Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тартиби тўғрисида низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш



Download 35,28 Kb.
bet6/6
Sana03.12.2022
Hajmi35,28 Kb.
#878222
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 Must

6-боб. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритиш
46. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқ эгаларининг ёки улар ишончли вакилларининг талабларига мувофиқ тегишли тартибдаги мурожаатлари асосида киритилади.
47. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгартирилган ҳолда реконструкция қилинганда, улар қайтадан техник хатловдан ўтказилади ҳамда шу асосда бино ва иншоотларнинг кадастр маълумотлари қайтадан тайёрланади.
48. Бино ва иншоотларнинг конструктив қисмлари, хоналар сони ўзгармаган ҳолда унга нисбатан ҳуқуқ тури ва (ёки) ҳуқуқ эгаси ўзгарган тақдирда, кўчмас мулк объектига қайтадан кадастр йиғмажилдини тайёрлаш тақиқланади.
49. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари билан боғлиқ (махфийлик режимидаги) бўлган кўчмас мулк объектлари бўйича кадастр йиғмажилдини тайёрлаш учун кўчмас мулкни балансида сақловчи ташкилот ёхуд уларнинг ишончли вакиллари томонидан тўғридан-тўғри Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилинади.
Бунда кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича тегишли шартнома расмийлаштирилади.
Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ишларини махфийлик режимига риоя этган ҳолда амалга оширади. Хатлов натижалари бўйича кадастр йиғмажилди расмийлаштирилади ва алоҳида махфийлик режимига эга бўлган маълумотлар базасига киритади.
50. Кадастр йиғмажилдига ўзгартиришлар киритишда Давлат кадастрлари палатасининг электрон архиви ҳамда тегишли туман (шаҳар) филиаллари архивида сақланаётган қоғоз нусхасига ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кадастр йиғмажилдининг архивда сақланаётган нусхасида мавжуд бўлган ҳужжатларни олиб ташлашга йўл қўйилмайди, янги ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар кадастр йиғмажилдига янгиланиши бўйича қўшиб борилади.
7-боб. Кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кадастр паспортини расмийлаштириш
51. Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида кўчмас мулк объекти бўйича электрон шаклда кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кадастр муҳандиси билан шартнома тузган ҳолда кадастр йиғмажилди тайёрланганда, кадастр паспорти ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Кадастр паспортида мулкдор ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилмайди.
52. Кадастр паспортининг шакллари қуйидаги турлар бўйича белгиланади:
кўп квартирали уйдаги турар жойнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ;
якка тартибдаги турар жойнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ;
нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти — ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ;
ер участкасининг кадастр паспорти — ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ;
кўп квартирали уйдаги нотурар жойнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ;
қурилиши тугалланмаган объектнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ;
кўп йиллик дарахтнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ;
махсус иншоотларнинг кадастр паспорти — ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ.
53. Кўчмас мулк объектига кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда (бунда кўчмас мулк объектининг икки қисмига алоҳида кадастр паспорти шакллантирилади);
ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда.
54. Кўчмас мулк объектининг паспорти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
8-боб. Якунловчи қоида
55. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Download 35,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish