«Қувноқ стартлар» телевизион спорт мусобақаларини ўтказишга раҳбарлик қилиш.
«Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга умумий раҳбарлик қилиш Ташкилий қўмита, Халқ таълими бўлими, «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман кенгаши ҳамда жойлардаги мусобақаларни ўтказувчи ташкилий қўмиталар томонидан амалга оширилади.
«Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларини I-II-III-босқичлар бўйича ўтказиш мажбуряти қўйидаги маъсулларга юклатилади:
- мусобақаларини биринчи, иккинчи босқичларини ўтказиш - Данғарар тумани халқ таълими тасарруфидаги мактаб директорлари, ММИБДЎ, мактаб жисмоний тарбия ўқитувчилари, “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг минтақавий кенгашлардаги туман раис ўринбосарларига;
- учинчи босқич мусобақаларини ўтказиш Данғара тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари, «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти минтақавий кенгашлари туман раис ўринбосарлари, туман БЎСМ мураббийларига;
- мусобақаларнинг туман финал босқичини ўтказиш Ташкилий қўмита, «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман кенгашига ҳамда бош ҳакамлар ҳайъати зиммаларига юклатилади.
Талабнома бериш тартиби, муддати ва шартлари.
Қувноқ стартлар» спорт мусобақаларининг туман (худуд) финал босқичида иштирок этиш учун олдиндан бериладиган талабномалар «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти туман кенгашига 12 январдан кечикмасдан тақдим этилиши зарур. Берилган талабномалар мактаб директори ва тиббий диспансер томонидан тасдиқланган бўлиши шарт, шу билан бирга туман босқичида иштирок этувчи жамоа халқ таълими жисмоний тарбия услубчисига дастлабки икки босқичда мусобақаларнинг ўтказилганлиги тўғрисидаги (фото, видео, ёзма) ҳисобот тақдим этилиши шарт.
Мусобақаларда иштирок этувчи жамоалар мактаб директорлари томонидан тасдиқланган талабнома (3х4 ўлчамдаги фотосурати билан), жамоанинг фотосуратлари (18х24), мусобақа иштирокчиларининг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларининг нусхаси тақдим этади;
Мусобақада иштирок этувчи жамоалар таркибида 24 нафар (4-синфдан 2 нафар ўсмир, 2 нафар қиз, 5-синфдан 3 нафар ўсмир, 3 нафар қиз,
6-синфдан 3 нафар ўсмир, 3 нафар қиз, 7-синфдан 2 нафар ўсмир, 2 нафар қиз, 8-синфдан 2 нафар ўсмир, 2 нафар қиз) қатнашчилар бўлиши шарт;
Жамоа билан «Мактаб ММИБДЎ », бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда бир нафар шифокор бўлиши шарт;
Юқорида қайд этилган бирон бир ҳужжатни тўлиқ ёки қисман ноаниқ тақдим этган жамоалар мусобақаларга қўйилмайди;
Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар, 12 январ кунига қадар бош ҳакам ва мандат ҳайъатига тақдим этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |