Кексалик психологияси режа


Узоқ умр кўрувчиларнинг психологик хусусиятлари



Download 80,86 Kb.
bet4/4
Sana25.02.2022
Hajmi80,86 Kb.
#264225
1   2   3   4
Bog'liq
геронтопсихология

5. Узоқ умр кўрувчиларнинг психологик хусусиятлари
Йирик жаҳон психологлари С.Пако, Г.Оффре, Л.Бине, У.Майнот, Э.Медавир, А.Комфорт, И.В.Давидовский, Б.Г.Ананьев, Н.В.Нагорний, Е.Д.Александрова ва бошқалар узоқ умр кўриш сирларини экологак омиллар орқали тушунтиришга ҳаракат қила- дилар. Аксарият олимларнинг фикрича, экологик омиллар инсоннинг яшаш шароитига, камол топишига, бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган омиллардир. Инсоннинг ижтимоий муҳити шароитлари ичига касб меҳнати, турмуш тарзи, маданияти ва маънавияти кабилар киради.
Жаҳон фани тўплаган маълумотларга кўра, очиқ ҳавода ортиқча зўриқишсиз жисмоний меҳнат билан шуғулланган одамларда ҳаракатнингтезлиги, қад-қоматнинг тиклиги, маънавий тетиклик, руҳий фаолликузокроқ сақланади. Мана шу ҳолат жисмоний тарбия билан доимий шуғулланувчи кишиларда ҳам бўлади.
"Умрни узайтириш муаммолари" номли (1952) китобда доғис- тонликларда узоқ умр кўришнипг асосий сабабларй қуйидагилар экани таъкидланган: 1) Республиканинг тоғли қисмидаги иқлим шароити ва жўғрофий омиллар; 2) суткасига 3—4 марта истеъмол қилинадиган гўштли, ўсимлик мойли ва сутли озиқ-овқатлар, чекишнинг, ичиш ва ортиқча жинсий алоқанинг тақиқлангани; 3) авлоддан-авлодга асрлар давомида ўтиб келаётган маданий анъаналар, ўзига хос турмуш тарзи ва унинг хусусиятлари; 4) гигиена- нинг барча қонун ва қоидаларига риоя қилиниши ва бутун умр бўйи жисмоний меҳнат билан шуғулланиш; 5) бир маромда ҳам пассив, ҳам актив ҳордиқчиқариш; 6) аҳоли турмуш даражасининг моддий-маиший жиҳатдан яхш иланиши ва ҳоказолар.
С.Пако ва унинг издошлари таъкидлаганидек, кексайиш жараёнида айрим психофизиологик ва психологик жараёнларнинг барқарорлашуви инсон умрининг узайишига, унда ижодий фаоллик узлуксиз давом этишига ёрдам беради, ақлий меҳнат билан доимо шуғулланувчи кекса одамларда мантиқий хотира сақланади. Шу билан бирга иқгидорли ва акдни пешлаш машқлари билан шуғулланган кишиларда ҳам интеллектнинг юксак даражаси сақланиб, бошқа билиш функцияларининг фаолияти бир текис ҳаракатни вужудга келтиради.
Узоқ умр кўришнинг, умр узайишининг муҳим омилларидан яна биттаси касб-корлик фаолиятига боғлиқ психик ҳолатнинг барқарорлашувидир. Ана шу ҳолатга инсоннинг кўриш идрокида фазони фарқлаш (фазовий тасаввур) қобилияти киради. Француз геронтологи ва офтальмологи Г.Оффре ўзининг "Геронтология асослари" (1960) китобидан жой олган "Кўзнинг кексаларга хос ўзгариши" асарида илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар келтиради. Унинг фикрича, кексаликда пресбиония (грекча, қариликда кўришнинг заифлашуви) ҳодисаси рўй бериб, яқинни кўриш ёмонлашади. Г.Оффренингфикрича, 10 ёшдан кўриш аккомо- дациясининг кучи пасайиши кузатилади, агар 10 ёшда аккомодация кучи 16 диоптрияга (грекча оптик ўлчов) тенг бўлса, 40—45 ёшда — 4, кейинчалик эса 1 диоптрияга тушиб кетиши мумкин. 50—60 ёшларда аққомодация ўзининг энг қуйи даражасига тушади, бироқ шундан кейинги ёш даврларида барқарорлашиб боради. Жаҳон психологияси фани маълумотларига қараганда, аккомодациянинг кучи шунчалик камайиб борадики, яқинни фақат кўзойнак билан кўриладигаи бўлади.
Баъзи манбаларда майда нарсалар билан шуғулланмайдиган, кўзи узоқни кўришга ўрганган одамда аккомодация юксак даражада сақпаниши, кўз хиралашуви жуда секин, гоҳо бутунлай рўй бер- маслиги мумкин.
М.Я.Ложечникова ва Л.Н.Кулешованинг аниқлашича, ҳайдовчи- лар, темирйўлчилар, овчиларнингкўриш сезшрлиги ёшлигада 1 ёки 1,5 бирликка тенг бўлса, узоқ йиллардан кейин ҳам ўзгармаслиги мумкин.
И.В.Давидовский ва Б.Г.Ананъев таъкидлаганидек, қариш ва узоқ умр кўриш ўзига хос хусусиятларга эга. Бинобарин, умрни узайтиришнинг жуда кўп омиллари бор. Юқорида узоқ умр кў- ришнинг экологак омиллари ифодаланди, лекин унинг психологик, ижтимоий-психологак омиллари, манбалари ва механизмлари ҳам мавжуддир. Умуман айтганда, инсоннинг умрини узайтириш учун шахслараро яхши муносабат, ширин муомала, самимий мулоқот, оилавий тотувлик, асаб системасини асраш, барқарор ҳис-туйғу, ҳамдардлик, психик фаоллик, иродавий тетиклик бўлиши зарур.
Download 80,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish