Ҳаракат жараёнида ишларни бажарувчи махсус автомобиллар учун ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
а) Qh = 0,01 х (Hsc х S + Hen х Sen) х (1+0,01 х D) х К, литр ёки м3 (2.1.5.2)
Бу ерда: Qh - ёнилғи меъёрий сарфи, литр ёки м3;
Hsc - махсус автомобиль йўл босиши учун ёнилғи сарф қилинишининг чизқли базис меъёри, литр/100 км ёки м3/100 км;
S - автомобиль босиб ўтган йул, “км”;
D - йиғма меъёрий коэффициент, фоизларда “%”;
Нen - ҳаракатланиш жараёнида махсус ишларни бажариш учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёри, литр/100 км ёки м3/100 км;
Sen - махсус ишларни бажарувчи ҳаракатдаги автомобилнинг босиб ўтган йўли, “км”;
К - коррекцияловчи коэффициент.
Махсус ускуналар ўрнатилган автомобиллар учун босиб ўтган йўлга (ҳаракатланишга) ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли меъёри базавий моделлар учун ишлаб чиқилган ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёридан келиб чиққан ҳолда, махсус автомобиль оғирлиги ўзгаришини ҳисобга олиб ўрнатилади.
2.1.6. Ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) умумий ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Qh =0,01 x (Hs х S+Hcn х Sen + Hw x W) x (1+0,01 x D) x K + Hz x Z + H0T x T0T + Hoб x Tоб +Qпб, литр ёки м3 (2.1.6.1)
Бу ерда: Qh - ёнилғи меъёрий сарфи, литр ёки м3;
Hs - автомобиль йўл босиши учун ёнилғи сарф килинишининг чизиқли базис меъёри, литр/100км ёки м3/100км;
D - йиғма меъёрий коэффициент, фоизларда “%”;
S - автомобиль босиб ўтган йўл, “км”;
W - бажарилган транспорт ишлари ҳажми, тонна-км;
Hw - ҳар бир 100 тонна-километрда бажарилган транспорт ишига ёнилғининг сарф қилиниш меъёри, литр/100 тонна-км ёки м3/100 тонна-км;
К - коррекцияловчи коэффициент;
Hz - юк билан ҳар бир қатнашга ёнилғи сарф қилиниши меъёри, “литр”;
Z - юк билан sатнашлар сони;
Нот - иситгич, кондиционер ёки иылим-назорат қурилмаси ишлаши учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёри, литр/соат ёки м3/ соат;
Тот - автомобилнинг йўлда ёқилган иситгич, кондиционер ёки иқлим - назорат қурилмаси билан ишлаш вақти, “соат”;
Ноб - махсус ускуна ишлаши учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёри, литр/соат ёки м3/ соат;
Тоб - ускунанинг ишлаш вақти, “соат”.
Нсп - ҳаракатланиш жараёнида махсус ишларни бажариш учун ёнилғининг сарф қилиниш меъёри, литр/100 км ёки м3/100 км;
Scn - махсус ишларни бажарувчи ҳаракатдаги автомобилнинг босиб ўтган йўли, “км”;
Qn.6. - автомобиль тўхтаб турган даврда двигатель ишлаши учун ёнилғи меъёрий сарфи, литр ёки м3.
Qn.б = Hs x 0,1 x tn-p, литр ёки м3 (2.1.6.2)
tn-p - ишлаб турган двигатель билан юк ортиш ва юк туширишда автомобилнинг тщхтаб туриш вақти, “соат”;
0,1 - келтириш коэффициента (автомобилнинг бир соат тўхтаб туришига 10 км йўл босиш тўғри келиши ҳисобидан белгиланган)
Ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёрида ҳисобга олинмаган коррекцияловчи коэффициент ва йиғма меъёрий коэффициент қийматларини аниқлаш.
Коррекцияловчи коэффициент
Меъёрланган бензин ўрнига октан сони бошқа бўлган бензин ишлатилган ҳолларда автомобиль ҳаракат воситалари учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлашда коррекцияловчи коэффициентдан кейинги бетдаги [7-бўлимдаги мисолда] фойдаланилади. (бунда, албатта ут олишнинг илгариланиш бурчаги оптимал микдорини урнатиш буйича автомобилда созлаш ишлари бажарилган булиши шарт).
