I. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга оширилишини таъминлаш
|
|
Маҳаллада Хотин-қизлар билан ишлаш комиссиясининг таркибини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг иш режаси ишлаб чиқиш.
|
1. Комиссия таркибига маҳаллада истиқомат қилувчи лидер аёллар, фаол хотин-қизларни жалб этиш.
2. Комиссиянинг иш режасини ишлаб чиқиш ва унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.
|
15 март
20 март
|
Туман ҳокимлиги, туман оила ва хотин-қизлар бўлими
|
|
Ҳудуддаги давлат ташкилоти ва идоралар, мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим муассасалари, корхона ва ташкилотда хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар фаолиятини йўлга қўйиш.
|
1. Ушбу муассасалар раҳбарлари билан хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар фаолиятини намунали йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
2. Бошланғич ташкилотларга ушбу жамоалардаги лидер аёлларни раҳбар этиб белгилаш.
3. Мазкур жамоалардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш мақсадида бошланғич ташкилотларнинг иш режаларини ишлаб чиқиш ва ижрога қаратиш.
4. Тадбирларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш.
|
15 март
20 март
25 март
ҳар ойда
|
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман халқ таълими бўлими, туман мактабгача таълим бўлими
|
|
Маҳалладаги 4 та нотинч, 7 та фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи, 14 та камбағал ва 9 та жанжалкаш оилалар хотин-қизлари билан манзилли ишлаш механизмларини жорий этиш.
|
1. Маҳалладаги лидер аёллар, “Ота-оналар университети” тузилмаси раҳбари, хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси, мактаблар бошланғич ташкилотларининг аъзолари, мазкур муассасалар раҳбарларининг маънавий ишлар бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда маҳаллада хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш тадбирларини амалга ошириш.
2. Лидер аёллар, “Ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати комиссияси”, бошланғич ташкилотларнинг имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда бандлиги таъминланмаган, эҳтиёжманд, камбағал ва шу каби хотин-қизлар орасида тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни кенг тарғиб қилиш ва ижобий натижаларга эришиш.
3. Тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга имтиёзли кредитлар ажратилишига эришиш, уларнинг мувоффақиятли иш бошлашлари учун тажрибали тадбиркорларни бириктириш.
4. Амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида муҳокама этиб бориш.
|
апрел-июнь
алоҳида режа асосида
25 июнга қадар
ҳар ярим йилликда
|
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими, туман манфаатдор идора ва ташкилотлар вакиллари
|
|