ZyXel IES-1000 DSLAM қурилма ҳақида техник маълумотларни ўрганиш, параметрларни созлаш. xDSL порт параметрларини созлаш, VPI/VCI параметрларини созлаш. Статик VLAN яратиш, созлаш. MAC адрес бўйича уланишларни бошқариш.
10.1. Амалиёт машғулотнинг мақсади ва мазмуни Бу амалий машғулот иши DSLAM интерфейсларини созлаш ва техник ахборотга эга бўлиш, WEB интерфейс орқали DSLAM ни созлаш, коммутаторнинг VLAN портларини созлаш ва MAC адреслар ёрдамIDа алоқани ташкил этиш, XDSL портларини созлашни ўрганишдан иборат.
10.2. Топшириқ Бу Амалиёт машғулотда биз DSLAM нинг асосий хусусиятларини ва web интерфейс орқали интерфейсларни созлашни ўрганамиз. DSLAM характеристикалари ва уни ишлаши учун ишлатиладиган протоколларни ўрганиб чиқамиз.
10.3. Амалиёт машғулотни бажариш тартиби 1. DSLAM интерфейсларини конфигурациялаш ва VLAN ни созлаш;
2. Амалий машғулотнинг назарий қисмини ўрганиб чиқиш;
3. Назорат саволларига жавоб бериш;
4. Амалий машғулот бўйича ҳисобот ёзиш.
10.4. Амалиёт машғулотнинг ҳисоботи Ҳисоботда қуйидагилар бўлиши талаб этилади:
DSLAM ҳақида қисқача маълумот ва уни созлаш ҳақида ёзиш;
Кириш тармоғида DSLAM хизматлари;
DSLAM ва VLAN портларини созлашдан олинган натижалар;
DSLAM хусусиятлари ҳақида қисқача тавсиф.
10.5. Назорат саволлари 1. DSLAM функсиясини қисқача характерланг.
2. DSLAM нинг кириш тармоғидаги асосий хусусиятлари?
3. XDSL ва VPI/VCI портлари қандай созланади?
4. DSLAM даги MAC адресслар ҳақида қисқача маълумот беринг.
5. DSLAM ни созлаш учун қандай иловалар ишлатилади ?
6. DSLAM да мультIPлексорлаш қандай амалга оширилади ?
10.6. Назарий қисм Бир ва бир нечта адресли видео хизматларни сифатли узатиш учун охирги миля полоса кенглиги 25Мб/с гача кенгайтирилди. Оптик толалар тармоқнинг абонент қисмига яъни фойдаланувчигача кириб келди. ZTE компанияси кенг полосали хизматлар учун ўзининг FTTC/B/N и FTTH махсулотлари билан етакчи ишлаб чиқаручилар сарасига киради.
ZyXEL IES-1000 қурилмаси ZTE компаниясининг кенг полосали хизматлар учун иўлаб чиқилган махсулоти бўлиб, қурилма ўрнатиш учун кам жой ажратилган хоналарда ишлатилади. Бундан ташқари яшаш учун мўлжалланган худудларда ва бизнес учун қурилган биноларда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. ZyXEL IES-1000 қурилмани ўрнатишда ўзининг компактлиги катта бўлмаган хажми билан ажралиб туради. Бундан ташқари кенг спектрдаги таклиф этилаётган интерфейс, ҳамда кўп адресли узатишда ва хизмат кўрсатиш сифати (QOS)даги юқори ишловчалиги қурилманинг қўлланилиш сохасини кенгайтиради.