Меъёрланган бензин тури
|
Фойдаланилган бензин тури
|
Меъёрланган ёнилги сарфини хисоблаш учун коррекцияловчи коэффициент
|
АИ-93, А-92
|
А-76, АИ-80
|
1,031
|
АИ-93, А-92
|
А-72
|
1,062
|
А-76, АИ-80
|
А-72
|
1,029
|
А-76, АИ-80
|
АИ-93, А-92
|
0.97
|
А-72
|
АИ-93, А-92
|
0,94
|
А-72
|
А-76, АИ-80
|
0.97
|
Меъёрий коэффициентлар
Йўл - транспорт, иқлим ва бошқа фойдаланиш омилларининг ҳисобга олиниши Раҳбарий хужжатда кейинги бетда [7-бўлимдаги мисолда] кўзда тутилган, ёнилғи меъёрининг асосий миқдори ортиши ва камайиши фоизлар шаклида белгиланган қуйидаги меъёрий коэффициентлар ёрдамида ишлаб чиқилади.
Ёнилғининг сарф қилиш меъёрлари қуйидаги шароитларда орттирилиши мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси иқлим зоналари бўйича қиш ва ёз давридаги ишлашда ёнилғининг сарф қилиш меъёрига тавсия этилаётган қишги ва ёзги қўшимчаларга мувофик;
- Денгиз сатҳидан баландликда жойлашган тоғли ҳудудларда ишлашда;
- Аҳоли сони кўп бўлган шаҳарларда ишлашда;
- Юк ортиш ва юк тушириш билан боғлик бўлган тез-тез технологик тўхташни талаб қилган (ўрта ҳисобда 1 км йўл босишга биттадан кўп тўхташ бўлганда - маршрут автобуслар, почтани йиғиб юрадиган ва пул инкассацияси билан боғлиқ автомобиллар ва шунга ўхшашлар) холларда;
- Сиғдирувчанлик коэффициенти бирдан ортган ҳолда доимий маршрутдаги автобуслар ишлашида;
- Юк автомобилларининг (самосвалдан ташқари) соатбай ишлари ёки уларнинг корхона ҳудудидаги цех ичида технологик транспорт сифатида доимий иши учун ва шунга ўхшаш ҳолларда;
- Янги ва капитал таъмирдан чиққан автомобилларнинг километр йўл босишида, шунингдек марказлашган ҳайдашда, жуфт ёки қатор ҳолатида масофани ўтишда;
- Оғир йўл шароитларида мавсумий лойгарчилик (эрувчанлик) даврида, қор ва қум уюмлари шароитида, шунингдек табиий офат минтақаларидаги ишларида ишлаганда (бундай йўллар рўйхати Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимиятлари томонидан белгиланади);
- Ўқув-машқ ҳайдашларида;
- Автомобилларнинг камайтирилган тезликларда ҳаракатланишини талаб қилувчи, кўп транспорт оқими билан юкланган йўл қисмларида йирик габаритли, портловчи ва бошқа юкларни ташишда;
- Узунасига қия бўлган йўлларда автомобилнинг юқорига кўтарилишда;
- Карьердаги ишлар (оғир йўл шароитларида), дала бўйлаб ҳаракатланганда (қишлоқ хўжалиги ишлари олиб борилаётганда), шунингдек қумли жойларда ҳаракатланганда;
- Мураккаб режали йўлларда ишлаганда;
- Махсус автомобилларнинг ишлашида, яъни уларнинг кўп маротаба кичик тезликларда орқага ҳаракатланиш ҳамда кўп тўхташи транспорт жараёнини бажараётганда;
- Автомобилдан 8 (саккиз) йилдан ортиқ фойдаланишда;
- Кондиционер ёки “иқлим-назорат” қурилмаси билан жиҳозланган автотранспорт воситалари ҳаракат қилишида;
Ёнилғининг сарф қилиниши меъёрлари қуйидаги ҳолатларда камайтирилади:
- Шаҳар ташқарисидаги мукаммал қопламали йўллардаги ишларда;
-Доимий маршрутда ишламайдиган буюртма ва идора ихтиёридаги автобуслардан фойдаланилганда;
- Узунасига қия бўлган автомобиль йўлларида пастга ҳайдашда;
- Бир вақтнинг ўзида бир нечта меъёрий коэффициентларни қўллаш зарурияти туғилса, бу коэффициентлар йиғиндиси олинади (камайтирувчи меъёрий коэффициентлар манфий ишора билан қўшилади);
Юқорида келтирилган формулалларда ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) аниқлаш ўзгармас шароит учун келтирилган.
