинг
давомийлиги узаяди, тожсимон томирларнинг жароҳатланиши оқибатида қон йўқотиш
ҳажми ошади, операцион жароҳат четлари бир бирига келиши ёмонлашади ва операцион
жароҳатни тикиш қийинлашади.
4) Бачадон тубидага кесма тўғридан-тўғри иккита бачадон найи бирикган жойда бошланиб
ва ўша жойда тугаса, операциядан кейинги даврда иккиламчи бепуштлик ривожланиши
мумкин.
5) Қоғаноқ пардаси ёрилгандан кейин ҳомила бачадондан чов эгмасидан, бир ёки икки
оёқларидан чиқариб олинади. Ҳомиланинг елкаси ва бошини ҳомила чаноқ билан
олдинда келишида қўлланиладиган акушерлик қўлланмалар ёрдамида чиқариб олинади.
Жароҳат жойига ҳомиланинг боши тегиб турса, у жарроҳнинг қўли бўйлаб ёки акушерлик
қисқичлар ёрдамида чиқариб олинади, ассистент эса бачадонга босим ўтказади,
ҳомиланинг елкалари қўлтиқ ости чуқурчасидан чиқариб олинади.
6) Қоганоқ пардаси ажратиб олингандан кейин жароҳат бурчакларига алоҳида гемостатик
чоклар қўйилади.
7) Йўлдош ўз-ўзидан ажралгандан кейин, киндик тизимчасидан тортиб, жароҳат орқали
чиқариб олинади.
8) Бачадондаги жароҳатга уч қаторли чок қўйилади:
1.
алоҳида мушак-мушак чоклар (тугунлар жароҳат ичига бойланади) ёки узлуксиз
чирмашувчи шиллиқ-мушак чоки қўйилади (викрил, дексон мавжуд бўлганда);
2.
чокларнинг биринчи қатори орасида узлуксиз чирмашувчи мушак-мушак чоклар
қўйилади;
3. чокларнинг иккинчи қатори орасида узлуксиз чирмашувчи мушак-сероз чоклар
қўйилади.
9) Қорин бўшлиғидан салфеткалар олиб ташлаганидан кейин, бачадон ортиқларини
текшириб, қорин бўшлиғи ревизия қилинади ва операцион ҳамшираси инструментлар
жойида эканлигини айтганидан кейин, қорин олд девори қатламлари тикилади, стерил
ни қатлам билан тикишга, стерил боғлам қўйилади, қин деворлари туалети бажарилади
ва антисептик восита билан ишлов берилади.
63
Do'stlaringiz bilan baham: |