Каналларни ажратиш протоколи Каналларни вақт бўйича ажратиш ва Каналларни частота бўйича ажратиш усулларини, радио тарқатиш каналининг полоса кенглигини барча тугунлар ўртасида тақсимлашда фойдаланиш мумкин. Мисол учун, тасаввур қилинг канадан N та тугун маълумотларини узуатиш мумкин ва узатиш тезлиги умумий Rга тенг. TDM технологиясида вақтни вақт кадрларига ажратади ва ҳар бир вақт кадрларни яна N та вақт ячейкаларига ажратади. (TDM технологиясидаги вақт кадрлари Канал поғонасидаги кадрлар билан ўхшатилмаслиги лозим. Чалғимаслик учун ушбу бўлимда Канал поғона кадрларини биз пакатлар деб номлаймиз.) Ҳар бир вақт ячейкалари N та тугуннинг бирига бириктирилади. Қачонки тугунда узатиш учун пакет мавжуд бўлса, пакетнинг битларини ажратилган вақт ячейкалари оралиёида юборади. Одатда вақт ячейкалари оралиғи шундай танланадики, ушбу вақт оралиғига битта пакет мълумотлари жойлашади. Қуйидаги 12.5-расмда 4 та тугун учун TDM технологияси кўрсатилган. Мисол учун, аудиторияда профессор томонидан талабаларга кетма-кет тарзда бир хил вақт оралиғида гапиришга рухсат беради. TDM технологияси коллизияни олдини олиши ва адолатли томонлари билан афзал саналади: Ҳар бир тугун ҳар бир кадр вақт давомида R/N бит/с тезлик ажратилади. Бироқ, ушбу технологиянинг иккита асосий камчиликлари мавжуд: Тармоқда бошқа маълумотлар узатилмаётган бўлса ҳам, тугун маълумотни узатиш вақтида фақатгина ажратилган тезликда узатиши мумкин. Иккинчи камчилик шундаки, узатиш учун ажратилган вақт келгунга қадар ўз вақтини кутиб туради, тармоқдаги бошқа тугунлар маълумот узатмаётган бўлса ҳам.
TDM технологиясида каналлар вақт бўйича ажратилса, FDM технологиясида R бит/с канал турли частота оралиқларига ажратилади(ҳар бири учун полоса кенглиги R/ N) ва ҳар бир частота бирон бир тугунга бириктирилади. FDM технологиясида ягона канални R/N тезликдаги N та кичик частоталарга ажратади. FDM технологиясида TDM технологиясининг афзалликлари ва камчиликларини қамраб олади. Бу технология коллизияни бартараф этади ва полоса кенглигини тугунлар ўртасида одилона тенг тақисмлайди. Бироқ FDM технологиясида ҳам TDM технологияси принцIPига ўхшаган камчиликлар мавжуд - агар тармоқга маълумот узатадиган бошқа тугун бўлмаса ҳам битта тугун тармоқга маълумот узутаётганида R/N полоса кенглиги билан чегараланади.
12.5-расм. 4 та тугун учун TDM ва FDM технологияси
Учинчи каналларни ажратиш протоколи "каналларни код бўйича ажратиш" протоколидир. TDM ва FDM технологиясида каналга вақт оралиғи ва частота ажратилаётганда, CDMA технолгиясида ҳар бир тугун учун алоҳида код ажратилади. Ҳар бир тугун маълумотни юборишдан олдин ажратилган коддан фойдаланган ҳолда маълумотни кодлайди. Агар код эҳтиёткорликлар билан танланилса CDMA тармоғининг ажойиб хусусияти мавжуд, бунда бир нечта тугунлар параллел тарзда бир вақтнинг ўзида маълумот узатишлиги мумкин ва тегишли қабул қилгичда узатилган кодланган маълумотлар бошқа тугунлардан узатилган маълумотлар билан интерференция бўлмасдан хатоликларсиз қабул қилиши мумкин. Бунда қабул қилгич ва узатгичда фойдаланадиган кодни билиши керак бўлади.