3. Ихтисослашган, янги ишлаб чиқарилган ва хориждан келтирилган автомобиль ҳаракат воситаларининг муайян ишлатиш шароити учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш.
Автомобиль техникасини эксплуатация қилиш шароитлари кўп қирралилигини, техноген ва табиий ҳарактердаги ўзгаришларни, йўллар ҳолатини, юк ва пассажирлар ташиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ихтисослашган, янги ишлаб чиқарилган ва хориждан келтирилган автомобиль ҳаракат воситаларининг муайян ишлатиш шароити учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш зарурияти амалиётда кўп учрайди.
Юқоридаги иккинчи бўлимда автомобиль ҳаракат воситалари ва махсус техникаларнииг ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлашнинг мавжуд аналитик услуби келтирилган эди.
Унда автомобиль ҳаракат воситаси учун ёнилғи меъёрий сарфи қуйидаги икки хил формулалар орқали аниқлаш келтириб чиқарилган эди.
а) Ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) (QH) муайян шароитда юрган йўлига (S) боғлиқ ҳолда ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри (Hs) ва йиғма меъёрий коэффициент (D) орқали аниқлаш кўрсатилган эди.
Масалан, енгил автомобиллар учун ёнилги меъёрий сарфи:
Qh = 0,01 х Hs х S х (1+0,01 х D) х К, литр ёки м3 (2.1.3.1)
б)Ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) (Qн) муайян шароитда юрган йўлига (S) боғлиқ ҳолда меъёрланган ёнилғи сарфи (Нn) орқали аниқлаш кўрсатилган эди.
Масалан, енгил автомобиллар учун ёнилғи меъёрий сарфи:
Qh = 0,01 х S х Нп х К, литр ёки м3 (2.1.3.3)
Ёнилғи меъёрий сарфини аниқлашда муайян шароит мураккаб бўлиб, транспорт воситаси битта маршрут давомида бир неча (2...4 ва ундан ортиқ) йўл шароитида ишлашга тўғри келади ва уларнинг масофаси бир - биридан фарқ қилади, шунга яраша ҳар қайси йўл шароитлари учун йиғма меъёрий коэффициент қийматлари ўзгаради. Бу холда, ёнилғи меъёрий сарфи уч хил усулда ҳисобланиши мумкин.
Биринчи ва иккинчи усулларда юқорида келтирилган 2.1.3.1 ва 2.1.3.3 формулалар асосида ёнилғи меъёрий сарфи (умумий сарфи) маршрутнинг ҳар қайси бўлаги бўйича аниқланган ёнилғи меъёрий сарфларининг йиғиндисидан иборат бўлади ва улар қуйидагича аниқланиши мумкин:
а) Ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) (QH) мураккаб маршрут шароитда юрган йўлига (Sb S2,..., Sn) боғлиқ ҳолда ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри (Hs) ва йиғма меъёрий коэффициент (Db D2,...,Dn) орқали аниқлаш.
Qh = 0,01 x Hs x { S1 x (1+0,01 x D1) +S2 x (1+0,01 x D2)+ ...+Sn x (1+0,01 x Dn)} x К + Ниқ-наз х Тиқ-наз, литр ёки м3 (3.01)
б) Автомобиль ҳаракат воситалари эксплуатация шароитда ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфи) аниқлашда ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри ва йиғма меъёрий коэффициентлар кўпайтмаси ўрнига меъёрланган ёнилғи сарфи орқали аниқлаш ҳам қўлланилади.
