Ёшлар етакчиси томонидан: АБКМга касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилган, тўлов контрактларини тўлаш, ўзини-ўзи банд қилиш қилиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга асбоб-ускуналар олишга субсидия ажратиш, муқобил харбий ҳизматга бориш учун шартнома тўловини амалга оширишга ёрдам берилди.
Шунингдек кўчаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб маҳалла худуди ободонлаштирилмоқда.
Хотин-қизлар фаоли томонидан:
Маҳалла фуқаролар йиғинида Оилавий қадриятларни мустахкамлаш комиссияси, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссияси, Хотин-қизлар билан ишлаш бўйича комиссия, Ижтимоий кўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича хамда экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш коммисиялари фаолият юритади.
Маҳалланинг паспорти, унда яшовчи аҳоли категориялари ва мавжуд имкониятлар таҳлил қилиниб, қуйидаги муаммолар аниқланди:
- маҳалла ҳудуди асосан ховли уйлардан ташкил топишини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳудуддаги ишсиз фуқароларга қўшимча иш ўринлари яратиш имконияти нисбатан паст;
- маҳалладаги ховли жойларда 2-3 тадан ва ундан кўп оилалар истиқомат қилганлиги учун аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёж юқори;
- маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг диний эътиқодлари ва қарашларидан келиб чиққан ҳолда, эркак жинсига мансуб бўлган ёшлар етакчисининг 30 ёшгача бўлган ҳотин-қизлар билан иш олиб бориш, уларнинг муаммоларини ўрганишда муаммолар ва тўсиқлар мавжуд.
2.2. Учтепа тумани “Кўкча Оқтепа” МФЙ фаолияти тўғрисида маълумот.
Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди 155 Га ер майдонини ташкил этади (4-расм). Маҳалланинг таркибида 1160 та хонадон, 1 та кўп қаватли уй, 19 та тадбиркорлик субъекти, 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 1 та спорт майдончаси ва 1 та болалар майдончаси мавжуд.
Маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси сони 10 950 нафарни ташкил этиб, этник жиҳатдан асосан ўзбеклардан иборат. Маҳалладаги оилалар сони 2789 тани ташкил этади.
4-расм. “Кўкча Оқтепа”маҳалла фуқаролар йиғини харитаси
Маҳалладаги хонадонлар 4 та тоифага ажратилган:
биринчи тоифа – хонадонлар даромади кам, ишсиз аъзолари бўлган, ўз ишини бошлашга қизиқиши катта, шунингдек даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган эхтиёжманд хонадонлар сони 21 та ( 3,5 фоиз);
Do'stlaringiz bilan baham: |