Меъёрланган ёнилғи сарфи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hni= Hs х (1 + 0,01 х Di), литр/100 км ёки м3/100 км (3.02)
3.02.формулани ҳисобга олган ҳолда, ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) (QH) мураккаб маршрут шароитида юрган йўлига (S1 S2,..., Sn) боғлиқ ҳолда меъёрланган ёнилғи сарфи (Hnl, Hn2,...,Hnn) орқали аниқлаш:
QН = 0,01 х {S1 х Hnl +S2 x Нn2 +….. Sn х Hnn} x К + Ниқ-наз х Тиқ-наз, литр ёки м3 (3.03)
в) Учинчи усулда мураккаб маршрутдаги ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) (QH) меъёрланган ёнилғи сарфининг ўртача солиштирма қийматини (Нn∑) мураккаб маршрут шароитида юрган умумий йўлига (Si+ S2+...+Sn) кўпайтмаси сифатида аниқланади.
Меъёрланган ёнилғи сарфининг ўртача солиштирма қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нn∑ = (S1 х H n1 + S2 х H n2 +…. + Sn х H nn) / (S1+S2 +…. +S), литр/100км ёки м3/100км (3.04)
3.04.формулани ҳисобга олган ҳолда, ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) мураккаб маршрут шароитида юрган йўлига (S) боғлик ҳолда меъёрланган ёнилғи сарфининг ўртача солиштирма қиймати (Нn∑) орқали аниқлаш:
QН = 0,01 х (S1+ S2+... + Sn) х Нn∑ x К + Ниқ-наз х Тиқ-наз, литр ёки м3 (3.05)
Уччала усулда ҳисобланган ёнилғи меъёрий сарфи бир хил натижа беради, аммо бизлар кўчинча амалиётда иккинчи ва учинчи усуллар кўпроқ қўллаймиз.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, уччала усул билан қуйидаги автомобиль ҳаракат воситаларининг мураккаб йўл шароитида ишлашидаги ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлашни кўриб чиқамиз:
Транспорт воситаларининг мураккаб маршрутда ҳаракатланишидаги ёнилғи сарфи меъёрини аниқлаш. Транспорт воситаси битта маршрут давомида бир неча (2, 3, 4 ва ундан ортиқ) йўл шароитида ишлашга тўғри келади ва уларнинг масофаси бир - биридаи фарқ қилади, шунга яраша йиғма меъёрий коэффициент қийматлари ўзгаради.
Ихтисослашган транспорт воситаларининг муайян шароит учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш.
Янги ишлаб чиқарилган ва O’z RH 88.20-01:2003-сонли қўлланма ҳужжатларида ёнилғи сарф қилинишининг чизиқли базис меъёри келтирилмаган транспорт воситаларининг муайян шароит учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш.
Хориждан келтирилган автомобиль ҳаракат воситаларининг муайян ишлатиш шароити учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш.
Ёнилғи сарфининг меъёрий коэффициентлари қийматини аниқлаштириш. O’z RH 88.20-01:2003-сонли қўлланма ҳужжатида меъёрий коэффициентларнинг қийматлари маълум фоизларгача берилган, уларнинг аниқ қийматлари ёнилғи меъёрий сарфини аниқлаш бўйича ишланмалар билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган корхона-ташкилотлар тавсиясига кўра амалга оширилиши лозим.
3.1. Транспорт воситаларининг мураккаб маршрутда ҳаракатланишидаги ёнилғиниг меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш.
Транспорт воситаси битта маршрут давомида бир неча (2...4 ва ундан ортиқ) йўл шароитида ишлашга тўғри келади ва уларнинг масофаси бир - биридан фарқ қилади, шунга яраша йиғма меъёрий коэффициент қийматлари ўзгаради.
O’z RH 88.20-01:2003 сонли қўлланма ҳужжати [1] ёнилғи меъёрий сарф қилиниши формулаллари фақат битта аниқ шароит учун берилган. Шу формулалар асосида қуйида бир неча йўл шароитида ишлашга тўғри келадиган мураккаб маршрутдаги ҳар хил турдаги автомобиль ҳаракат воситалари учун ёнилғи меъёрий сарфини (умумий сарфини) аниқлаш формулалари ишлаб чиқилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |